Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8763 Дата решения 30.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АИТБ Ипак Йўли Ответчик / Подсудимый Ziyovitdin Rivoj масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1179932 Claim ID 3670367 PDF Hash 482f883d23b77701... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 7-моддаси онун 7 law
онуннинг 86-моддаси онуннинг 86 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онун 5-моддаси онун 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онун 51-моддаси онун 51 law
Текст решения 12 498 символов
4-1101-2301/8763-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ............................, судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор “............................” акциядорлик инновация тижорат банкининг қарздор “............................” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кредитор вакили ....................... (2023 йил 1 апрелдаги 03/34-сонли ишончнома асосида), муваққат бошқарувчининг вакили Ш.Ташбеков (2023 йил 16 сентябрдаги 19-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили ................. (2023 йил 20 сентябрдаги 32-сонли адвокатлик ордери асосида), кредитор “............................” АТБнинг Юнусобод филиали вакили .................(2023 йил 28 сентябрдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “............................” акциядорлик инновация тижорат банки (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат этиб, “............................” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни умумий тартибда банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 11 сентябрдаги ажрими билан “............................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув жорий этилган ва унга муваққат бошқарувчиси этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия қилинган номзодлар ичидан иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Д.Н.Турсунбоева тайинланган. Суд мажлисида кредитор вакиллари қарздорни банкрот деб топишни сўраган бўлсалар, қарздор вакили ариза талабига эътироз билдириб, қарздорнинг активлари мажбуриятидан юқори эканлиги, қарздор мавжуд қарзларини тўлаш чораларини кўраётганлигини маълм қилиб, аризани рад этишни сўради. Суд мажлисида муваққат бошқарувчисининг вакили кузатув таомили жараёнида суд бошқарувчиси томонидан амалга оширган ишлар юзасидан ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи юзасидан маълумотлар ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомаси судга тақдим этилганлиги, таҳлил натижаларига кўра қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлиги аниқланганлиги, кредиторлар ҳам йиғилишда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилишганлигини маълум қилиб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради. Суд, тўловга қобилиятсизлик иши бўйича ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор Тошкент вилояти Тошкент туман ҳокимлиги томонидан рўйхатга олинган, солиқ тўловчининг идентификация рақами 301070024, жамият раҳбари Пулатов Улуғбек Анварович, таъсисчилари эса Кадиров Нуриддин Мухитдинович ва Кадирова Дилфуза Бахадировналар ҳисобланишади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳарчаси, Қорасарой маҳалласи, Шохсада кўчаси кўрсатилган. Қарздорнинг асосий фаолият тури оловга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан иборат бўлган. Кузатув таомили жараёнида билдирилган талабларга кўра қарздорнинг жами кредиторлик қарздорлиги 24 481 027 495,71 сўмни ташкил этган бўлиб, муваққат бошқарувчиси томонидан “............................” акциядорлик инновация тижорат банки 650 769 946.82 сўм, “............................” АТБнинг Юнусобод филиали 18 333 322 905,71 сўм талаб билан рееестрга киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан қарздор, унинг таъсисчилари Кадиров Нуриддин Мухитдинович, Кадиров Мухитдин Хусниддинович ва раҳбари Пулатов Улуғбек Анваровичларнинг ҳисобидан кредитор фойдасига 5 911 254 414,44 сўм кредит қарздорлиги ва 19 600 сўм почта харажати ундириш белгиланган, бироқ қарздор томонидан ушбу суд ҳужжатининг ижроси таъминланмаган. Шу боис кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўраган. Қонуннинг 86-моддасига кўра қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорнинг мол-мулки суд харажатларининг, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрнини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини ва мулк ҳуқуқининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини асослантирувчи маълумотларни тайёрлайди. Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида; агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари мавжудлиги тўғрисида; агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида. Муваққат бошқарувчи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариб, амалга оширган ишлари ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларни ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини судга тақдим қилган, ҳисоботга кўра, кредиторларнинг талаблари реестри шакллантирилган, кредиторлар олдидаги мавжуд қарзлар қопланмаган, Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари мазкур қарздор жамиятда мавжуд. Шунингдек 2023 йил 16 октябрда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилишган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Бу ҳолатда суд, қарздор вакилининг эътирозлари аризани рад этиш учун асос ҳисобланмаслиги, қарздорда банкротликликнинг юқорида таъкидланган аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Кредиторлар томонидан тугатиш бошқарувчиси номзоди тақдим этилмаган, шу боис суд муваққат бошқарувчисини вақтинчалик тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни, унинг зиммасига ўн беш кун муддат ичида кредиторлар йиғилишини чақириш, унда тугатиш бошқарувчиси номзодини кўриб чиқиш ва уни тайинлаш масаласини кун тартибига қўйиш ҳамда бу масала юзасидан кредиторлар томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлаш учун судга тақдим этиш вазифасини юклашни лозим топади. Қонун 51-моддасининг иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу 5 Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-, 170, 176–179- ҳамда186-моддаларига асосланиб, суд “............................” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “............................” масъулияти чекланган жамиятида тугатишга доир иш юритиш муддати 2024 йил 30 октябрга қадар этиб белгилансин. Муваққат бошқарувчи ............................ вақтинчалик тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унинг зиммасига 15 (ўн беш) кун муддат ичида кредиторлар йиғилишини чақириш, унда тугатиш бошқарувчиси номзодини кўриб чиқиш масаласини кун тартибига қўйиш ҳамда бу масала юзасидан кредиторлар томонидан қабул қилинган қарорни судга тақдим этиш вазифаси юклатилсин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “............................” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларни тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 30 октябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим этиш юклатилсин. “............................” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органининг зиммасига уч иш куни ичида жамиятнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “............................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, “............................” акциядорлик инновация тижорат банки фойдасига эса 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ҳамда бу ҳақда ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ............................