← Назад
Решение #481509 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 946 символов
4-1101-2301/9228-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 25 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, даъвогар
АААнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор БББна ҳисобидан 1 050 000
сўм асосий қарз ва 525 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда,
суднинг маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, якка
тартибдаги тадбиркор БББна (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 1 050 000 сўм асосий қарз ва 525 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида қўриқлаш
хизматини кўрсатиш юзасидан 2022 йил 2 апрелда 17174-сонли шартнома
имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар (ижрочи) жавобгар
(буюртмачи)нинг мулкини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Тошкент шаҳар, Сирғали тумани Қўриқлаш бўлими 2 отряд пиёда
йўналиш патруль нарядлари орқали хафтанинг душанба кунидан якшанба
кунига қадар ва байрам кунлари 20-00дан эртаси куни 08-00га қадар
қўриқлаш хизматини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматларга ҳақ
тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлиб, қўриқланадиган объекти эса
Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Сирғали 6-мавзе, Меҳригиё кўчасида
жойлашган “Деҳқон бозори” ҳудудидаги жавобгарга қарашли бўлган савдо
шохобчаси этиб кўрсатилган.
Шартноманинг 1.2-бандида қўриқланаётган ҳудудларнинг чегараси
патруль наряд орқали қўриқлаш шартномасига илова қилинувчи
режа-чизма (схема)да белгиланиб, дислокация (жойлашув) ва постлар
табелида йўналишлар кўрсатилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.1-бандида мазкур шартнома бўйича кўрсатиладиган
хизмат нархи ўрнатилган тариф асосида қўриқлаш пост-соатли
қўриқлашни ҳисобга олиш билан бирга 200 000 сўмни ташкил этиши
ҳамда шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган ҳисоб-сметасида
кўрсатилиши, 3.2-бандида эса буюртмачи ҳисобланмиш жавобгар кейинги
ойнинг бошланишидан 10 кун олдин ойлик тўловнинг 100 фоизлик
миқдоридаги пул маблағини даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб
бериши лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланмиш 1-иловасида ўртача
ойлик қўриқлаш хизмати 224 000 сўмни ташкил этиши тасдиқланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган ҳамда
жами 1 050 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги
ҳисобварақ-фактураларни жавобгарга юборган, аммо жавобгар хизматлар
ҳақини тўламаган.
Даъвогарнинг
қарздорликни
бартараф
этиш
борасидаги
мурожаатлари самара бермагач, у судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 705-моддасида эса буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги белгиланган.
ФК 708-моддасига мувофиқ пудрат тўғрисидаги умумий қоидалар ва
маиший пудрат тўғрисидаги қоидалар ушбу бобнинг қоидаларига зид
бўлмаса, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки
шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ
тўланади. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Жавобгар кўрсатилган хизматлар ҳақини шартлашилган муддатларда
тўламаганлиги ҳамда даъвонинг асосли эканлиги ишда тўланган
ҳужжатлар, хусусан тарафлар ўртасида 2023 йил 6 мартдаги таққослаш
далолатномаси билан тўлиқ ўз исботини топганлиги учун у
қаноатлантирилмоғи лозим.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда
шартноманинг 4.1.2-бандига биноан ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 525 000 сўм пеня ундириб
беришни ҳам сўраган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини ҳам асосли ҳисобланади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли
қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Суд, талаб этилган пенянинг мажбуриятнинг бузиш оқибатларига
мутаносиблигини ўрганиб, пеня миқдорини 250 000 сўмга камайтиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка
миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда
камайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
4
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
Якка тартибдаги тадбиркор БББна ҳисобидан ААА фойдасига
1 050 000 сўм асосий қарз, 250 000 сўм пеня, 330 000 сўм давлат божи
ҳамда 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
С.Солиев