Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2311/58541 Дата решения 31.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MASTER GLOBAL PLYUS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MARVEL JUICE AND TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1190360 Claim ID 3711567 PDF Hash 390380b49a05854b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФК 703 law
мазкур кодекснинг 705-моддаси мазкур кодекс 705 code_article
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 847 символов
4-1001-2311/58541-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 31 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар _______________нинг жавобгар _______________дан 195 964 800 сўм асосий қарз, 41 163 740 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари _______________, _______________ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: _______________ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) ва _______________ (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ўртасида 2023 йил 25 январда MGP-525-сонли ичимликлар, шарбатлар ва нектарларни қадоқлаш хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгар томонидан етказиб берилган ярим тайёр маҳсулотлар (табиий сабзавот ва мевалар)нинг шарбатларини жавобгарнинг ускуналарида идишларга қуйиш ва қадоқлаш мажбуриятини, жавобгар эса бу хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, жавобгарга хизматларни белгиланган тартибда кўрсатган. Бироқ жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбурияти ўз вақтида бажарилмаган. Тарафлар ўртасидаги ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар ҳамда солиштирма далолатномалардан кўринишича даъвогар томонидан жами 1 179 654 700 сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлса, жавобгар томонидан ушбу хизматлар учун 983 689 900 сўм ҳақ тўлаб берилган холос. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 195 964 800 сўмлик қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан қаздорликни бартараф этиш учун жавобгарга 2023 йил 25 августда 235-сонли талабнома юборилган, бироқ у жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар шартномавий мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 195 964 800 сўм асосий қарз, 41 163 740 сўм пеня ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2311/58541сонли иш бўйича 2023 йил 5 октябрдаги ажрими билан тарафлар иккиси ҳам Тошкент вилоятида давлат рўйхатидан ўтганлиги боис мазкур иш Зангиота туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суд мажлисида иширок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан кўпдан бери ҳамкорлик қилаётганлиги, сўнгги пайтда жавобгар турли сабабларга кўра тўловларни кечиктираётганлиги боис қарздорликни фақат суд тартибида ундиришга тўғри келаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Жавобгар раҳбари билан расмий сайтда кўрсатилган телефон рақами орқали боғланганда, қарздорлик ҳақиқатан мавжуд эканлиги, яқин кунларда уни бартараф этиш чораларини кўрилиши маълум қилинди. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб номланади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб номланади) 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларни ҳамда жавобгарнинг талабномаларга, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилган ажримга нисбатан ўз муносабатини билдирмаганлиги ҳолатларини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 195 964 800 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 41 163 740 сўм миқдорида пеня ундиришни ҳам сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган MGP-525-сонли шартноманинг 5.2-бандига асосан, буюртмачи кўрсатилган хизматлар учун тўловнининг 20 фоизини буюртма суммаси келишилгандан сўнг беш банк иш кунида тўлаши, қолган тўловлар эса кўрсатилган хизмат учун бажарилган ишлар далолатномаси буюртмачига етказилгандан кейин беш банк иш кунида тўланиши белгиланган. Юқоридаги шартнома бўйича жавобгар тўловни қолган қисмини 2023 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра: 2023 йил 13 майдаги 278-сонли бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисобварақ-фактурасига асосан 109 кунга; 2023 йил 15 майдаги 279-сонли бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисобварақ-фактурасига кўра 97 кун; 2023 йил 14 июндаги 335-сонли бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисобварақ-фактурасига биноан 68 кунга; 2023 йил 15 июндаги 337-сонли бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисобварақ-фактурасига кўра 68 кунга; 2023 йил 16 июндаги 339-сонли бажарилган ишлар далолатномаси ҳамда ҳисобварақ-фактурасига асосан 68 кунга кечиктирилганлиги аниқланган. Шартноманинг 6.1-бандига асосан, буюртмачи томонидан бажарилган ишлар учун тўлов кечиктирилганда ижрочига кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ шартнома умумий суммасининг 20 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши келтирилган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланиши, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка эса пеня ҳисобланиши белгиланган. Қонуннинг 25-моддасига кўра товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Қонуннинг ушбу талаби мазмунидан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздорлик суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, кечиктирилган кунлар сони кўпи билан 109 кунни ташкил этишини инобатга олиб, суд пеня миқдорини 14 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, юқоридаги модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-, 72-, 118-, 128-, 170-, 176-180-, 186-, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. _______________ ҳисобидан _______________ ҳисобига 195 964 800 сўм асосий қарз, 14 000 000 сўм пеня, 2 371 285,4 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова