Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2201/2171 Дата решения 24.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Суяров Жасур Мансурович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AGRO NEW DRIP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый TERMEZ JAYXUN CLUSTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1178998 Claim ID 3711970 PDF Hash 3526be348118df47... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 101-моддаси тисодий процессуал кодекси 101 code_article
ИПКнинг 327-моддаси ИПКнинг 327 law
чунки ИПКнинг 68-моддаси чунки ИПК 68 law
рсатадиган даражада жиддий эмаслиги ва ИПКнинг 327-моддаси рсатадиган даражада жиддий эмаслиги ва ИПК 327 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Текст решения 17 255 символов
4-1101-2201/2171-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья - С.Солиев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - Ж.Суяров ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 24 октябрь Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар А.Арипов ва Ж.Суяровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Кенжаевнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Бобоқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Эшниёзов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “* * * * *” МЧЖ манфаатида жавобгар “- - - -” МЧЖ ҳисобидан 9 189 338 200,78 сўм асосий қарз, 4 594 669 100 сўм пеня, жами 13 784 007 300,78 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган мазкур иқтисодий иш юзасидан 2022 йил 3 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги “- - - - -” МЧЖнинг аризаси юзасидан чиқарилган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 сентябрдаги ажрими устидан “- - - - -” МЧЖ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода видеконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сонли Қарорининг 3-бандида 2021 йилдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби белгиланиб, унга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилиши, сувни тежайдиган технологияларни харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи давлат бюджетидан қоплаб берилиши, мазкур бандда назарда тутилган субсидия маблағлари жорий қилинган сувни тежайдиган технологиялар камида беш йил ишлатилиши шарти билан ажратилиши, сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмаслиги, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилиши кабилар белгиланган. Шунга кўра, тарафлар, яъни “* * * * *” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “- - - - -” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 8 январда 86-SV, 2021 йил 14 январда 100-SV, 2021 йил 21 январда 86-1-SV-сонли шартномалар тузилган. Шартномаларнинг шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга 2021 йил 11 сентябрдаги 690-сонли, 2021 йил 14 сентябрдаги 692-сонли, 2021 йил 14 сентябрдаги 693-сонли ҳисобварақ-фактуралар ва топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан жами қиймати 100 000 000 000 сўм бўлган томчилатиб суғориш тизимини етказиб, ўрнатиб берган. Жавобгар уларни эътирозсиз қабул қилиб олган бўлса-да, қисман, яъни 90 810 661 799,22 сўм тўловни амалга ошириш билан кифояланиб, 9 189 338 200,78 сўм қарздорликка йўл қўйган, даъвогарнинг қарзни бартараф этиш борасидаги талабномаси ижросиз қолдирилган, натижада тарафлар ўртасида низо юзага келган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогарнинг манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 9 189 338 200,78 сўм асосий қарз билан бирга 4 594 669 100 сўм пеня ундиришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 189 338 200,78 сўм асосий қарз, 1 570 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Ҳал қилув қарори устидан шикоят берилмаган ва айни вақтда ҳал қилув қарори қонуний кучда. Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сонли Қарорининг ижроси юзасидан Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари пахта ер майдонларига томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш мақсадида даъвогар билан 2021 йилда 86-SV-сонли қиймати 50 000 000 000 сўмлик, 2021 йил 14 январда 100-SV-сонли қиймати 25 000 000 000 сўмлик, 2021 йил 21 январда 86-1-SV-сонли қиймати 25 000 000 000 сўмлик, жами қиймати эса 100 000 000 000 сўмлик шартномалар тузилганлиги, бироқ даъвогар томонидан олиб келинган томчилатиб суғориш технологиялари 100 000 000 000 сўмлик қийматни ташкил этишини тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмаганлиги сабабли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги, низони кўриш вақтида даъвогар томонидан даъвони асословчи бирламчи ҳужжатлар сифатида ишга тақдим қилинган “/ / / / /” МЧЖ, “+ + + + +” МЧЖлар ўртасида тузилган далолатномаларнинг нусхалари аслида ушбу ишга алоқадор эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги белгиланганлиги, даъвогарнинг ҳисобварақ-фактураларга асос сифатида судга тақдим қилган ҳужжатлари товарнинг ҳақиқий қийматини акс эттирмаганлиги инобатга олиниб, улар қарздорликни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги лозимлиги, қабул қилиштопшириш далолатномалари билан жавобгарга тақдим этилган технологияларни ҳақиқий қийматини аниқлаш мақсадида 2023 йил 10 июлда 1-сонли хат билан Хадича Сулаймонова номидаги суд Экспертиза Марказининг Қашқадарё вилоят бўлимига мурожаат қилинганлиги ва 2023 йил 21 августдаги 21-05(01627)24,1;24,1-Z/3220-3224-сонли хулосада томчилатиб суғориш технологияларининг ҳақиқий қиймати 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига 66 144 519 300 сўмни ташкил этиши келтирилганлигини баён этиб, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 сентябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 сентябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, суд экспертиза хулосасини инобатга олмаганлигини таъкидлаб, ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қанаотлантиришни рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ажримни ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 4-бандида янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, 5-бандида эса суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши, яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Аризада янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатини қайта кўриш сўралган бўлса-да, аммо унинг мазмунидан ҳал қилув қароридан тўлиқ норозилик ифодаланган, жумладан аризада суд низони ҳал этишда процессуал ҳуқуқ нормасини бузиб, тергов ҳаракатларининг олиб борилаётганлиги шартнома юзасидан келиб чиққан қарздорликни ундириш ҳақидаги иқтисодий ишни мазмунан кўриш учун тўсқинлик қилмайди деган хулосага келган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддасини нотўғри талқин қилиб, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги жавобгар вакилининг илтимосномасини рад қилганлиги, даъвогарнинг ҳисобварақфактураларга асос сифатида судга тақдим қилган ҳужжатлари товарнинг ҳақиқий қийматини акс эттирмаганлиги инобатга олиниши ва улар қарздорликни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги лозимлиги, қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан жавобгарга тақдим этилган технологияларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш мақсадида 2023 йил 10 июлда 1-сонли хат билан Хадича Сулаймонова номидаги суд Экспертиза Марказининг Қашқадарё вилоят бўлимига мурожаат этилганлиги ва экспертиза хулосасида томчилатиб суғориш технологияларининг бозор қиймати 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига 66 144 519 300 сўмни ташкил этиши аниқланганлиги кабилар баён этилган бўлиб, ушбу важлар суд ҳужжатининг қонунийлиги низолашилган тақдирда юқори инстанция суди баҳо берадиган важлар ҳисобланади. Маълумки, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўриш суд ҳужжатининг қонунийлигини юқори инстанция судида қайтадан кўриш институтларидан ўзининг муҳим жиҳатлари билан фарқ қилади, яъни янги очилган ҳолатлар бу - мавжуд бўлган фактик ҳолатлар бўлиб, лекин улар суд ҳужжатини қабул қилиш вақтида аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлиб, уларнинг мавжудлиги иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади ёхуд суд ҳужжатининг қонуний ва асослилилига шубҳа туғдиради. Янги очилган ҳолатларни янги ёки ўзгарган ҳолатлардан шунингдек янги далиллардан фарқлаш лозим, бунда суд ҳужжатини қабул қилиш вақтида тадқиқот қилинмаган янги далилларни, жумладан томон унинг мавжудлигини билмаганлиги сабабли келтирилиши суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди, шунингдек суд ҳужжати чиқарилганидан кейин вужудга келган ёки ўзгарган, яъни ишни кўриш вақтида мавжуд бўлмаган ҳолатлар ҳам суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди. Жавобгар аризасига асос сифатида экспертиза хулосасидаги товарларнинг бозор баҳоси шартнома баҳосидан кескин фарқ қилишини ҳам келтириб ўтган, аммо тарафлар ўртасидаги шартнома пудрат ва олди-сотди шартномасига оид элементларни ўз ичига қамраб олган аралаш шартнома ҳисобланиб, унинг қийматини белгилашда фақат товарларнинг баҳоси билан чекланилмаган, бундан ташқари суд низони товарларнинг бозор баҳоси эмас, балки шартлашувчи тарафлар шартномада эркин келишган баҳодан келиб чиқиб ҳал этган, бундан кўринадики, экспертнинг ушбу хулосаси ишни кўриш вақтида мавжуд бўлган тақдирда ҳам суд бошқача хулосага келган бўлар эди деб бўлмайди. Таъкидлаб ўтилганлардан ташқари, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асосларини процессуал қонунчилик қатъий қилиб белгилаган, уларни кенгайтирилган тарзда талқин қилиш мумкин эмас. Чунки, ИПКнинг 327-моддасига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли қарорининг 4-бандида янги очилган ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозим. Мазкур Пленум қарорининг 5-бандида суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи)лиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларни, шунингдек аризада келтирилган ҳолатлар суднинг хулосасига таъсир кўрсатадиган даражада жиддий эмаслиги ва ИПКнинг 327-моддасида қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун келтирилган асосларга мувофиқ келмаслиги боис аризани қаноатлантириш рад этилмоғи лозим. Шу боис, биринчи инстанция суди ариза талабини қаноатлантиришни рад этиб асосли ва тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарорининг 17-бандида амалдаги қонунчиликка биноан суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш ҳақидаги ариза, шунингдек аризани қайтариш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган шикоятларга давлат божи тўланмаслиги, почта харажатлари ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлари бундан мустасно эканлиги таъкидланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати аризачининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 278 - 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “- - - - -” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи И.Юсупов ҳайъат аъзолари А.Арипов Ж.Суяров