Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9142 Дата решения 30.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк АТБ Ответчик / Подсудимый Zumrad-zulayho оилавий корхонаси
Source ID 1187899 Claim ID 3694603 PDF Hash 5c80346e5cfbfcbb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
онуни 6-моддаси онуни 6 law
ФКнинг 252-моддаси ФКнинг 252 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 781 символов
4-1101-2301/9142-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси , судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “......................................” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “......................................” оилавий корхонаси ҳисобидан 168 346 488,68 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 41 666 656 сўм муддати ўтган фоиз, жами 210 013 144,68 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни “......................................” МЧЖга тегишли давлат рақам белгиси ...................................... бўлган “Lasetti” русумли ва “......................................” МЧЖга тегишли давлат рақам белгилари ...................................... бўлган “Cobalt” русумли автомобилларга, шунингдек талаб этилган қарздорликнинг 150 000 000 сўмлик қисмини “......................................” МЧЖнинг кафиллиги ва 10 000 000 сўмлик суғурта полисига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни “......................................” оилавий корхонаси вакили ................... (раҳбар), “......................................” МЧЖ вакили ........................... (раҳбар)лар иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “......................................” акциядорлик тижорат банкининг манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “......................................” оилавий корхонаси ҳисобидан 168 346 488,68 сўм муддати ўтган асосий қарз қолдиғи, 41 666 656 сўм муддати ўтган фоиз, жами 210 013 144,68 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни “......................................” МЧЖга тегишли давлат рақам белгиси ...................................... бўлган “Lasetti” русумли ва “......................................” МЧЖга тегишли давлат рақам белгилари ...................................... бўлган “Cobalt” русумли автомобилларга, шунингдек талаб этилган қарздорликнинг 150 000 000 сўмлик қисмини “......................................” МЧЖнинг кафиллиги ҳамда 10 000 000 сўмлик суғурта полисига қаратиш қаратишни сўраган. Жавобгарлар “......................................” оилавий корхонаси ва “......................................” МЧЖ вакиллари эса ҳақиқатдан ҳам кредит қарздорлиги мавжудлиги, буни инкор этиб бўлмаслигини маълум қилишиб, ҳозирги кунда корхоналарнинг молиявий аҳволи бироз ёмонлашганлиги боис тўлов қобилияти йўқлигини маълум қилиб, тез кунларда кредит қарздорлиги тўланишини маълум қилишди. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган даъвогар ва жавобгар “......................................” МЧЖ суд мажлисида вакили иштирокини таъминламадилар, улар гибрид почта ва электрон почта манзиллари орқали муҳокама ҳақида хабардор этилганлар. ИПКнинг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра суд низони мазмунан ҳал этиш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва асосий жавобгар, яъни оилавий корхона ўртасида 2018 йил 18 сентябрда 507-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бўлимида шартнома предмети сифатида банк томонидан чорвачиликни ривожлантириш мақсадида қорамол сотиб олиш учун, 2023 йил 14 сентябрга қадар, 24 ой имтиёзли давр билан, 16 фоиз йиллик устама ҳақ тўлаш шарти асосида 375 000 000 сўм миқдорида кредит берилган. Жавобгар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида 2023 йилнинг 7 июль ҳолатига муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 168 346 488,68 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 41 666 656 сўм, жами 210 013 144,68 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарга бир неча бора огоҳлантириш хати ва талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилган, кредит қарздорлик ўз вақтида тўланмаган тақдирда ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган. Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Жавобгар кредит тўловларини ўз вақтида тўламасдан, қарздорликка йўл қўйган. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, уни бузганлиги, кредитга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги исботини топади, шу боис суд даъвонинг ушбу қисмини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридаги талаблар билан бир қаторда, даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ банкнинг талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида тарафлар томонидан 2018 йил 19 сентябрда нотариал шаклда гаров шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “......................................” МЧЖга тегишли давлат рақам белгиси ...................................... бўлган “Lasetti” русумли ва “......................................” МЧЖга тегишли давлат рақам белгилари 01 308 FFA, 01 205 FFA, 01 167 FFA, ...................................... бўлган “Cobalt” русумли автомобиллар гаровга қўйилган. ФК 268-моддасининг биринчи қисми ва “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг биринчи қисмида агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлаши, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланиши, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлаши лозимлиги белгиланган. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган молмулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмаслиги, ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар ўзи гаров билан таъминлаган мажбуриятини лозим даражада бажаришни таъминламаган. Шундай экан, даъвонинг ушбу талаби ҳам қаноатлантирилиши лозим. Булардан ташқари, 2018 йил 18 сентябрда даъвогар ва қўшимча жавобгар “......................................” МЧЖ ўртасида кафиллик шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра учинчи жавобгар, яъни кафил кредит олувчи ҳисобланмиш асосий жавобгар мажбуриятларини лозим даражада бажармаса, даъвогар олдида биргаликда солидар жавобгарликни зиммасига олган. Шартномага мувофиқ кафилликнинг доираси 375 000 000 сўм этиб белгиланган, аммо даъвода талаб этилган қарздорликнинг 150 000 000 сўмини асосий жавобгар ва кафилдан солидар тартибда ундириш сўралган. ФКнинг 252-моддасида қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Юқорида баён этилганларга кўра, суд ушбу талабни даъво талаби доирасида муҳокама этиб, 150 000 000 сўмни солидар тартибда ундиришни лозим топади. Қайд этиб ўтилганлардан ташқари, даъвогар даъво аризасида кредит қарздорлигининг 100 000 000 сўмлик қисми ундирувини суғурта полисига қаратишни ҳам сўраган, бироқ амалдаги қонунчилик ҳужжатларида ундирувни суғурта полисига қаратиш белгиланмаган, шу боис суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд харажатлари жавобгарлар зиммасига кафилликнинг чегараси инобатга олинган ҳолда юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “......................................” оилавий корхонаси ҳисобидан “......................................” акциядорлик тижорат банки фойдасига 168 346 489 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги (шундан 150 000 000 сўмлик қисми “......................................” МЧЖ билан солидар тартибда), 41 666 656 сўм фоиз қарздорлиги ундирилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга олинган “......................................” МЧЖга тегишли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 11143322DFDX0151, кузов рақами XWB5V319VFA529033, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси ...................................... бўлган кулранг “Lasetti” русумли ва “......................................” МЧЖга тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D212143172AUYX0182, кузов рақами XWBJF69VJFA043947, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 01 308 FFA, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D212151692AUYX0318, кузов рақами XWBJF69VJFA093391, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 01 205 FFA, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами B15D212151632AUYX0072, кузов рақами XWBJF69VJFA093462, шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси 01 167 FFA, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами ........................., кузов рақами ................., шасси рақамсиз, давлат рақам белгиси ...................................... бўлган “Cobalt” русумли автомобилларга қаратилсин. Даъвонинг ундирувни 10 000 000 сўмлик суғурта полисига қаратиш талабини қаноатлантириш рад этилсин. “......................................” оилавий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 4 200 262,9 сўм (шундан 3 000 000 сўми “......................................” МЧЖ билан солидар тартибда) давлат божи, “......................................” акциядорлик тижорат банки фойдасига “......................................” оилавий корхонаси ва “......................................” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья