← Назад
Решение #480989 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| бандида ИПК | 149 | — | law | |
| ра ИПК | 61 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law |
Текст решения
11 361 символов
4-1304-2202/2666 – сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Солиев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР
БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 октябрь
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси судья И.Юсуповнинг раислигида,
ҳайъат аъзолари судьялар Ж.Суяров ҳамда А.Ариповдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Номозовнинг котиблигида, даъвогар
ижрочи директори ёки ишочнома асосида вакили -------, ------- вакили -----(2023 йил 2 июндаги 02/13-35/79-сонли ишончнома билан), ------вакили
------(2023 йил 21 августдаги 27/01-261-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича Зангиота туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ажрими устидан даъвогар
“-------” ------- томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Тошкент вилоят суди
биносида видеоконференцалоқа режими орқали кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимининг 2019 йил
8 апрелдаги 532-сонли қарори билан “-------” ------- (бундан буён матнда
даъвогар ёки ------- деб юритилади)га Дўстлик тумани, Ғ.Ғулом
маҳалласи худудидан 0,95га ер майдонидаги сув ҳавзасида балиқчилик
хўжалиги ташкил этиш учун рухсат берилган.
------- томонидан балиқчилик хўжалигини ривожлантириш учун
АТ “-------” Жиззах филиалидан 114 000 000 сўм кредит маблағи олинган
ва ушбу кредит маблағи эвазига балиқ чавоқлари сотиб олиниб, 0,95 га
сув ҳавзасига боқиш учун ташланган.
Сардоба сув омборида 2020 йил 1 майда содир бўлган сув
тошқини натижасида 2020 йил 4 майдан 2020 йил 4 июнга қадар ------Марказий
чап
тармоқ
каналининг
ПК-35+00даги қисмида сув оқими тўхтаган ва балиқчилик хўжалигидаги
сув сатҳи пасайиб кетган.
Бунинг натижасида 114 000 000 сўмлик кредит маблағлари
эвазига олиб келинган балиқ чавоқлари нобуд бўлганлиги ва -------га
шунча миқдорда зарар етказилганлиги важлари билан даъвогар
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Сирдарё
вилоят ------- (бундан буён матнда жавобгар ёки молия бошқармаси деб
юритилади)
ҳисобидан
114 000 000 сўм миқдоридаги етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
20 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув
қарори ва Сирдарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 28 февралдаги қарори бекор қилиниб, иш
янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Гулистон туманлараро
иқтисодий судига юборилган.
Суднинг 2023 йил 14 июндаги ажрими билан Инвестициялар ва
ташқи савдо вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт
ва Молия вазирлиги, Жиззах вилояти ва Дўстлик тумани ҳокимликлари
жавобгар сифатида, 2023 йил 5 июлдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ------- ва
“Жиззахбалиқсаноат
-------,
2023 йил 14 июлдаги ажрими билан эса Дўстлик тумани қишлоқ ва сув
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 июлдаги
ишни бир суддан бошқасига ўтказиш ҳақидаги ажрими билан мазкур иш
мазмунан кўриш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига
ўтказилган.
Судининг 2023 йил 13 сентябрдаги ажрими билан даъво аризаси
имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги
сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Мазкур ажримдан норози бўлган даъвогар Тошкент вилоят
судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб биринчи инстанция
суди томонидан ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлигини ------- ------нинг ижрочи директори эканлигини унга даъво аризасини имзолаш
ҳуқуқи берилганлигини, жамият раҳбари унинг турмиш ўртоғи ------эканлигини маълум қилиб ажримни бекор қилишни ҳамда ишни
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция
шикоятида кўрсатиб ўтилган важларни тўлиқ қўллаб қувватлаб, жамият
раҳбари унинг турмиш ўртоғи ------- эканлигини, ------- -------нинг ижрочи
директори эканлигини у судга жамият номидан даъво аризаси билан
мурожаат қилиш ҳуқуқи бор эканлигини, оилавий масалаларр сабабли
айрим ҳолларда -------дан ишдан бўшатилганлик ҳолатлари ҳам
борлигини, кейин яна ушбу лавозимга ишга кирганлигини маълум
2
шикоятини инобатга олиб биринчи инстанция суди ажримини бекор
қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни сўради.
Молия бошқармаси вакили апелляция шикоятини судга хавола
қилди.
Мирзачўл каналидан фойдаланиш бошқармаси вакили низони
қонунда белгиланган тартибда ҳал қилиб беришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни
ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг
қонунга
хилоф
қарорлари,
ҳаракатлари
ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 149-моддасида даъво аризаси судга
ёзма шаклда берилиши ва у даъвогар ёки унинг вакили томонидан
имзоланиши, вакил томонидан имзоланган даъво аризасига унга даъво
аризасини имзолаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар илова қилиниши
лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги
13-сонли қарорининг 24-бандида ИПК 149-моддасининг биринчи қисми
мазмунига кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили
томонидан ўз қўли билан имзоланган бўлиши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Судга тақдим этилган даъво аризаси ------- раҳбари сифатида
кўрсатилган ҳолда З.------- томонидан имзоланган.
Рўйхатдан ўтказувчи ҳамда ваколатли органлар маълумоти
асосида шакллантирилган юридик шахс тўғрисидаги маълумотдан
аниқланишича, даъвогар ------- 2019 йил 20 февралда 689659-рақами
билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унинг ягона таъсисчиси ва
раҳбари Д-------а ------- ҳисобланади.
Юқоридаги
Пленум
қарорининг
14-бандида
берилган
тушунтиришга кўра ИПК 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ
судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонун ҳужжатларида
ёки таъсис ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида ҳаракат
қиладиган органлари ва (ёки) вакиллари юритади.
3
- иштирокчиларнинг умумий йиғилиши – олий бошқарув органи
(ягона таъсисчи Д-------а -------);
- директор жамиятнинг ижро этувчи органи (раҳбар ёки директор
Д-------а -------).
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида
жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор)
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг
уставида белгиланган муддатга сайланиши, жамиятнинг яккабошчилик
асосидаги ижро этувчи органи унинг иштирокчилари бўлмаганлар
орасидан ҳам сайланиши мумкинлиги, 11-моддасининг тўртинчи ва
бешинчи қисмларида жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан
киритилиши,
жамиятнинг
таъсис
ҳужжатларига
киритилган
ўзгартишлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат
рўйхатидан ўтказилиши кераклиги, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига
киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
бошлаб учинчи шахслар учун кучга кириши белгиланган.
Бундан ташқари судга тақдим этилган ҳужжатларда ҳамда
апелляция шикоятида Д-------а ------- жамият раҳбари эканлиги ------ижрочи директор эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Аммо, даъво аризасини ------- ўз лавозимини тўғри кўрсатмаган
ҳолда ижрочи директор сифатида эмас балки раҳбар сифатида
имзолаган.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси
имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъвони
кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди ------- раҳбар
эмаслигидан келиб чиққан ҳолда даъво аризасини кўрмасдан қолдириб
тўғри хулосага келган. Чунки даъво аризасини ------- имзолашга
ваколатли бўлган тақдирда ҳам у ўз лавозимини яъни “ижрочи
директор” деб кўрсатиб имзолаши мумкин эди “раҳбар” эмас.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди томонидан ажримни қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни
4
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб,
апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда
биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ажрим қабул
қилинган деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 109-моддасига кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф
этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан
келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, давлат божи
ҳамда
почта
харажатлари
ихтиёрий
тўланганлиги
сабабли
ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
13 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, даъвогар “-------” ------- томонидан
берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “-------” ------- томонидан апелляция шикояти бўйича
тўланган суд харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “-------” ------- ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
И.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А.Арипов
Қарорининг кўчирма
нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов
5