← Назад
Решение #481213 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 81 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2002-2301/1622-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Когон шаҳри
2023 йил 26 октябрь
Когон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Муродовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси М.Насуллоеванинг котиблигида, аризачи вакили А.Мухидов
(ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Бухоро вилоят солиқ
бошқармасининг жавобгар Хуршидбек Адиба сервис масъулияти чекланган
жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Когон туман давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида
кўриб чиқиб,
Бухоро вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда СБ деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, Хуршидбек Адиба сервис
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)нинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган СБ вакили аризани қувватлаб, судга ариза
билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан солиқ
ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли, суд
ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, СБ вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил апрель
ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи топширилмаган.
Ҳисоботни топшириш тўғрисида СБ томонидан жавобгарнинг шахсий
кабинетига электрон шаклда хабарнома юборилган. Бироқ, жавобгар
томонидан солиқ ҳисоботи топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади)нинг 81-моддасига кўра, солиқ тўловчининг ҳар бир солиқ тури
ёки тўланган даромадлар бўйича ҳисоб-китобларни ва солиқ
декларацияларини,
шунингдек
ҳисоб-китобларга
ҳамда
солиқ
декларацияларига доир иловаларни ўз ичига оладиган, солиқ тўловчиларнинг
ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлаш учун асос бўлиб
хизмат қиладиган ҳужжатлари
Солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган
ҳолда тасдиқланадиган шаклларда тузилади. Солиқ ҳисоботи солиқ
органларига шахс фақат солиқ тўловчи деб эътироф этиладиган солиқлар
бўйича тақдим этилади. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг
тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг
зиммасига юкланади.
СК 82-моддасининг биринчи қисмида солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи
ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки
электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилиши белгиланган.
СБнинг солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари 10 кунга тўхтатиб
қўйилган.
Қарор ижроси бўйича ҳам жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари
топширилмаганлиги сабабли СБ жавобгарга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган.
СК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан
ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СК 111-моддасининг тўртинчи қисмига асосан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб
турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча
ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини
англатади.
СБ вакили томонидан суд мажлисида тақдим этилган маълумотномага
кўра, судга ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан
солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Шу сабабли суд аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар —
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий
судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, суд уни
жавобгардан ундирмасликни, жавобгардан Олий суд депозитига 33.000 сўм
почта харажати ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПКнинг 176-179, 186, 220 ва
222-моддаларини қўллаб, суд
ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар Хуршидбек Адиба сервис масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса
оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш
ҳоллари бундан мустасно) солиқ органига тегишли ҳисоботлар
топширилгунга қадар тўхтатиб турилсин.
Жавобгар Хуршидбек Адиба сервис масъулияти чекланган жамиятига
хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб-рақамлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг,
давлат солиқ хизмати органи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси
(қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
Тарафлар давлат божини тўлашдан озод эканлиги инобатга олинсин.
Жавобгар Хуршидбек Адиба сервис масъулияти чекланган жамиятидан
Олий суд депозитига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ф.Муродов