← Назад
Решение #481295 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| ФКнинг | 172 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 9 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 019 символов
4-1101-2302/9276-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 25 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан жавобгар томонидан Зангиота тумани, Зангиота ҳудуди қишлоқ
хўжалиги харитасининг 4-контуридаги сувли ер майдонида жойлашган
ўзига тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан 0,48 гектар ер
майдонида, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, ноқонуний
қурилган омборхона ҳамда маҳсулотларни сақлаш учун совутгични
ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини аввалги ҳолатига
қайтариш даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакиллари ППП (2023 йил 5 январдаги 01-17-сонли ишончномага асосан),
РРР (2023 йил 11 октябрдаги 01-06-1926-сонли ишончномага асосан),
жавобгар вакили ООО (раҳбар) иштирокида, Тошкент вилояти, Зангиота
тумани, Зангиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 4-контуридаги
низоли ер участкасида, очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 ноябрдаги 226-10-0-Q/
21-сонли “Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Юқоричирчиқ,
Янгийўл, Ўртачирчиқ, Қибрай ва Оҳангарон туманлар ҳокимликлари
фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шерикчилик
тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини
амалга ошириши тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, туман
ҳокимликларига енгил типдаги замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш
бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, танлов
ташкил этиш, ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида ажратиб бериш,
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимлар тузиш бўйича
топшириқлар берилган.
Зангиота тумани ҳокимлигида иссиқхоналарни сотиб олувчи
ташаббускорларни танлов асосида танлаб олиш комиссиясининг 2021 йил
(санаси кўрсатилмаган) баёни қарор қисми 2-бандида Зангиота туманида
қуриладиган замонавий иссиқхоналарни сотиб олиш истагини билдирган
8 та ташаббускорларндан (илова №1) Танлов комиссияси томонидан
танлов ғолиблари деб топилган 5 та ташаббускорлар рўйхати 2-иловага
асосан тасдиқланиши белгиланган.
Зангиота туман ҳокимлиги ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 21
январда 4-сонли давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида давлат шериги хусусий шерикка
Зангиота тумани захирасидаги умумий ер майдони 11,5 гектар, шундан
10 гектар ер участкасида замонавий иссиқхона ва 1,5 гектар логистика
маркази қуриш учун белгиланган тартибда ажратиши, логистика
марказини 1,5 гектар ер майдонида қуриш ишларига рухсат бериш
ва қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
17 июндаги ПФ-5742-сонли Фармони талаблари асосида ажратилгандан
кейин амалга оширилиши белгиланган.
Зангиота туман ҳокимлиги ва жавобгар ўртасида 2022 йил 3 апрелда
1437-сонли ижара шартномаси тузилиб, жавобгарнинг 11,5 гектар қишлоқ
хўжалиги ерларига ижара ҳуқуқидан фойдаланиши 11:04:000000661
кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жавобгар томонидан 1,5 гектар ер майдонини суғориладиган ер
майдони тоифасидан бошқа ер тоифасига ўтказмаган ҳамда қурилиш
ишларини амалга оширишга рухсат олмаган ҳолда қурилиш ишларини
амалга оширган.
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Зангиота туман
бўлими томонидан 2023 йил 28 июлда жавобгар томонидан Зангиота
тумани Зангиота ҳудудида суғориладиган ер майдонига қурилиш ишлари
амалга оширилганлиги аниқланиб, жавобгар раҳбарига 15 кун муддат
ичида ўз ҳисобидан бартараф этиш бўйича огоҳлантириш берилган.
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Зангиота туман
бўлими томонидан 2023 йил 3 ва 18 август кунлари жавобгар томонидан
Зангиота тумани Зангиота ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги
харитасининг 4-контурида 0,48 га ер майдонида қуурилиш ишлари амалга
оширилганлиги аниқланиб, 15 кун муддат ичида ўз ҳисобидан бузиш
тўғрисида огоҳлантирилганлиги тўғрисида далолатномалар тузилган.
Жавобгар раҳбари У.О.Исломов Кадастр агентлиги Тошкент вилояти
бошқармаси Зангиота туман бўлими бошлиғи номига ёзган тушунтириш
хатида июль ойида 1,5 гектарли логистикага мўлжалланган қурилиш
ишлари бошланганлиги, ҳозир 48 сотихга мўлжалланган иссиқхонада
етиштирилган маҳсулотларни вақтинча сақлаш, совуткич ва омборхона
қурилиш ишлари давом этаётганлиги, бу қурилиш ишлари тугаши билан
10 гектарли иссиқхона қурилиш ишлари давом этиши кўрсатилган.
Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Зангиота туман
бўлими томонидан 2023 йил 31 августда, ЙЙЙ (бундан буён матнда
даъвогар
деб
юритилади)
2023 йил 17 октябрда жавобгар амалга ошираётган ноқонуний ҳаракатлар
юзасидан Зангиота туман прокуратурасига хат орқали маълум қилинган.
Жавобгар
томонидан
ноқонуний
қурилмалар
бартараф
этилмаганлиги сабабли даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига
мурожаат қилиб, жавобгар томонидан Зангиота тумани, Зангиота ҳудуди
қишлоқ хўжалиги харитасининг 4-контуридаги сувли ер майдонида
жойлашган ўзига тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан 0,48 гектар
ер майдонида, тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, ноқонуний
қурилган омборхона ҳамда маҳсулотларни сақлаш учун совутгични
ўзининг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини аввалги ҳолатига
қайтаришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 октябрдаги
ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти қурилиш
назорат инспекцияси ва Зангиота туман ҳокимлигини жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар томонидан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонида ер
майдони тоифасини ўзгартирмаган ҳолда, тегишли қурилиш ишлари
амалга ошириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан,
давлат-хусусий шериклик битимида кўрсатилган логистика маркази
ўрнига совуткич ва омборхона қураётганлиги, хеч қандай ҳужжатлар
расмийлаштирилмаганлиги, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги ер
майдони тоифасида бошқа тоифага ўтказиш ишлари амалга оширилиши
лозим бўлганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан
олиб, ер майдони жавобгарга берилганидан сўнг қандай ишларни амалга
оширишни билмаганлиги сабабли, қурилиш ишлари 2023 йил июнь-июль
ойларида бошлаб юборганлиги, ер майдони қишлоқ хўжалиги тоифасидан
бошқа тоифага ўтказилмаганлиги, қурилиш ишлари олиб бориш учун
тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан қурилганлиги, бундай ишлар
амалга ошириб бўлмаслигини даъвогар вакиллари ва бошқа
мутахассислар томонидан тушунтирилганидан сўнг қурилиш ишлари
тўхтатиб қўйилганлиги, ҳозирда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш
ишлари давом этаётганлигини, бир оз муддатдан сўнг барча ҳужжатлар
расмийлаштирилишини
билдириб,
даъво
талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент вилояти қурилиш
назорат инспекцияси ва Зангиота туман ҳокимлиги суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламадилар. Ишни кўриш вақти ва жойи
кўрсатилган суднинг ажрими уларга гибрид ва электрон почта орқали
етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи
қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи
қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролар
ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу
жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра
тасарруф этадилар.
ФКнинг 11-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқ
бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг
бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш йўли
билан ҳам ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 212-моддасига мувофиқ қонунчиликда белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган
ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк
ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга
ҳақли эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим.
ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга
ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 9-моддасининг бешинчи
қисмига мувофиқ, суғорилмайдиган ерларни қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга
оширилади, суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган
ерлар тоифасига ўтказиш эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ер кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 11-бандига кўра,
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки) ўзбошимчалик билан
қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек ўзбошимчалик билан
эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф қурилишни тўхтатиб туриш
бўйича чоралар кўриш ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдорининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги
“Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сонли Фармони 5-бандининг иккинчиучинчи хатбошиларида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари махсус
муҳофазага олиниб, ушбу ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар
учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва
иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб
этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги
усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл
қўйилмаслиги; қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар учун компенсация тўлови,
олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи
коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни
ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг 10 баробари, лалми ерлар
ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ
харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
30 майдаги 222-сонли қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш
масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида”ги
Низом тасдиқланиб, Низомда Ҳукумат комиссияси томонидан қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди
тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш
тартиби белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан суғориладиган
қишлоқ хўжалиги ер майдонида ер майдони тоифасини белгиланган
тартибда ўзгартирмасдан, қурилиш ишлари амалга оширишга тегишли
рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмаган ҳолда ўзбошимчалик
билан ноқонуний қурилмалар қурилганлиги тақдим этилган ҳужжатлар ва
жавобгар тушунтириши билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб,
ноқонуний қурилма жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташланиши лозим
топади.
Даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш мажбуриятини
юклаш талаби ҳам қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи
қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга
6
келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини
ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга
оширилади.
Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик
билан қурилган иморатини бузиш билан бир қаторда ер майдонини
олдинги, яъни текис ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан
амалга оширилиши лозим бўлади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъво талаблари асосли деб
топилганлиги боис ҳар икки талаб бўйича номулкий талаблар бўйича
белгиланган ставкалар бўйича, базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараваридан, жами 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат ичида
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота ҳудуди қишлоқ хўжалиги
харитасининг 4-контуридаги сувли ер майдонида жойлашган ўзига
тегишли ер майдонида ўзбошимчалик билан 0,48 гектар ер майдонида,
тегишли ташкилотлардан рухсатнома олмасдан, ноқонуний қурилган
омборхона ҳамда маҳсулотларни сақлаш учун совутгич “ККК” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони унинг
ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 6 600 000 сўм давлат божи, даъвогар Кадастр агентлиги
Тошкент вилояти бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов