Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/7791 Дата решения 26.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янгийўл тума Ободонлаштириш бошкармаси Ответчик / Подсудимый Янгийўл туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси
Source ID 1179487 Claim ID 3674877 PDF Hash 1d7413e87a4c0aeb... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Мазкур кодекснинг 273-моддаси Мазкур кодекс 273 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 3 353 символов
4-1101-2302/7791-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Хусанов Апелляция инстанциясида маърузачи судья Х.Каримов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2023 йил 26 октябрь Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Х.Каримовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Ибрагимова ва Н.Юсуповдан иборат таркибда, Ф.Муродуллаевнинг суд мажлиси котиблигида даъвогар вакили Д.Мараимов, жавобгар вакили Ж.Хаитов (2023 йил 26 июлдаги 19-сонли ишончнома асосида) иштирокида Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори устидан Янгийўл туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан берилган апелляция шикоятини Тошкент вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Янгийўл туман ободонлаштириш бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади) Янгийўл тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига (матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 май куни тузилган 37-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 10 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиб, олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилган. Ҳал қилув қарори устидан даъвогар апелляция шикояти берган, унда биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 августдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар раҳбари судга ариза билан мурожаат қилиб, апелляция шикоятидан воз кечишини билдирди. Суд мажлисида жавобгар вакили ишни қонуний ҳал этишни сўради. Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини ҳамда даъвогар томонидан судга тақдим этилган апелляция шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризани иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. 275-моддасининг биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Мазкур кодекснинг 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида, агар апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши кўрсатилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати, даъвогар ўзининг апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли, ушбу апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, судлов ҳайъати давлат божини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси асосида апелляция инстанцияси суди учун олдиндан тўланган 1 650 000 сўм давлат божини ва 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади ва ИПКнинг 118, 273, 275 ва 281-моддалари асосида а ж р и м қ и л д и: Янгийўл туман ободонлаштириш бошқармасининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга киради. Ажримдан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи Х.Каримов ҳайъат аъзолари А.Ибрагимова Н.Юсупов