← Назад
Решение #480931 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ИПК | 149 | — | law | |
| нинг | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 115 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/8636-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Зангиота тумани
2023 йил 26 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи “ЙЙЙ” хусусий корхонасининг ўзини тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги аризасига биноан қўзғатилган ишни аризачи вакили ППП
(раҳбар), муваққат бошқарувчи РРР иштирокида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзини тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 23 августдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилинган ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб,
кузатув таомили жорий этилган ва 2023 йил 24 августдаги ажрими билан
қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, биринчи тоифали суд
бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Исмаилов Исак Байқобиловичнинг
номзоди тасдиқланган.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи И.Б.Исмаилов ариза
талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг Тошкент вилоят солиқ
бошқармаси олдида қарздорлиги мавжудлиги, кредиторлар йиғилишида
қарздорни банкрот деб эълон қилиб, тугатишга доир иш юритиш бошлаш,
тугатувчи бошқарувчи этиб, М.О.Чутовни белгилаш, кузатув даври учун
қарздор ҳисобидан муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг
кам миқдорининг 7 баравари миқдорида иш ҳақи белгилаш тўғрисида
қарор қабул қилинганлиги билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
Тошкент вилоят солиқ бошқармаси олдида қарздорлиги мавжудлиги, уни
тўлашга имконияти мавжуд эмаслиги, аризани факсимил ускунаси
воситасида имзоланганлиги, қолган ҳужжатларга ҳам шу усулда имзо
қўйиши, ногиронлиги мавжуд эмаслигини билдириб, ариза талаби
қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 24-бандида ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига
кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз
қўли билан имзоланган бўлиши лозим. Бунда имзонинг механик ёки
бошқа нусха кўчириш воситалари орқали амалга оширилишига, қонунда
назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Аниқланишича, даъво аризаси аризачи раҳбари Ш.Ж.Норматов
томонидан шахсан имзоланмаган бўлиб, аксинча унинг имзоси факсимил
ускунаси ёрдамида механик кўчириш йўли билан амалга оширилган
бўлиб, аризачи раҳбари томонидан ушбу ҳолат тўғрисида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг 3-бандида даъво
аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини
кўрмасдан қолдиради.
Юқоридагиларга кўра, суд ариза аризачи раҳбари томонидан
имзоланмаган бўлиб, механик усулда қўйилганлиги, ариза раҳбар
томонидан шахсан қўли билан имзоланган бўлиши лозимлиги, аризачи
раҳбари имзони факсимил усулида қўйишга зарур бўлган ногиронлиги
мавжуд эмаслиги, бундай ҳолда аризани кўриб чиқиш мумкин эмаслигини
инобатга олиб, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 26-моддасида
суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори
ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланиши ва суд томонидан
тасдиқланиши ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача
қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
тўланаши белгиланган.
Қарздор кредиторлари йиғилишида бошқарувчига кузатув ва
тугатишга доир иш юритиш даврлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг 7 (етти) баравари миқдорида ҳақ белгилаш тўғрисидаги
муваққат бошқарувчининг таклифига кредиторлар рози бўлиб овоз
берган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздор кредиторларининг 2023 йил
16 октябрдаги йиғилиш қарорида бошқарувчиси И.Б.Исмаиловга кузатув
таомили даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 (етти)
баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги ҳақида қарор қабул
қилинганлигини инобатга олиб, ушбу қарорни тасдиқлашни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида
судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва “е” кичик
бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлашлиги белгиланган.
ИПК 115-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи
қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд ариза кўрмасдан қолдирилганлиги,
аризачи кичик тадбиркорлик субъекти эканлигини инобатга олиб,
тўланган 495 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини
аризачи зиммасида қолдиришни, судга ариза тақдим этишда ортиқча
тўланган 495 000 сўм давлат божини маълумотнома асосида қайтаришни,
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107-108, 115, 118, 127-128, 195-196-моддаларига асосланиб,
суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
“ЙЙЙ” хусусий корхонаси томонидан тўланган 495 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин, ортиқча
тўланган 495 000 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, маълумотнома берилсин.
“ЙЙЙ”
хусусий
корхонаси
кредиторларининг
2023
йил
16 октябрдаги йиғилиш қарорига асосан бошқарувчи И.Б.Исмаиловга
кузатув таомили даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
7 (етти) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгиланганлиги
тасдиқлансин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов