Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2311/58107 Дата решения 26.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ANGREN GOFROCKARTON FABRIKASI NICOL-PACK" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NORMATOV TYRES 777" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1186984 Claim ID 3710338 PDF Hash fb19075c8522a1b2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
шунингдек ФКнинг 263-моддаси шунингдек ФК 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 115-моддаси ИПК 115 law
Текст решения 10 782 символов
4-1001-2311/58107-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 410 000 сўм асосий қарз, 2 045 160 сўм пеня, жами 9 455 160 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили ИИИ (2023 йил 26 сентябрдаги 23-01-88-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил 1 майда 10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар даъвогарга 7 410 000 сўм шиналар етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандида пул маблағлари етказиб берувчи ҳисобрақамига келиб тушганидан сўнг 30 банк иш куни ичида тўланган сумма ҳажмида етказиб берилиши белгиланган. Даъвогар 2023 йил 11 майдаги 372-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарга шартнома ижроси бўйича 7 410 000 сўм пул маблағларини ўтказиб берган. Жавобгар шартномада кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бермаганлиги сабабли, даъвогар 2023 йил 24 августда жавобгарга тўланган пул маблағларини қайтариш тўғрисида талабнома юборган. Жавобгар томонидан қарздорлик қайтарилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 7 410 000 сўм асосий қарз, 2 045 160 сўм пеня, жами 9 455 160 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгарга шартнома ижроси юзасидан 7 410 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, жавобгар шартлашилган маҳсулотни етказиб берилишини таъминламаганлиги, талабнома юзасидан жавоб бермаганлиги, 69 кун учун пеня ҳисобланганлиги, тўланган пул маблағлари ва уларга ҳисобланган пеня ундирилиши лозимлиги билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, пул маблағларини жавобгарга ўтказиб берганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятини бажармаган ҳолда маҳсулот етказиб бермаганлиги, олдиндан олинган пул маблағларини қайтармаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 410 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 2 045 160 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.2-бандида сотувчи молмулкни тўлиқ етказиб бермаганлиги учун харидорга етказиб берилмаган ҳар бир кун учун шартнома бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, лекин бунда пенянинг умумий суммаси етказилиши кечиктирилган маҳсулотнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги зарурлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний неустойка) миқдорининг оширилиши ўз-ўзидан ундирилаётган неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган. Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш даъво талаби қисман асосли эканлиги, мажбурият бажарилмаган давр, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 500 000 сўмга камайтиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи белгиланган давлат божи тўлашлиги белгиланган. ИПК 115-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли эканлиги, неустойканинг миқдори суд томонидан камайтирилганлиги, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, даъво талаби миқдори бўйича 165 000 сўм давлат божи тўлаши лозим бўлса-да 189 104 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 165 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар томонидан ортиқча тўланган 24 104 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 115, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: 5 “ЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 7 410 000 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 165 000сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 8 108 000 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 24 104 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов