Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2301/2557 Дата решения 30.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Ғурумсарой ёнғоқзори агрофирма масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1180657 Claim ID 3714837 PDF Hash 01c96bf68058789c... Загружено 09.04.2026 06:21 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 29-моддаси онун 29 law
онуннинг 44-моддаси онуннинг 44 law
онуннинг 238-моддаси онуннинг 238 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2301/2557-сонли иқтисодий иш судья: А.А.Шокиров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 октябрь Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи – Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг қарздор – «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили С.Раҳмонов (2023 йил 30 октябрдаги 01-17-17/2748-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризада баён этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги “Давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 350-сонли қарорига асосан тугатиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар рўйхатига «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖ киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров томонидан 2021 йил 20 июнда тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, юқоридаги давлат иштирокидаги корхоналарни тугатиш ишларини жорий йилнинг декабрь ойи якунига қадар тугатиш бўйича топшириқ берилган. Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилоят бошқармасининг 2023 йил 22 августдаги 01-04048-сонли хати орқали «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖ номида кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум қилинган. Шунингдек, солиқ ва статистика органларига тақдим этилган ҳисоботларга кўра, «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖ фаолият кўрсатмаётган бўлиб, асосий воситалари мавжуд эмас ҳамда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан асосий қарзи 2699800 сўм, унга ҳисобланган пеня 884900 сўм жами 3584700 сўмни ташкил этган. Бунга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда аризаси деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖни (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) банкрот деб топиш ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлашни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили талабни қувватлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган қарздор вакили шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қарздор (жавобгар) вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, шунингдек ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) нинг 5-моддасига асосан, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланади. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонун 29-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли давлат органидир. Ваколатли давлат органи: устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини тўловга қобилиятсиз, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида юритади ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилишини ташкил этади; устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этади. Қонуннинг 44-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Қонуннинг 238-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Қайд этилганларга асосан суд аризани асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари, хусусан 990.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари қарздордан ундирилиши лозим. Юқоридагиларни инобатга олиб ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖ банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖни тугатиш бошқарувчиси этиб, 1-тоифали суд бошқарувчиси Т.Хамидов тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - мазкур ҳал қилув қарори нусхасини тегишли рўйхатга олувчи орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда камида бир маротаба судга унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот, шунингдек 2023 йил 30 декабрга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча равишда банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари (агар банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш; Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23 ва 144-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юклатилсин. Қарздор «G`URUMSAROY YONG`OQZORI AGROFIRMASI» МЧЖ ҳисобидан: - Республика бюджетига 990 000 сўм миқдорда давлат божи; - аризачи Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров