Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9397 Дата решения 30.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый “Invest trademax” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1179857 Claim ID 3725117 PDF Hash 0ac12218a9038ad8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 45-моддаси онун 45 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини эса ИПК 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/9397-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 30 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ЙЙЙнинг қарздор "ЦЦЦ" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили МММ (2023 йил 27 октябрдаги 25-97638-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЙЙЙ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги тўланмасдан келинаётганлиги, барча чоралар кўрилганига қарамасдан уни ундиришнинг имкони бўлмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига асосан ижро этиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилганлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни, тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасановични тайинлашни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда (гибрид почта ва электрон почта манзили орқали) хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127, 128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари 2021 йил 11 январда 934228-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, корхона таъсисчиси ҳамда раҳбари Мадаминов Сардор Набижонович ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили - Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин шаҳарчаси, Катта ўзбек тракти кўчаси, рақамсиз уй кўрсатилган. Аризачи томонидан қарздорнинг қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 1 039 703 876,39 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк томонидан амалиётга жорий этилган дастур маълумотларига кўра, қарздорнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 1 081 916 854,40 сўмни ташкил қилади. Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг молмулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Зангиота тумани бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюросининг Зангиота тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги 2021 йил 26 ноябрь, 2022 йил 26 август, 29 сентябрь, 27 декабрь ва 2023 йил 18 февралдаги қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган. Шунингдек, Давлат солиқ кўмитасининг “Солиқ тўловчиларнинг ягона реестри” дастурий маълумотларига кўра қарздорнинг номига автотранспорт воситаси ва кўчмас мулк объектлари рўйхатга олинмаган. Қонунчиликнинг умумий асосларига кўра, қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкин. Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасининг 2023 йил 23 октябрдаги 03-08/2554-сонли хати билан тугатувчи бошқарувчиликка номзодлар таклиф этилган. Аризачи судга ёзма ариза билан мурожаат қилиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасанович номзодини тугатиш бошқарувчилигига таклиф этган. Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка аризачи томонидан номзод таклиф этилганлигини инобатга олган, аризани қаноатлантиришни, учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Санжаров Улуғбек Хасановични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. "ЦЦЦ" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. "ЦЦЦ" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси Санжаров Улуғбек Хасановичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - "ЦЦЦ" масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; 5 тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2024 йил 28 октябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. "ЦЦЦ" масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. "ЦЦЦ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, ЙЙЙ фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Зангиота тумани бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р.Хусанов