Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8807 Дата решения 30.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишини ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish Давлат унитар корхонаси
Source ID 1187898 Claim ID 3673384 PDF Hash 06c7654b7f9317a4... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 11-моддаси нинг 11 law
бандида ФК 381-моддаси бандида ФК 381 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 26 776 символов
4-1101-2301/8807-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ............................., судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар .....................................нинг жавобгарлар “.....................................” давлат унитар корхонаси, Солиқ қўмитаси, ..................................... ва Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабларига нисбатан 2022 йил 19 августда расмийлаштирилган KS-020-497325-сонли ва 2022 йил 5 октябрда расмийлаштирилган KS-020-544026-сонли ғолиблик баённомалари ҳамда ..................................... томонидан якка тартибдаги тадбиркор .....................................га берилган кўчма савдо объектининг “KSAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи KS-04616, KS-04611, KS-04610-сонли гувоҳномаларини ҳақиқий эмас деб топиб, уларни бекор қилиш ҳамда якка тартибдаги тадбиркор .....................................ни Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабининг балансида бўлган асфальтлаштирилган (бетонлаштирилган) майдондан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ............................... (2023 йил 27 январдаги 392/01-10-сонли ишончнома асосида), “.....................................” давлат унитар корхонаси вакили .............................. (2023 йил 27 сентабрдаги 01/27-05-1255-сонли ишончнома асосида), Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабининг директори .................................. (тадбиркор, бир вақтнинг ўзида низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган якка тартибдаги тадбиркор .....................................нинг 2023 йил 21 октябрдаги ишончномаси асосидаги вакили ҳам), Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг вакили ..................... (2023 йил 30 октябрдаги 02/2204-сонли ишончнома асосида), тадбиркорлар ........................ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш Марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгарлар “.....................................” давлат унитар корхонаси, Солиқ қўмитаси, ..................................... ва Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабларига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 2022 йил 5 октябрда DA-020-544026-сон билан расмийлаштирилган ғолиблик баённомаси ҳамда ..................................... томонидан якка тартибдаги тадбиркор .....................................га берилган кўчма савдо объектининг “KSAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи KS-04616, KS-04611, KS-04610-сонли гувоҳномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда якка тартибдаги тадбиркор .....................................ни Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабининг балансида бўлган асфальтлаштирилган (бетонлаштирилган) майдондан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 12 сентябрдаги ажрими билан якка тартибдаги тадбиркорлар, яъни ..................................... ишга жавобгар, Гуламов Тоҳир Юлдашевич ва Исмоилов Абдувохид Илхом ўғли эса низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган. Бундан ташқари суднинг 2023 йил 27 сентябрдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Ишни кўриш жараёнида даъвогар қўшимча даъво аризаси тақдим этиб, унда даъво аризасидаги DA-020-544026-сон билан расмийлаштирилган ғолиблик баённомасини KS-020-544026-сонли деб ўқишни, шу билан бирга “.....................................” давлат унитар корхонаси томонидан якка тартибдаги тадбиркор .....................................га 2022 йил 19 августда мактаб ҳудудидаги 9,98 кв.метр ер майдони учун ўтказилган савдо натижасида расмийлаштирилган KS-020-497325-сонли ғолиблик баённомаси, шунингдек ..................................... томонидан берилган KS-04616, KS-04611, KS-04610-сонли гувоҳномаларни ҳам ҳақиқий эмас деб топиб, уларни бекор қилишни ҳамда ..................................... ҳамда унинг кўчма савдо дўконларини ..................................... бошланғич мактаб балансидаги асфальтлаштирилган (бетонлаштирилган) майдондан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 октябрдаги ажрими билан қўшимча даъво аризаси дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабининг хатлари асосида даъвогарнинг буюртмаси билан мактабнинг балансида бўш турган объектлар ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш учун аукцион савдоларига чиқарилганлиги ва натижада тадбиркорлар ..................................... ва .....................................ларга ғолиблик баённомалари расмийлаштирилганлиги, аммо тадбиркор Ж.Умурзаков айнан ушбу ҳудудлардаги савдо объектлари 2022 йил давлат кадастрлар палатаси томонидан берилган буюртмалар асосида ўтказилган савдолар натижасида расмийлаштирилган баённомалар билан унга ижара ҳуқуқи асосида ажратилганлигини маълум қилиб, ҳудудни бўшатишни талаб қилганлиги ва ўртада низо юзага келганлиги, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига кўра, давлат мулки объектлари айнан даъвогарнинг буюртмаси асосида аукцион савдоларига чиқарилиши лозимлиги боис даъво билан мурожаат этилганлигини таъкидлаб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. “.....................................” давлат унитар корхонаси вакили давлат мулки объектлари фақат даъвогарнинг буюртмаси асосида савдога чиқарилиши, солиқ ва кадастр органлари давлат мулки бўлмаган, бўш турган объектларга кўчма савдо дўконларини жойлаштириш учун савдога чиқариши мумкинлигини маълум қилиб, низолашилаётган аукцион савдолари қонун талаблари асосида ўтказилганлиги, уни ўтказишнинг амалдаги тартиблари бузилмаганлиги, қолаверса даъвода ким ошди савдосини эмас, балки унинг натижалари (баённома)ни ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, даъвогар шартнома (баённома)нинг тарафи ҳисобланмаслигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ рад этишни сўради. Зангиота тумани ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабининг раҳбари кўчма савдо объектлари мактаб ҳудудида жойлашганлиги, ҳозирда мактабнинг девори (тўсиқ) фақат бинони ўраб турганлиги, аммо илгари ҳозирда низолашилаётган объектлар ҳам девор ичида бўлганлиги, бир тадбиркорга стадион қурилиши учун ҳудуд ажратилган вақтда деворлар бузилиб, кейинчалик ушбу ҳудудлар девор (тўсиқ)нинг ташқарисида қолиб кетганлиги, аммо кадастр ҳужжатлари бўйича ушбу ҳудудлар ҳали ҳам мактабнинг балансида эканлиги сабабли уларни савдога чиқариш учун даъвогарга хат билан мурожаат этилганлиги, ўтказилган савдоларда мактаб балансидаги савдо дўконларидан узоқ муддатдан буён фойдаланиб келаётган тадбиркорлар ғолиб бўлишганлиги, улар билан шартномалар тузилганлиги, аммо солиқ ва кадастр органининг хатлари асосида мактаб балансидаги тадбиркорларнинг фойдаланишидаги объектлар асоссиз равишда савдога чиқарилганлиги ва унда Ж.Умурзаков ғолиб бўлганлиги, аслида мактаб балансидаги объектларни кадастр органи савдога чиқаришга ҳақли эмаслиги, шунинг натижасида тадбиркорлар ўртасида низо юзага келиб, унга барҳам берилмаётганлиги, шу масалада жуда кўп азият чекаётганлиги, моддий ва маънавий зарар кўраётганлиги, прокуратура ва суд органларига ҳам ушбу масалада ўз тушунтиришларини бериб келаётганлиги, кадастр ҳужжатларига кўра бу ҳудуд ҳали ҳам мактабнинг балансида эканлиги, кадастр органи бу ҳақда хат ҳам тақдим этганлигини таъкидлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Ж.Умурзаков 3 та лот аукцион савдоларига қўйилганлиги, ушбу лотлар бўйича у ғолиб бўлгач, унга тегишли ҳужжатлар тақдим этилганлиги, аммо тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида ҳудудга келганда, бошқа тадбиркорлар фаолият кўрсатаётганлиги аниқланганлиги, шу боис у ҳудудга кира олмаганлиги, дастлаб унда тадбиркорларни чиқариб юбориш нияти бўлмаганлиги, шу боис уларга субижара шартномаси тузиб, тўловни унга амалга оширган ҳолда объектлардан фойдаланишда давом этишлари мумкинлигини айтганлиги, бироқ улар даъвогар ва мактаб билан ижара шартномаси тузганлигини таъкидлашиб, таклифни рад этишганлиги, шундан сўнг тегишли мутасадди ташкилотларга ўзи ғолиб бўлган жойни бўшатиб беришни сўраб мурожаатлар қилганлиги, улар самара бермаганлиги, орадан сал кам бир йил муддат ўтган бўлган бўлса ҳам кўчма савдо объектларидан фойдалана олмаётганлиги, айни вақтда фуқаролик ишлари бўйича судда Зангиота туман прокуратурасининг унинг манфаатида мазкур иш бўйича даъвогар ва бошқаларга нисбатан берган даъвоси мазмунан кўриб чиқилаётганлиги, булардан ташқари даъвогар ва ..................................... ўртасида тузилган ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниб, мактаб ҳудудидаги 64 кв.метр майдон қайта аукционга чиқарилганлиги, унда опаси - якка тартибдаги тадбиркор ..................................... ғолиб бўлганлиги, бироқ у ҳам объектдан фойдалана олмаётганлигини маълум қилиб, суддан даъвони рад этишни сўради. Тадбиркор ..................................... якка тартибдаги тадбиркор сифатида мактаб ҳудудида енгил типдаги дўкон қуриб, 2019 йилдан бери тадбиркорлик фаолияти, яъни озиқ-овқат ҳамда мева-сабзавот савдоси билан шуғулланиб келиши, 2022 йилнинг ёз ойларида Ж.Умурзаков келиб, бу жойни аукционда ютиб олганлиги, шу сабабли жойни бўшатиши кераклигини маълум қилганлиги, у фойдаланиб келаётган ҳудуд давлат мулки объектларини ижарага бериш тартибига риоя этилмасдан, фақат мактаб ва у томонидан тузилган ижара шартномаси асосида ижарага берилганлиги боис даъвогарнинг даъвосига кўра мактаб ва у даъвогарга жарима ҳам тўлаганлиги, кейин мактабнинг хати асосида даъвогар орқали объект аукционга чиқарилганлиги, аукционда у ғолиб бўлганлиги, аммо ижара тўлови жуда катта миқдорда ҳисоблаб юборилганлиги боис шартнома тарафларнинг ўзаро келишуви асосида 2023 йилнинг май ойида бекор қилинганлиги, ушбу ҳудуд яна савдога чиқарилганлигидан бехабар эканлиги, ҳозир ҳам объектдан ўзи фойдаланиб келаётганлигини маълум қилиб, суддан низони қонуний ҳал этиб беришни сўради. Суд мажлисида ..................................... аукцион ғолиби сифатида мактаб балансидаги енгил типда қурилган савдо дўконида гўшт ва гўшт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келиши, у ва .....................................нинг савдо дўконлари эгаллаб турган ер майдони 60 ва 64 кв.метрни ташкил этмаслиги, улар тахминан 20-30 кв.метрдан жой эгаллаганлиги, Ж.Умурзаков ғолиб бўлган аукцион савдосида улар савдо фаолиятини амалга ошираётгандан бошқа ҳудуд назарда тутилганлигини маълум қилиб, суддан низони қонуний ҳал этиб беришни сўради. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси .....................................нинг вакили низоли ҳудуд илгари мактабнинг балансида бўлганлиги, кейинчалик мактаб учун стадион қурилганда низоли ҳудудлар мактаб деворининг ташқарисида қолиб кетганлиги, гарчи ушбу ҳудудлар кадастр ҳужжатларида мактаб балансида эканлиги кўрсатилган бўлса-да, аслида чегаралар ўзгарганлиги, аммо кадастр ҳужжатларига ўзгариш киритилмай қолганлиги, низоли ҳудуд мактаб балансига кириши ҳақида мактабга тақдим этилган хатнинг ижрочиси у эмаслиги ва хатни у имзоламаганлигини маълум қилиб, суддан даъвони рад этишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган бошқа ишда ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасида вакили иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисми талабидан келиб чиқиб, низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвонинг ғолиблик баённомаларини ва гувоҳномаларни бекор қилиш талаби юзасидан иш юритишни тугатишни, даъвонинг қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш йўли билан ҳам ҳимоя қилинади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Зангиота туманидаги ..................................... бошланғич мактабнинг 2023 йил 6 мартдаги 12- ва 14сонли хатлари ҳамда даъвогарнинг буюртмаси асосида Зангиота тумани, “Далагузар” МФЙ, ..................................... бошланғич мактаб балансидаги 60 ҳамда 64 кв.метрдан иборат майдонлар аукцион савдосига чиқарилган. “.....................................” давлат унитар корхонаси томонидан 2023 йил 12 майда ўтказилган аукционда юқорида қайд этилган объектларнинг 64 кв.метрдан иборат бўлган қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор ..................................... ғолиб бўлган ва унга 2023 йил 15 майда DA-919677-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган, ушбу баённома асосида 2023 йил 17 майда 669145/123-23-сонли давлат мулкини ижарага бериш шартномаси тузилган, 60 кв.метрдан иборат бўлган қисми бўйича эса якка тартибдаги тадбиркор ..................................... ғолиб бўлган ҳамда унга 2023 йил 15 майда DA-020-919679-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган, ушбу баённома асосида 2023 йил 17 майда 669143/123-23-сонли давлат мулкини ижарага бериш шартномаси тузилган. Даъвогар, тадбиркор ..................................... ва ..................................... бошланғич мактаб ўртасида 2023 йил 26 майда 2023 йил 17 майдаги 669145/123-23- сонли ижара шартномасига 2704/1-36994-сонли келишув шартномаси имзоланиб, унга кўра 64 кв.метр учун тузилган шартнома 2023 йил 24 майдан бекор қилинган. Шундан сўнг ..................................... бошланғич мактабнинг 2023 йил 12 июндаги 84-сонли хати ва даъвогарнинг буюртмаси асосида Зангиота тумани, “Далагузар” МФЙ, ..................................... бошланғич мактаб балансидаги 64 кв.метрдан иборат майдон (бинонинг умумий майдони 987,3 кв.метр) ижара шартлари асосида чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдосига чиқарилган, “.....................................” давлат унитар корхонаси томонидан савдо ғолиби якка тартибдаги тадбиркор ..................................... номига 2023 йил 7 августда №DA-020-958750-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилган. Ижара объектларини 2023 йил май ойида ўтказилган аукцион ғолибларига топшириш пайтида давлат кадастрлар палатасининг хати ва Солиқ қўмитасининг буюртмасига асосан “.....................................” давлат унитар корхонаси томонидан ўтказилган аукцион натижасига кўра тадбиркор ..................................... ғолиб бўлганлиги ва унга 2022 йил 19 августда Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Марказ шоҳ кўчаси (мўлжал “...............” тўйхонасининг олди) ҳудудидаги 9,98 кв.метр ер майдони учун KS-020497325-сонли ғолиблик баённомаси, шунингдек 2022 йил 4 октябрда Тошкент вилояти, ......................................................даги (кадастр рўпараси) 11,69 кв. метр майдонга кўчма савдо объектини жойлаштириш учун ўтказилган аукцион савдосида якка тартибдаги тадбиркор ..................................... ғолиб бўлганлиги ва унга 2022 йил 5 октябрда KS-020-544026-сонли ғолиблик баённомаси расмийлаштирилганлиги, бундан ташқари ..................................... томонидан 2022 йил 7 октябрда якка тартибдаги тадбиркор .....................................га Тошкент вилояти, Зангиота туманида йўл ёқасида чекланган муддатга кўчма савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи кўчма савдо объектининг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи KS-04616-сонли (савдо объектининг баҳоси 5 207 374 сўм), KS-04610-сонли (савдо объектининг баҳоси 116 712 сўм) ва KS-04611сонли (савдо объектининг баҳоси 269 612 сўм) гувоҳномалар берилганлигини аниқланган. Даъвогар юқорида қайд этилган баённома ва гувоҳномаларда манзиллар турлича кўрсатилган бўлса-да, аммо тадбиркорлар мактаб ҳудудидаги объект назарда тутилганлиги асоси билан низолашаётганлигини баён қилиб, мазкур даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4771-сонли Қарорининг 2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 793-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандида давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш, ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 46-бандида баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мулк ва мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда олди-сотди (ижара) шартномаси тузиш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Даъвогарнинг буюртмаси асосида ўтказилган аукцион савдосида Зангиота тумани, “Далагузар” МФЙ, ..................................... бошланғич мактаб балансидаги 60 ва 64 кв.метрдан иборат майдонлар аукцион савдосига чиқарилган бўлса, Солиқ қўмитасининг буюртмалари асосида Зангиота тумани, Марказ шоҳ кўчаси (мўлжал “Нурҳаёт” тўйхонасининг олди) ҳудудидаги 9,98 кв.метр ва Зангиота тумани, Марказ шоҳ кўчасидаги (кадастр рўпараси) 11,69 кв.метр майдонга кўчма савдо объектини жойлаштириш учун аукцион савдолари ўтказилган, аукцион савдоларига тақдим ҳужжатлар, жойлаштирилган лотлар, суратларни кўздан кечириш, шунингдек сайёр суд мажлисида гарчи манзиллар бошқа кўрсатилган бўлса-да, аммо аслида ..................................... бошланғич ўрта таълим мактабининг балансидаги ҳудудлар назарда тутилганлиги, шу билан бирга якка тартибдаги тадбиркор ..................................... мажбурий тартибда чиқарилиши талаб этилаётган ҳудудда фаолият кўрсатмаётганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 19-бандида ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, агар кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши белгиланган. Даъвода аукцион савдосининг қонунийлиги низолашилмаганлиги боис даъвонинг 2022 йил 19 августдаги KS-020-497325-сонли ва 2022 йил 5 октябрдаги KS-020-544026-сонли ғолиблик баённомаларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги, шунингдек мажбурий чиқариш талаб этаётган тадбиркор у ҳудудда фаолият кўрсатмаётганлиги, унга тегишли кўчма дўкон ҳам мактаб балансидаги ҳудудга жойлаштирилмаганлиги боис даъвонинг ..................................... ҳамда унинг кўчма савдо дўконларини ..................................... бошланғич мактаб балансидаги асфальтлаштирилган майдондан мажбурий тартибда чиқариш талабларини қаноатлантириш рад этилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомда асосий тушунчалар берилган бўлиб, унга мувофиқ ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, кўчма савдо жойи — кўчма савдо объектининг “K-SAVDO” ААТда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ҳудудий жойлашган жой, кўчма савдо объектлари — 100 квадрат метр майдондан кўп бўлмаган, вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва (ёки) мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари, мобил контейнерлар, енгил конструкциялар, шу каби ва шунга ўхшаш бошқа кўчма савдо объектлари) тушунилади. Шу Низомнинг 20-бандига мувофиқ кўчма савдо жойини ижарага олиш ҳуқуқи жойлашиш схемалари доирасида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини кўпи билан 36 ойгача (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача) ижарага берилади, кўчма савдонинг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади. Шунингдек низомнинг 23-бандига кўра туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда йилнинг 1 декабрига қадар, илгари жойлаштирилган схемалар бўйича эса уларни қайта кўриб чиқиш муддатидан камида бир ой олдин ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган талабларга мувофиқ жойлар сони кўрсатилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ҳудудида кўчма савдо объектларининг жойлашувини ўз ичига олган жойлашиш схемаларини тузади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандида 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилиши, кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича “K-SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилиши, 2-бандида эса аукцион орқали сотишдан келиб тушган пул маблағларининг 80 фоизи тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига, 20 фоизи Давлат солиқ қўмитасининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилиши, аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойининг қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга “K-SAVDO” ААТ орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилиши, бунда кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмаслиги белгиланган. Гарчи даъвода ..................................... томонидан якка тартибдаги тадбиркор .....................................га берилган кўчма савдо объектининг “KSAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи KS-04616, KS-04611, KS-04610-сонли гувоҳномаларини ҳақиқий эмас деб топиш талаби қўйилган бўлса-да, аммо ушбу гувоҳномаларда давлат мулкидан ижара асосида фойдаланиш ҳуқуқи берилмаган, шундай экан ушбу гувоҳномалар даъвогарнинг манфаатини бузмайди, демак унинг ушбу талаби рад этилиши лозим. Таъкидланганлардан ташқари, даъво аризасида юқорида муҳокама этилган баённома ва гувоҳномаларни ҳақиқий эмас деб топишдан ташқари, уларни бекор қилиш ҳам сўралган, аммо ушбу талаб судларнинг судловига тааллуқли эмас. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатиши лозимлиги белгиланган. Шунга кўра ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Аммо “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида даъвогар бундай тоифадаги даъволар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис иш бўйича давлат божи 10 ундирилмайди, бироқ суд чиқимлари, хусусан, суднинг 2023 йил 16 октябрдаги мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги боис уни ўтказиш билан боғлиқ харажат даъвогарнинг зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Даъвонинг “.....................................” давлат унитар корхонаси томонидан 2022 йил 19 августда расмийлаштирилган KS-020-497325-сонли ва 2022 йил 5 октябрда расмийлаштирилган KS-020-544026-сонли ғолиблик баённомалари, шунингдек ..................................... томонидан якка тартибдаги тадбиркор .....................................га кўчма савдо объектининг “K-SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқлаш учун берилган KS-04616, KS-04611, KS-04610-сонли гувоҳномаларни бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. .....................................дан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин ва у томонидан даъво тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин. Ишни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тақдимнома чиқарилиб, у ижро этиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ва Тошкент вилоят солиқ бошқармасига юборилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса тарафнинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья .............................