← Назад
Решение #480218 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 5 | — | law | |
| нинг | 82 | — | law | |
| СКнинг | 273 | — | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
5 771 символов
4-1101-2301/_______-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 30 октябрь
_____________________нинг жавобгар _____________________нинг банклардаги ҳисоб
рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
аризачи вакили _____________________ (2023 йил _____________________даги
_____________________-сонли ишончнома билан) иштирокида, Зангиота тумани
солиқ инспекциясининг маъмурий биносида очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
_____________________ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судига
мурожаат
қилиб,
_____________________нинг (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили жавобгар томонидан аризада
кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлигини маълум қилиб, ушбу
ҳолатни тасдиқловчи маълумотномани судга тақдим қилиб, аризани рад
қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими жавобгар
солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган
бўлсада, бироқ жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
128- ва 220-моддаларига асосан аризани унинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 82-бандида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари
доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот,
камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим
этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ
тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс
бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ
ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги
ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари
белгилаб қўйилган.
Аммо шундай бўлса-да, _____________________ томонидан белгиланган
муддатда _____________________ бўйича солиқ ҳисоботни ўзи рўйхатдан ўтган
жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган.
СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг)
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул
қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Жавобгар белгиланган муддатда _____________________ бўйича солиқ
ҳисобот солиқ ҳисоботини солиқ органига тақдим этмаган.
Бироқ аризачи вакилининг судга тақдим қилган маълумотномаси
ҳамда суд мажлисида берган тушунтириши билан судга ариза
киритилганидан сўнг жавобгар солиқ ҳисоботини кечиктириб топширган
ҳолда аризада кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф этган.
Суд жавобгар _____________________ бўйича солиқ ҳисоботни топширган
ҳолда аризада кўрсатилган камчиликларни бартараф этганлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда ариза судга электрон шаклда
тақдим қилинганда почта харажат ундирилмаслигини инобатга олиб,
давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176-179, 215-222-моддаларини
қўллаб, суд
қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгандан сўнг қонуний кучга
киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев