Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9203 Дата решения 30.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Инфинбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый VTOR BOX GROUP хусусий корхонаси
Source ID 1188125 Claim ID 3701574 PDF Hash 25a39ef2cc0d7756... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
онуни 26-моддаси онуни 26 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 095 символов
4-1101-2303/9203-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар "ЙЙЙ" АЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг жавобгар “ЦЦЦ” ХК ҳисобидан 1 899 164 558,22 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни “ККК” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, Деҳқон бозоридаги 36-сонли дўкон биносига қаратиш, банк ҳизматлари учун 115 808 443,18 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ТТТ (2023 йил 18 октябрдаги 11/23-сонли ишончнома асосида), БББ (2023 йил 4 явардаги 01/23-сонли ишончнома асосида), жавобгар “ЦЦЦ” ХК вакили ЯЯЯ (таъсисчи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: "ЙЙЙ" АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЦЦЦ” ХК (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 ноябрда 3-сонли бош келишув ва унга 2022 йил 21 декабрда 1-сонли қўшимча келишув, 2022 йил 28 декабрда 2-сонли қўшимча келишув, шунингдек, 2022 йил 30 ноябрда КД-Ю-01080-22-18-сонли кредит шартномаси ҳамда унга 2022 йил 28 декабрдаги 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Даъвогар КД-Ю-01080-22-18-сонли кредит шартномасига кўра жавобгарга 18 ой муддатга, йиллик 23,99 фоизустама тўлаш шарти билан 2 450 000 000 сўм кредит маблағларини ажратган. Кредит шартноманинг 7.1-бандида қарздорнинг кредитни, у бўйича ҳисобланган фоизлар ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган бошқа тўловларни мазкур шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда, тўлов жадвалига мувофиқ тўлиқ тўланишини таъминлаш мажбурияти белгиланган. Кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва “ККК” МЧЖ (бундан буён матнда гаровга қўювчи деб юритилади) ўртасида 2022 йил 29 декабрдаги T2-1003-22-13786сонли гаров шартномаси тузилиб, унга кўра “ККК” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, Деҳқон бозоридаги 36сонли дўкон биноси кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этилган. Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб кредит маблағларини жавобгарга ажратган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича фоиз тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 26 апрелда 19-12/1472-сонли, 8 майда 19-12/1641-сонли, 23 майда 19-12/1830-сонли, 26 июнда 19-12/2702-сонли, 18 июлда 1912/2586-сонли, 23 июлда 19-12/3522-сонли, 19-сентябрда 19-12/3700сонли талабномалар юборилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2023 йил 26 сентябрь ҳолатига 1 899 164 558,22 сўм кредит қарзини ундиришни ва ундирувни “ККК” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, Деҳқон бозоридаги 36-сонли дўкон биносига қаратишни, банк ҳизматлари учун 115 808 443,18 сўм қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилгунга қадар ҳам жавобгарга мавжуд қарздорликнинг муддати ўтган қисми бўйича тўлов жадвалига етиб олиш учун имкон берилганлиги, бироқ жавобгар ушбу муддатларда ҳам қарздорликни қисман бўлсада қопламаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, қарздорликни бартараф этишда суддан бироз вақт беришни сўради. Палата суд мажлисини ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган гаровгв қўювчи суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни палата, гаровга қўювчи вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра жавобгар ҳамда гаровга қўювчининг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимсономасини рад этишни, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномаси 5.2-бандида ушбу шартноманинг 8-бўлимида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатлари вужудга келганида, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириб олишга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жами 1 899 164 558,22 сўм қарзни, шундан муддати ўтмаган асосий қарздорлик бўйича 1 837 499 999,99 сўм, муддати келмаган фоиз бўйича қарз 25 362 030,83 сўм, муддати ўтган кредит фоизи бўйича 36 302 527,40 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, даъво аризасида даъвогар ундирувни гаров объекти “ККК” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, Деҳқон бозоридаги 36-сонли дўконга қаратишни ҳам сўраган. ФК 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”ги 16-сон Қарори 18-бандининг учинчи хатбошида тушунтириш берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонуни 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФК 280-моддасига биноан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон Қарорининг 23, 24-бандларида тушунтириш берилган. Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. Мазкур кодекс, қонун ва Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, даъвогар манфаатида киритилган даъво ариза бўйича ундириш белгиланган қарздорлик ундирувёи гаров мулкига қаратилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасининг ундирувни гаров объектига қаратиш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг кредит бўйича қарздорлиги мавжудлиги, кредит қарздорлиги гаров шартномаси билан таъминланганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик ундирувини гаров объектига қаратишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлигини инобатга олиб, ундирувни гаров объектига қаратишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида 2022 йил 1 ноябрда тузилган 9/2022-сонли шартномага кўра менеджер томонидан кўрсатилган банк ҳизматлари учун 115 808 443,18 сўм ундиришни ҳам сўраган. Мазкур хизмат кўрсатиш шартномасига кўра даъвогар жавобгарга шахсий менеджерлик хизмати, яъни ҳужжатларни расмийлаштириш хизмат кўрсатиши, жавобгар эса ушбу хизматлар учун келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олган. Суд муҳокамасида жвобгар вакилининг ушбу шартнома бўйича ҳам гаров мулкларини алмаштириш билан боғлиқ хизмат кўрсатилганлиги тан олинганлиги сабабли суд даъво талабларининг ушбу қисмини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво талаблари асосли киритилганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жами 1 899 164 558,22 сўм кредит қарзи, 115 808 443,18 сўм кўрсатилган банк хизматлари ҳақини ундиришни, кредит қарзи ундирувини гаров мулкига қаратишни, республика бюджети фойдасига 40 299 460,03 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “ЦЦЦ” ХК ҳисобидан "ЙЙЙ" АЖ фойдасига 1 899 164 558,22 сўм кредит қарзи, 115 808 443,18 сўм кўрсатилган банк хизматлари ҳақи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув “ККК” МЧЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, Деҳқон бозоридаги 36-сонли дўкон биносига қаратилсин. “ЦЦЦ” ХК ҳисобидан республика бюджети фойдасига 40 299 460,03 сўм давлат бож ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья П.Закирова