Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/8863 Дата решения 26.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый MOHIR KOMMUNALCHI уй-жой мулкдорлари ширкати
Source ID 1187116 Claim ID 3678688 PDF Hash 5c615272992b0203... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 672 символов
4-1101-2303/8863-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси А.Холмаматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” АЖ манфаатида Янгийўл шаҳар прокуратурасининг жавобгар “ССС” МЧЖ ҳисобидан 8 923 623,03 сўм асосий қарз, 5 323 247,27 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ЕЕЕ(2023 йил 21 сентябрдаги DA 43-21/03-870-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Янгийўл шаҳар прокуратураси “ААА” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ССС” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 923 623,03 сўм асосий қарз, 5 323 247,27 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг 2023 йил 16 октябрдаги ажрими билан жавобгар унинг ҳуқуқий вориси бўлмиш ССС МЧЖ билан алмаштирилгаан. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлаб, ҳозирда жавобгарнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий вориси ССС МЧЖга ўтганлиги боис, асосий қарз ва пеня суммасини ССС МЧЖ ҳисобидан ундириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда, телефон орқали хабардор қилинган жавобгар ҳуқуқий ворис ССС МЧЖ ва Янгийўл шаҳар прокуратураси суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 январда 31-1174-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи” келгуси ҳисобот даври бошлангунга қадар шартнома миқдорининг 100 фоизлик қисми бўйича тўловни тўлиқ олдиндан амалга ошириши, шундан сўнг “истеъмолчи”га электр энергияси етказиб берилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 8 923 623,03 сўм қарздорликка йўл қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган. Бироқ, суд муҳокамаларидан аниқланишича, жавобгар ва ССС МЧЖ ўртасида 2023 йил 16 майда тузилган шартномага кўра жавобгар “ССС” МЧЖ ССС МЧЖ таркибига қўшилган. Шу санадаги 1-сонли баённома билан жавобгар ССС МЧЖга бирлаштирилиши ҳамда унга тегишли барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ССС МЧЖга ўтиши белгиланган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 3.10-бандига асосан 5 323 247,27 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакилининг берган тушунтиришига кўра мазкур пеня суммаси техник хатолик туфайли 2023 йил 1 май ҳолатига ҳисобланган пеня суммаси эканлиги, ушбу сумма 2023 йил 1 июль ҳолатига аслида 5 439 032,62 сўмни ташкил этишини маълум қилиб, даъво талабларининг ушбу қисмини 5 323 247,27 сўм миқдорида қаноатлантиришни сўради. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган. ундириш тўғрисидаги талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси, сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд пеня миқдорини 1 300 000 сўмга камайтиришни лозим топади. Даъво талаблари асосли деб топилганлиги ҳамда жавобгар ҳуқуқий ворис билан алмаштирилганлиги боис асосий қарз ва пеня суммалари ССС МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига ундирилиши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ССС МЧЖ зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. ССС МЧЖ ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 8 923 623,03 сўм асосий қарз, 1 300 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. ССС МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья П.Закирова