Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9218 Дата решения 26.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Ответчик / Подсудимый ZANGIOTA OBODON масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1186983 Claim ID 3709191 PDF Hash ae11308173e61fb8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 66 law
онуни 34-моддаси онуни 34 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/9218-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ЙЙЙва иқлим ўзгариши бошқармасининг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 866 441 040 сўм компенсация тўловлари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари МММ (2023 йил 17 майдаги 02/092576-сонли ишончнома асосида), ИИИ (2023 йил 18 июлдаги 01/09-3809сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари ТТТ (2023 йил 25 октябрдаги 1-219/23-сонли ишончномага асосан), ЛЛЛ (2023 йил 25 октябрдаги 1-220/23-сонли ишончномага асосан), БББ (2023 йил 25 октябрдаги 1-221/23-сонли ишончномага асосан), ССС (2023 йил 25 октябрдаги 1-226/23-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги (жавобгарнинг 2 нафар вакили шахсий компьютер орқали қатнашмоқда) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент вилояти Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (ЙЙЙва иқлим ўзгариши бошқармаси, бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 30 декабрда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги хизматларни кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида 61-сонли битим тузилган. Битим 2.1-банди “а” кичик бандининг иккинчи хатбошисида давлат шериги (даъвогар) Тошкент вилояти Қуйичирчиқ, Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари ва Янгийўл шаҳри ҳудудларни Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш учун хусусий шерикка 10 йил муддатга (1-иловага мувофиқ) бириктириш белгиланган. Тошкент вилоят ҳокимлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 30 декабрда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги хизматларни кўрсатиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисида 62-сонли битим тузилган. Битим 2.1-банди “а” кичик бандининг иккинчи хатбошисида давлат шериги (давлат ҳокимияти органи) Тошкент вилояти Бекобод, Бўка, Оққўрғон ва Пискент туманлари ҳудудларни Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатиш учун хусусий шерикка 10 йил муддатга (1-иловага мувофиқ) бириктириш белгиланган. Даъвогар 2023 йил 16 августда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига депутат сўровига асосан жавобгар тадбиркорлик субъекти фаолиятида текширув ўтказишни келишиш тўғрисида буюртма берган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили томонидан 2023 йил 17 августда даъвогар жавобгар фаолиятида жисмоний ва юридик шахс мурожаатига асосан тақдим этилган текшириш дастури доирасида 2023 йил 16 августдан 15 сентябргача муддат оралиғида 10 кунлик текшириш ўтказиш келишилиб, текшириш коди тақдим этилган. Даъвогар ходимлари томонидан 2023 йил 6 сентябрдан 13 сентябрга қадар жавобгар фаолияти юзасидан текшириш ўтказилиб, текшириш натижаси юзасидан тузилган далолатнома нусхасиа 14 сентябрда хат орқали жавобгарга юборилган. Текшириш жараёнида жавобгар томонидан 2023 йил январь-август ойлари давомида маиший чиқиндиларни полигонларга тўкканлиги юзасидан 3 866 441 040 сўм компенсация тўловлари тўлаши лозимлиги ҳисобланган. Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобдан ҳисобидан 3 866 441 040 сўм компенсация тўловлари ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 октябрдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар фаолияти депутат сўровига асосан вакил рухсати билан текширув ўтказилганлиги, текширув қонуний ўтказилганлиги, текшириш жараёнида жавобгар вакиллари томонидан талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, жавобгар томонидан маиший чиқиндиларни полигонларга ташлаш бўйича ҳисоботлар топширилмаганлиги, ташланган чиқиндилар ҳажми бўйича маълумот берилмаганлиги, мавжуд техника сони, иш графиклари тақдим этилмаганлиги сабабли, мавжуд маълумотлар асосида 100 та чиқинди ташиш машинаси ўртача ҳажми 7 куб.метрдан ҳисобланиб, ҳар бир куб.метр чиқинди СанПин Қоидаларига кўра, 420 кг. деб белгиланганлиги, ҳисоблаш амалга оширилган 8 ойда 243 кун мавжудлиги, бир кунда битта машина камида чиқинди полигонига 2 марта рейс амалга ошириши, маиший чиқиндилар хавфсизлик класси IV бўлганлиги сабабли 0,0022 базавий ставкаси ҳамда тегишли экологик экспертиза ўтказилмаганлиги сабабли, 10 шартли коэффициент қўлланилган ҳолда 3 866 441 040 сўм компенсация тўловлари миқдори ҳисобланганлиги, жавобгар томонидан полигонлардан беғараз фойдаланилганлиги тўғрисидаги важи асоссиз эканлиги, чиқинди чиқарувчи ташкилотлар компенсация тўлаши лозимлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарори талабларига кўра, жавобгар III тоифага компенсация тўловчи эканлиги, табиатга чиқарилган чиқиндилар бўйича бир йилда бир маротаба ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши белгиланганлиги, компенсация тўловлари ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга ошириши белгиланганлиги, жавобгар ҳисоботларни топширмаганлиги, текшириш жараёнида компенсация тўлови миқдорлари аниқланганлиги сабабли, судга компенсация тўловини ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилинганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан, вилоят ҳокимлиги, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 61 ва 62-сонли битимларда полигонлар беғараз фойдаланишга берилганлиги кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан полигонлар белгиланган тартибда жавобгарга топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида топширилмаганлиги, полигонлар жавобгар тасарруфида эмаслиги, даъвогар томонидан текшириш ноқонуний ўтказилганлиги, депутат сўрови асоси билан текширув ўтказилиб, компенсация тўловлари масалаларини тақдим этиш сўралганлиги сабабли, ҳужжатлар даъвогарга тақдим этилмаганлиги, компенсация миқдорини ҳисоблашда ишчилар сони, соз ҳолдаги транспорт воситалари, қишнинг аномал келганлиги сабабли тўлиқ ишланмаганлиги ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобланганлиги, ҳисоб-китоб тахминлар асосида амалга оширилганлиги, полигонларга экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги сабабли, 10 баробар компенсация ундиришни талаб қилиш асоссиз эканлиги, чунки полигонлар расман жавобгарга топширилмаганлиги, даъвогарга экспертиза ўтказишга амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатларга жавоб берилмаганлиги, илгари полигонлар даъвогар тасарруфида бўлганлиги сабабли, улар томонидан ҳам экспертиза ўтказилмаганлиги, ҳисобот топшириш муддати ҳисобот давридан кейинги йилнинг 25 январи, компенсация тўловлари 5 февралгача амалга оширилиши белгиланганлиги, даъвогар бундай мазмундаги даъво аризаси билан барвақт мурожаат қилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахс суд мажлисида вакили иштирокини таъминламасдан, даъвогар томонидан текшириш govcontrol.uz тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда ўтказилганлиги, рўйхатдан ўтмаган ҳолда ўтказилган текширишлар ноқонуний ҳисобланиши ҳақида судга маълумотнома тақдим этган. Ишни кўриш вақти ва жойи электрон почта орқали жавобгарга маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128, 170-моддалари талабларига кўра, ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига асосан, табиатдан махсус фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан иборат бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарор 2-бандининг в-кичик бандида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳамда юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланиши белгиланган Мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 22-бандида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилиши, III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача тақдим этилиши белгиланган. Низомнинг 27-бандида III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширадилар деб кўрсатилган. Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаши, компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этишга мажбурлиги белгиланган. Шу билан бирга, Низом 35-бандининг саккизинчи хатбошисида давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органларида компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар III тоифага мансуб компенсация тўловчи субъект эканлиги, ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача атроф-муҳитга чиқарилган чиқиндилар миқдори ҳақида ҳисоботни тақдим этилиши, компенсация тўловларини ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширишлари белгиланганлиги, текшириш ўтказиш жараёнида компенсация тўловлари миқдорлари аниқланиши, ҳисобот топшириш ва тўлаш муддатларини олдинга суришга асос бўлмаслиги, даъвогар жавобгарга нисбатан 2023 йилдаги фаолият даври учун компенсация тўлаш юзасидан барвақт мурожаат қилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги, даъвогар давлат божи тўловлари тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатни ундиришни лозим топади. 6 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 172, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин, тўланган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья У.Р.Хусанов