← Назад
Решение #480075 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| ИПК | 154 | — | law | |
| ИПКнинг | 45 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 636 символов
4-1101-2303/9257-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 31 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримов котиблигида даъвогар AAAнинг жавобгар SSS
ҳисобидан 8 341 525 сўм асосий қарз, 4 170 762,5 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни даъвогар
вакиллари Д.Асадуллаев, О.Наркулов (2023 йил 10 январдаги ишончнома
асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
AAA (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SSS
(кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ҳисобидан 8 341 525 сўм
асосий қарз, 4 170 762,5 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 октябрдаги ажрими билан DDD ишга қўшимча
жавобгар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, даъво
талабларини такрорлаб, хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича пул
маблағлари жавобгарнинг ҳисоб рақамига олдиндан тўлаб берилган
бўлсада, жавобгар 16 734 225 сўмлик хизматлар кўрсатиб, пул
маблағларининг ортиқча қисми эса қайтарилмаганлигини таъкидлаб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган
жавобгарлар
суд
мажлисида
вакил
иштирокини
таъминламадилар. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб
номланади)нинг 127,128,170-моддасига асосан ишни жавобгарлар
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд даъвогар вакилларининг важларини ва тушунтиришларини
эшитиб, даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юритишнинг SSSга оид
қисмини тугатишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар DDD зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иқтисодий
судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил
этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка
тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган
фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда
тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа
ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар
тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб номланади) 47-моддасининг учинчи қисмига асосан агар қонунда
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик
шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс
томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган
низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг
раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг
ишончномаси асосида иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2019 йил 24
майдаги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига асосан, судлар агар даъво билан
юридик шахснинг ўзи эмас, балки унинг алоҳида бўлинмаси (филиали,
ваколатхонаси) ишончнома асосида унинг номидан мурожаат этса,
иқтисодий суд даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ҳақли
эмаслигини, бундай ишлар бўйича алоҳида бўлинма эмас, балки у
манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган юридик шахс даъвогар
ҳисобланишини назарда тутишлари кераклиги, даъво юридик шахснинг
ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмас
ига нисбатан тақдим этилган
бўлса, ИПК 154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул
қилиш рад этилиши, агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул
қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик
шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши
лозимлиги, даъво қаноатлантирилган тақдирда, ундириладиган сумма
ишга тегишли жавобгар сифатида жалб қилинган юридик шахсдан
ундирилиши тушунтирилган.
Шунга кўра, суднинг ажрими билан DDD ишга тегишли жавобгар
сифатида жалб қилинганлиги боис асосий қарз ва пеня суммаси унинг
ҳисобидан ундирилиши, иш юритувининг SSSга оид қисми эса тугатилиши
лозим.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш иқтисодий
судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли
бўлмаса суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур кодекснинг
705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
Мазкур ҳолатда низо хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида
2022 йил 18 январдаги Yu-04-сонли шартнома тузилиб, унга кўра “Ижрочи”
(жавобгар) “Истеъмолчи”га (даъвогар) контейнери бўлган юридик
шахслар учун қаттиқ маиший чиқиндиларини тўплаш ва олиб чиқиш
кетиш хизматларни кўрсатиш мажбуриятини, “Истеъмолчи” эса
кўрсатилган хизматлар учун келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини
олган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Ижрочи” (жавобгар)
“Истеъмолчи”га (даъвогар, буюртмачи) жойлашган ҳудуд манзилидан бир
ойда тўрт маротаба чиқинди сақлаш контейнердаги қаттиқ маиший
чиқиндиларни
олиб чиқиб кетиш хизматларини бажариши ҳамда
“Йўналиш варақасига“ “Истеъмолчи”нинг аризасига кўра бажарган ишлар
юзасидан белги қўйилиши белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 2.3-бандига биноан “Истеъмолчи”
шартномага асосан бажариладиган ишлар учун пул маблағлари
“Ижрочи”нинг ҳисоб рақамига олдиндан 100 фоиз ўтказиш белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилган ҳолда, белгиланган
25 075 750 сўм хизмат ҳақи суммасини 2022 йил 27 январдаа 122-сонли
тўлов топшириқномаси билан жавобарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб
берган. Бироқ, ижрочи томонидан шу кунга қадар шартномада назарда
тутилган 16 734 225 сўмлик хизматлар кўрсатилган холос.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 8 341 525 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Мазкур қарздорликни қоплаб беришни сўраб даъвогар томонидан
жавобгарга 2023 йил 17 февралда 120/06-AD рақамли талабнома
юборилган, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатлар ишдаги мавжуд далиллар ва даъвогар
вакилларининг суд мажлисида берган кўрсатмалари, иш ҳужжатларига
илова қилинган 2022 йил январь-декабрь ойларидаги 17-04/01 - 17-04/12сонли 11 та ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топди. Мазкур
ҳисобварақ-фактураларнинг барча жавобгар томонидан тасдиқланган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга биноан, суд даъвогарнинг 8 341 525 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 2022 йил 31 декабрдан 2023 йил
17 августга қадар бўлган давр учун, бироқ шартномадаги чекловни
инобатга олган ҳолда 4 170 762,5 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.4-бандига асосан, хизматлар шартноманинг
2.3-бандида Ижрочи томонидан хизмат кўрсатиш кечиктирилса, Ижрочи
Истеъмолчига кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбурият
қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ шартнома умумий қийматининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
ФКнинг 261-моддасида неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлиши,
қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган
неустойка
жарима
ҳисобланиши,
қарздор
мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва
ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка
эса пеня ҳисобланиши белгиланган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган
пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги
масаласини ўрганиб, даъвогарда мазкур қарздорликни ундиришни сўраб
мурожаат қилиш ҳуқуқи вужудга келган муддатни инобатга олган ҳолда,
суд пеня миқдорини 1 200 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
Шунингдек, юқоридаги модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд иш юритишнинг SSSга оид қисмини
тугатишни,
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар DDD зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
66-,72-,110-,118-,128-,170-,176-180-,186-,192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Иш юритишнинг SSSга оид қисми тугатилсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
DDD ҳисобидан AAA ҳисобига 8 341 525 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм
пеня, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
6
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин.
П.Закирова