← Назад
Решение #480122 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг ФК | 631 | — | law | |
| мазкур кодекс | 666 | — | code_article | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 663 символов
4-1101-2303/9202-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 30 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова, судья
ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
____________________
манфаатида
____________________нинг
жавобгар
____________________ ҳисобидан 1 363 619 737 сўм асосий қарз ва
136 361 973 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили
_______________
иштирокида,
суднинг
маъмурий
биносида,
видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳарчаси, Оқибат
кўчасида жойлашган “Хотира майдони” мемориал ёдгорлигини капитал
таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш мақсадида
____________________ (кейинги ўринларда даъвогар ёки пудратчи деб
юритилади) ва ____________________ (кейинги ўринларда жавобгар ёки
буюртмачи деб юритилади) ўртасида 2020 йил 5 майда 4-сонли пудрат
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарнинг
буюртмасига асосан таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини
бажариш, буюртмачи эса ишларни бажариш учун зарур шароитни
яратиш, бажарилган ишларни қабул қилиш ва келишилган тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига асосан ҚҚС билан биргаликдаги
шартноманинг умумий қиймати 6 033 856 353 сўмни ташкил этган.
Шартноманинг 6-бўлимида тўловлар ва ҳисоб-китоб тартиби
белгиланган бўлиб, 6.1-бандга кўра буюртмачи пудратчига шартнома
бўйича ишлар умумий жорий қийматининг 15 фоизи миқдорида аванс
ўтказиши, 6.2-бандга кўра жорий молиялаштириш бажарилган ишлар
сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда,
топширилган
ишлар
қийматининг
95 фоизи
доирасида
(молиялаштириш жадвали асосида) амалга оширилиши, 6.3-бандда
ишларнинг кафолатли муддати тугаб, томонлар қурилиши
тугаллангандан кейин ҳамда объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги
далолатномани имзолагандан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда
5 фоиз миқдорида тўловни амалга ошириши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан ишлар бажарилиб, тарафлар ўртасида
бажарилган
ишлар
қиймати
тўғрисида
ҳисобварақ-фактура
далолатнома (маълумотнома) тузилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида
2020 йил 5 май 2021 йил 18 август ҳолатига жавобгарнинг даъвогар
фойдасига 1 363 619 737,05 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги
тўғрисидаги солиштирма далолатнома тузилиб, жавобгарнинг муҳри
билан тасдиқланган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 5 майда тузилган 4- ва
2-сонли ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан қабул қилинмаган.
Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокимининг 2021 йил
23 сентябрдаги 205-10-212-Q/21-сонли қарори билан
даъвогар
томонидан Келес шаҳри, Оқибат маҳалласи, Оқибат кўчасида
ободонлаштириш ҳамда “Хотира майдони” мемориал иншоотлари
қурилиш ишлари тугалланганлиги сабабли, ушбу объектни
фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги давлат қабул ҳайъатининг
2021 йил 10 августдаги далолатномаси тасдиқланган.
Жавобгар томонидан 2020 йил 7 июлда даъвогарнинг ҳисоб
рақамига шартнома шартларига риоя қилинган ҳолда шартнома
қийматининг 15 фоизи миқдорида 905 078 452,95 сўм аванс маблағи
ўтказиб берилган. Даъвогар томонидан 2020 йил 13 июлда
5 070 698 190 сўмлик ишлар бажарилиб топширилган. Бажарилган
ишлар учун жавобгар томонидан жами 3 707 078 452,95 сўм ҳақ тўлаб
берилган, қолган қиймати тўлаб берилиши кечиктирилган.
Даъвогарнинг 2022 йил 12 январдаги 01-06-сонли, 2023 йил 14
июндаги 01-148-сонли талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар манфаатида ____________________ (кейинги
ўринларда палата деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
1 363 619 737 сўм асосий қарз ва 136 361 973 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 3 июлдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси (кейинги
ўринларда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси важларини
қувватлаб, аванс тўлови ҳамда тўловнинг бир қисми тўлаб
берилганлиги,
ҳозирда
қурилиш
объекти
фойдаланишга
топширилганлиги, тўловнинг қолган қисми турли сабабларга кўра
тўланмай келинаётганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган палата, жавобгар ва учинчи шахс ўз вакиллари
иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи
кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид почта орқали етказиб
берилган. Шунингдек, палата ишни унинг вакилисиз кўришни сўраган
бўлса, аввалги суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талаблари юзасидан ҳужжатларни ўрганиб чиқиши лозимлиги, иш
ҳужжатларига илова қилинган солиштирма далолатнома жавобгар
томонидан имзоланмаганлиги, тўловнинг қолган қисми қай сабаб билан
амалга оширилмаганлигига аниқлик киритиш лозимлигини маълум
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим
топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади
ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор
қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа
воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
палата, жавобгар, учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва кўрсатмаларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Мазкур ҳолатда низо пудрат шартномасидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра,
пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва
унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш
ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шунингдек, мазкур кодекс 666-моддаси биринчи қисмига кўра
қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада
белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян
объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит
яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 673-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, буюртмачи
пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда,
қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва
тартибда ҳақ тўлайди.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра
даъвогар томонидан 5 070 698 190 сўмлик ишлар бажарилиб
топширилган. Жавобгар томонидан жами 3 707 078 452,95 сўм тўланган
ҳолос.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогар томонидан юборилган 2020 йил 5 майдаги 4- ва 2-сонли
ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан қабул қилинмаган. Бироқ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат
солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ
маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш,
тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2бандига кўра ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ
кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган
товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар
ҳақиқатда
жўнатилганлигини
ёки
хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат
ҳисобланади, 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли
маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир
календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо
билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактуралар
товарлар
жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат сифатида тан олинмайди.
Мазкур ҳолатда бажарилган ишлар далолалномаси жавобгар
томонидан имзоланиб тасдиқланган.
Қайд этилганлардан, суд мажлисида тарафларнинг берган
тушунтиришларидан, бажарилган ишлар учун тўлов қисман амалга
оширилганлигидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 1 363 619 737 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли
қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар
учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Даъвогар шартнома 13-бандининг иккинчи хатбошисига асосан
жавобгардан 136 361 973 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг ушбу бандида мазкур шартномада кўрсатилган ўз
мажбуриятларига
риоя
қилмаганлиги,
ўз
вақтида
молиялаштирмаганлиги
ва
шартномада
белгиланган
бошқа
мажбуриятларни
бузганлиги
учун
буюртмачи
пудратчига
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятлар бажарилмаган
қисмининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий
суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра даъвогар 2022 йил 23 сентябрдан 2023 йил август
ойига қадар асосий қарздорлик суммасининг 10 фоизи миқдорида 136 361 973 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини,
жавобгар томонидан талабномалар оқибатсиз қолдирилганлигини,
шартномада неустойканинг максимал миқдори белгиланганлиги ҳамда
ушбу сумманинг асосий қарз суммасининг 10 фоизини ташкил
этишидан келиб чиқиб, уни бажарилмаган мажбурият оқибатига
мутаносиб деб топиб, ундирилиши сўралган пеня суммасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
билан белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий
6
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли ИПКнинг 118моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Қайд этилганларга асосан суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 72, 118, 128, 170, 176, 192-моддаларига асосланиб, суд
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
____________________
ҳисобидан
____________________
фойдасига
1 363 619 737 сўм асосий қарз, 136 361 973 сўм пеня ва 33 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
____________________ ҳисобидан республика бюджетига 29 999 634,2
сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 82 500 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ харажатлар ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова