Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/8437 Дата решения 26.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение XALQ NASHRIYOTI хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Тошкент туман ҳокимлиги
Source ID 1180344 Claim ID 3710133 PDF Hash 29bce0a4a631d711... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Конституциясининг 55-моддаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ФКнинг 377-моддаси ФКнинг 377 law
ФКнинг 358-моддаси ФКнинг 358 law
ФКнинг 361-моддаси ФКнинг 361 law
ФКнинг 379-моддаси ФКнинг 379 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения 21 809 символов
4-1101-2301/8437 – сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья ----Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья ---------- ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 октябрь Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси судья ----------нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар ---------- ҳамда ----------дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ----------нинг котиблигида, даъвогар раҳбари --------- ---------- (ишончномага асосан), жавобгар Тошкент туман ---------лигининг вакили ---------- (2023 йил 17 январдаги 01/09-сонли ишончномага асосан), жавобгар ---------- ---------- ---------- вилояти ҳудудий бошқармаси вакили ---------- (2023 йил 4 январдаги -----------сонли ишончномага асосан), “----------” ---------- вакили ---------- (ишончномага асосан) иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича ---------- судининг 2023 йил ----------рдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар “----------” --------- томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Тошкент вилоят суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатлари ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида баён этилганларга кўра, Тошкент туман ----------ининг (бундан буён матнда ----------лик деб юритилади) 2019 йил 13 августдаги 3092-сонли қарори билан “----------” қишлоғи, “----------” маҳалласи, “Қуйи ----------” ----------, ----------да жойлашган ---------- номли “----------” институтига қарашли бўлган “----------” жойлашган ---------- қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдони туман давлат захира ерлари ҳисобига қайтариб олинган. Тошкент туман ----------ининг 2020 йил 5 майда ---------агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) йўллаган 01/267-сонли хатида Тошкент тумани, “----------” ҳудуди, “----------” маҳалласи, “Қуйи ----------” ---------, ----------да жойлашган ---------- ва ер майдонлари туман давлат захирасига олинганлиги, ушбу ҳудудда мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж юқорилигини ҳисобга олиб, 240 ўринли болалар боғчаси қуриш шарти билан электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши мақсадга мувофиқлиги баён этилиб, юқоридаги фойдаланилмаётган активларни электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинишида амалий ёрдам бериш сўралган. Тошкент вилояти ----------ининг “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестициявий имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 4 июндаги 262-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ Тошкент вилоятида баҳоланган нархларда белгиланган тартибда “E-ijro auksion” савдо майдончасига чиқариладиган объектлар рўйхатининг 50-қаторида Тошкент тумани, “----------” МФЙда жойлашган, 0,92 ---------- майдонни эгаллаган (----------ларнинг майдони 425,0 кв.метр) “Собиқ лаборатория биноси” “E-ijro auksion” савдо майдончасига чиқарилиши кўрсатилган. ---------Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, давлат мулки объектлари электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион ва танлов шаклида сотилиши белгиланган. Шунга кўра, Бошқарма бошлиғининг 2020 йил 12 ноябрдаги 366 и/ч-сонли буйруғи билан Тошкент тумани “----------” МФЙ, “Қуйи ---------” кўчасида жойлашган ----------лик балансида бўлган умумий ер майдони 0,75 ----------, ---------- майдони 301,50 м2 бўлган “----------” биносини “мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш шарти билан” бошланғич баҳоси 652 248 000 сўм қийматида (объект “---------” МЧЖ томонидан 2020 йил 2 сентябрдаги 07/008-18-сонли баҳолаш ҳисоботига асосан 652 248 000 сўмга баҳоланган, мазкур баҳолаш ҳисоботи “Ҳисоб ва бизнес баҳолаш” МЧЖ баҳолаш ташкилоти томонидан 2020 йил 9 ноябрдаги 01/19 ТZ/20-сонли эксперт хулосасига асосан ҳаққоний деб топилган) онлайн-аукционга қўйиш бўйича буюртманома электрон шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “---------” ----------га юборилган. “----------” ---------- томонидан 2020 йил 21 декабрда 0354901-сонли лот бўйича ўтказилиши режалаштирилган аукцион савдоларига бир нафар талабгор, яъни “----------” ---------- (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 32 612 400 сўм закалат пули тўланган ҳолда буюртманома берилган, шу куни оператор аукцион объектини бошланғич нархи бўйича сотиб олиш тўғрисидаги таклифни операторга юборган ва даъвогар сотиб олиш тўғрисидаги операторга жавоб юборганлиги боис, DA 218-040099-сонли аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган. Бошқарма томонидан даъвогарга Бошқарма (сотувчи), даъвогар (харидор) ўртасида ----------лик (балансда сақловчи) иштирокида давлат активини “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига чиқариш орқали сотилиши бўйича олди-сотди шартномаси лойиҳаси тақдим этилган. Ғолиблик баённомасида у “сотувчи” ва “ғолиб” ўртасида олдисотди шартномасини имзолаш мажбуриятларини қайд этувчи ҳужжат 2 шартномаларини тузиш аукцион савдолари ўтказилган кундан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши, ушбу муддат ичида шартнома расмийлаштирилмаса, мазкур баённома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши қайд этилган. Даъвогарнинг раҳбари ---------- 2021 йил 6 январда Бошқарма ва ----------ликка ариза билан мурожаат этиб, шартномани имзолашни сўраган. Ушбу мурожаатга Бошқарманинг 2021 йил 8 январдаги 02/05-86-сонли, ----------ликнинг эса 2021 йил 11 январдаги 05/07-сонли ҳамда 2021 йилнинг 20 январдаги 05/22-сонли жавоб хатлари берилган, ----------ликнинг хатида шартнома лойиҳасининг 5-бандида “МТМ” қисқартма сўзидан олдин “240 ўринли” сўзларини қўшимча киритиш таклифи инобатга олинмаганлиги маълум қилинган ва шартнома имзоланмаган. Даъвогарнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришда ---------лик ва Бошқарманинг ҳаракатидан норозилик билдириб ёзган мурожаатига Бошқарма 2022 йил 5 январда 03/05-2-сонли жавоб хати йўлланган, унда Тошкент вилоят ----------ининг 2020 йил 4 июндаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестициявий имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 262-сонли қарорига асосан “Собиқ ----------” биноси баҳоланган бозор қийматида хусусийлаштирилиши белгиланганлиги, мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида хусусийлаштириш олди ишлари амалга оширилганлиги, бироқ бугунги кунга қадар олди-сотди шартномаси расмийлаштирилмаганлиги, мазкур объект бўйича ----------ликнинг зиммасига олди-сотди шартномасини имзолаш бўйича мажбурият юклатиш тўғрисида судга даъво ариза киритилаётганлиги маълум қилинган. Дастлаб даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - Бошқарма, Тошкент вилояти ----------лиги, ----------лик ва “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ----------ларга нисбатан 2020 йил 21 декабрда ўтказилган кимошди савдосини ўтказилмаган ҳамда ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек 2020 йил 17 декабрдаги 275-сонли тўлов топшириқномаси асосида тўланган 32 612 400 сўм закалат пулларини солидар тартибда ундиришни сўраган, ушбу даъво аризаси юзасидан 4-1001-2106/8885-сонли иш қўзғатилган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 27 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 17 августдаги қарори билан суд ҳужжати ўзгаришсиз қолдирилган. Кейинчалик, ---------судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан Бошқарма даъвогар манфаатида ----------ликка нисбатан 2020 йил 22 декабрдаги ўтказилган 3 DA-040099-сонли очиқ аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённоманинг ижро муддатини тиклаб бериш ҳамда аукцион ғолиби ҳисобланмиш даъвогар ва Бошқарма билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини ҳам қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил ----------рдаги қарори билан ---------- судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Шунингдек, даъвогар маъмурий судга шикоят ариза билан мурожаат қилиб, Бошқарманинг 2020 йил 25 декабрдаги 02/05-4095-сонли хати билан тақдим қилинган аукцион натижалари бўйича олди-сотди шартномасига ----------ликнинг 240 ўринли болалар боғчасини қуриш бўйича мажбуриятини киритиш ҳақида 2021 йил 11 январдаги 05/07-сонли, 2021 йил 20 январдаги 05/22-сонли ва 2022 йил 5 октябрдаги 01/322-сонли хатларни беришда ифодаланган ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни ҳамда Бошқарманинг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сонли қарори билан тасдиқланган “---------- ---------- агентлиги тўғрисида”ги Низом талаблари билан юкланган мажбуриятларни бажармаганликда ифодаланган ҳаракатсизлигини қонунга хилоф деб топишни сўраган. Нурафшон туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 30 ноябрдаги 5-1101-2203/2374-сонли ҳал қилув қарори билан шикоят аризасини қаноатлантириш рад этилган, ушбу ҳал қилув қарорининг қонунийлиги юқори инстанция судлари томонидан муҳокама этилиб, у ўзгаришсиз қолдирилган (баён этилган ҳолатлар ушбу судлар томонидан ҳам ўрганилган ва муҳокама этилган). Шундан сўнг даъвогар жавобгарлар ----------лик ва Бошқармага нисбатан ---------- судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, уларнинг зиммасига Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “----------” МФЙ, “Қуйи ---------” кўчасида жойлашган, ----------ликнинг балансидаги, умумий ер майдони 0,75 ---------- бўлган давлат активини МТМ (боғча) фаолиятини ташкил этиш шарти билан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ---------- томонидан 2020 йил 21 декабрда ўтказилган очиқ аукцион савдосининг натижасига кўра 2020 йил 22 декабрда расмийлаштирилган DA-040099-сонли баённомага асосан “сотувчи”, “балансда сақловчи” ва “ғолиб” ўртасида давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 14 августдаги ажрими билан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ---------- низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. 4 Судининг 2023 йил ----------рдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлиги баённоманинг 10 кунлик муддати қатъий муддат эканлиги ва бу муддат даъвогар томонидан ўтказиб юборилган деб нотўғри хулосага келганлигини, ҳал қилув қарорида баён этган хулосалари билан ҳам келишмаслигини ҳамда ---------Фуқаролик кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 454-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинмаганлигини баён ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган важларни тўлиқ қўллаб қувватлаб, ---------Фуқаролик кодекси талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогар даъво муддати доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкинлигини, биринчи инстанция суди томонидан ушбу ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаган ҳолда барвақт хулосага келганлигини, апелляция шикоятини инобатга олиб биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида моддий ва процессуал ҳуқуқ бузилишларига йўл қўйганлиги сабабли у томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. ----------ият вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилганлигини, мазкур ҳолатда хокимят ўз харакатларини лозим даражада бажарилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Бошқарма вакили Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда аукцион ғолиби билан имзоланиши керак бўлган шартнома лойиҳасини тайёрлаб берганлигини ва белгиланган тартибда тарафларга юборганлигини, лекин тарафлар ўртасида шартнома имзоланмаганлигини, бугунги кунда баённома ўз кучини йўқотганлигини маълум қилди. ---------- вакили аукцион савдолари тарафларнинг таклифлари ва тақдим этган маълумотномалари асосида яъни Бошқарманинг буйруғи ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида утказилганлигини ҳамда аукцион савдолари ҳақиқий эмас деб топилмаганлигини билдириб ўтди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 5 ---------- Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. Иш ҳужжатларида, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, Тошкент вилоят ----------ининг “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестициявий имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” 2020 йил 4 июндаги 262-сонли қарорининг 2-иловасига мувофиқ Тошкент вилоятида баҳоланган нархларда белгиланган тартибда “E-ijro auksion” савдо майдончасига чиқариладиган объектлар рўйхатининг 50-қаторида Тошкент тумани, “---------” МФЙда жойлашган, 0,92 ---------- майдонни эгаллаган (---------ларнинг майдони 425,0 кв.метр) “Собиқ лаборатория биноси” “E-ijro auksion” савдо майдончасига чиқарилиши кўрсатилган бўлса-да, Бошқарманинг 2020 йил 12 ноябрдаги 366 и/ч-сонли буйруғи билан Тошкент тумани “----------” МФЙ, “Қуйи ----------” кўчасида жойлашган ---------лик балансида бўлган умумий ер майдони 0,75 ----------, ---------- майдони 301,50 м2 бўлган “----------” биноси онлайн-аукционга қўйилган. ---------- Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддаси иккинчи -учинчи қисмига кўра иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. ---------- Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда низо тарафлар ўртасида расмийлаштирилиши лозим бўлган шартноманинг ўз вақтида ва лозим даражада бажармаслик оқибатида вужудга келган. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги 6 белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ФКнинг 354-моддасига мувофиқ фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 377-моддасига мувофиқ агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. ФК 380-моддасининг ўнинчи қисмига кўра, агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилган бўлса, бундай шартномани тарафлар кимошди савдоси тамом бўлганидан ҳамда баённома расмийлаштирилганидан кейин кечи билан йигирма кунда ёки хабарда эълон қилинган бошқа муддатда имзолашлари керак. Улардан бири шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, иккинчи тараф судга мурожаат қилиб, шартнома тузишга мажбур этишни, шунингдек уни тузишдан бош тортиш натижасида етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ---------Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 10-бандида қонунчилик ҳужжатларида шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолатлар ҳам ўрнатилганлиги, хусусан, оммавий шартнома (ФКнинг 358-моддаси), дастлабки шартномада назарда тутилган асосий шартнома (ФКнинг 361-моддаси), ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартнома (ФКнинг 379-моддаси), давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси (ФКнинг 457-459-моддалари) ва ҳ.к.лар, 12-бандида шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бўйин товлаган ҳолда, бошқа тараф шартнома тузишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, бу ҳолатда даъвогар даъво аризасига тузишга мажбур этилган шартнома лойиҳасини илова қилиши шартлиги, 15-бандида эса шартноманинг айрим шартлари бўйича шартнома олдидан бўлган низони кўриб чиқишда судлар шартноманинг барча шартларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширишлари лозимлиги, суднинг шартномани тузишга мажбур этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тарафлар қўшимча равишда алоҳида ҳужжат тарзидаги шартномани тузишга ва имзолашга мажбур эмасликлари ҳақида тушунтириш берилган. ---------Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги “Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини 7 14-бандига кўра, объектнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш оператор томонидан баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш кун ичида бажарилиши кўрсатилган. Шунингдек, ---------Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонининг 2-бандида давлат кўчмас мулк объекти бўйича олди-сотди шартномаларини тузиш савдо натижалари (музокаралари) бўйича баённома имзолангандан сўнг ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Аукцион платформасида шартнома имзолашнинг охирги муддати 2020 йил 28 декабрь деб қайд этилган. Ғолиблик баённомасида у ---------- Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 48бандига асосан “сотувчи” ва “ғолиб” ўртасида олди-сотди шартномасини имзолаш мажбуриятларини қайд этувчи ҳужжат ҳисобланиши, давлат кўчмас мулк объекти бўйича олди-сотди шартномаларини тузиш аукцион савдолари ўтказилган кундан кейин ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши, давлат кўчмас мулк объектининг олди-сотди шартномаси ушбу муддат доирасида расмийлаштирилмаса, мазкур баённома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши қайд этилган. ФК 361-моддасининг олтинчи қисмида агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини рад этиб тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди. 8 Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, давлат божи ҳамда почта харажатлари ихтиёрий тўланганлиги сабабли ундирмасликни лозим топади. ---------Иқтисодий процессуал кодекси 118, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: ---------- судининг 2023 йил ----------рдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар “----------” ---------- томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Даъвогар “----------” ---------- томонидан апелляция шикояти бўйича тўланган суд харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан ---------- Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: (имзо) ---------- ҳайъат аъзолари: (имзо) ---------- (имзо) ---------- Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри ___________ судья ---------- 9