← Назад
Решение #481919 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 874 символов
4-1101-2303/9001-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
ААА
МЧЖ
тугатиш
бошқарувчисининг
жавобгар
КККдан
2 225 457 680 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ННН
(2023 йил 14 сентябрдаги 2-сонли ишончнома асосида), ЕЕЕ (2023 йил
14 сентябрдаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари УУУ
(2023 йил 6 сентябрдаги 03-19/266-сонли ишончнома асосида), ССС
(2023 йил 11 октябрдаги 895-сонли ишончнома асосида), ТТТ (2023 йил
25 апрелдаги 03-20/139-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигининг
техник жиҳозланиш даражасини янада ошириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сонли Қарори
билан КККга фермер хўжаликлари ва “Ўзагросервис” АЖ таркибига
кирувчи машина-трактор паркларига “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ
ҳамда унинг таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан таъминланиши
(ишонч хати, мол-мулкни гаровга қўйиш) ҳисобига йиллик 5 фоизли
ставка бўйича 10 йил муддатга кредитлар бериш тавсия қилинган.
Мазкур тавсия асосида 2018 йил 22 январда ККК (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)нинг Янгийўл филиали ва ААА МЧЖ
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 3-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогарга жавобгар томонидан
қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун 6 ойлик имтиёзли
давр билан, 10 йил муддатга, 5 фоиз устама тўлаш шарти билан жами
12 481 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 3.2-бандида кредит маблағларининг
қайтарилишини таъминлаш учун 2018 йилнинг 20 мартига қадар
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг кафиллиги, 2018 йилнинг
20 мартидан бошлаб кафилнинг бошқа юридик шахсларга инвестиция
сифатида киритган ўзининг жами 505 000 000 000 сўмлик улушлари
(қимматли қоғозлари) ҳамда кредит ҳисобига сотиб олинадиган 2 дона
“Арион-630” русумли ҳайдов трактори, 2 дона “Т-60/70” русумли ҳайдов
трактори,
“U-62” русумли трактор, “Беларус-1523В” русумли транспорт трактори,
2 дона “TTZ-100 HC” русумли чопиқ трактори, 15 дона “ТТЗ-811” русумли
чопиқ тракторлари гаров учун тақдим этилиши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга кредит маблағлари ажратилиб,
кредит шартномаси кафиллик ҳамда қайд этилган махсус техника
воситаларининг гарови билан таъминланган.
Даъвогар кредит шартномаси шартларини лозим даражада
бажармаганлиги натижасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар манфаатида Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво аризасида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш,
даъвогар ҳамда кафил “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖдан жами
13 439 031 400 сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни кафилга
ва гаровдаги мулкларга қаратиш сўралган.
Мазкур даъво аризаси юзасидан 4-1101-1902/1630-сонли иш
қўзғатилиб, суднинг 2019 йил 23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилиниб, даъвогар ва кафил ҳисобидан
жавобгар фойдасига жами 12 110 833 219,83 сўм кредит қарздорлиги
ундирилган. Ундирув гаровдаги мулкларга қаратилиши, гаровдаги
мулклар кимошди савдоси орқали реализация қилиниши, ушбу молмулкларни реализация қилишдан тушган сумма гаровга олувчининг
гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетган тақдирда, ўртадаги
фарқ гаровга қўювчига қайтариб берилиши лозимлиги белгиланган.
Иш апелляция ва кассация инстанция судларида кўрилмаган.
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти Янгийўл тумани
бўлимининг даъвогарнинг мурожаатига берган 2022 йил 24 мартдаги
жавоб
хатида
Зангиота
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1101-1902/1630-сонли иши бўйича 2019 йил 24 октябрда берилган
ижро варақаси Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мос
бўлмаганлиги сабабли қайтарилганлиги, сўнг ушбу ижро варақаси бўлим
иш юритувига келиб тушмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокидаги Қишлоқ
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича
республика комиссияси йиғилиши 23-сонли баёнининг 2.7-бандида
“Ўзагросервис”АЖ таркибидаги туман “Агросервис МТП” МЧЖлар тўлов
қобилиятини яхшилаш, ажратилган кредит ва заём маблағларини ўз
вақтида қайтариш мақсадида фойдаланилмасдан турган қишлоқ
хўжалиги техникалари ва агрегатларини талабгор фермер хўжаликлари,
кластер корхонлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қайта
расмийлаштириш бўйича берилган таклифга розилик берилган.
Суднинг 4-1101-1902/1630-сонли иш бўйича 2019 йил
23 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан ундирув қаратилган гаров
мулклари – қишлоқ хўжалиги техника воситалари даъвогар ҳамда
“Назокатхон Барака” ФХ, “Остон Жонзоқ Карвон” МЧЖ, “Бест Агро Файз
Зиё” ФХ, “Гранвелл Гроуп” ФХ, “Сўғдиёна Омад” ОК, “Сирғали Ботир Файз”
ФХ, “Абдуллажон Гулчеҳра Файз” ФХ, “Абдушукур Барака” ФХ,
“Инновацион Аҳоли Томорқа Хизмати” ФХ, “Янги Ҳаёт Дўстлик” ФХ,
“Сухроб Агро Барака” ФХ, “Сирожиддин Салоҳиддин” ФХ, “Нурли Боғ
Файз” ФХ, “Замонавий Тех Хизмат” ФХ, “Евро Мастер Гроуп” МЧЖ, “Сейт
Айдар” ФХ, “Агро Мир Макс” МЧЖ, “Келажак АгроЛидер” ФХ, “Янгийўл
Грин Экспо”МЧЖлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномалари
асосида сотилган. Сотувдан тушган пул маблағлари даъвогарнинг
қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилган.
Бюджет олдида юзага келган қарздорлиги боис Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2302/3760-сонли иши бўйича
2023 йил 26 майда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан Тошкент
вилояти солиқ бошқармасининг даъвогарни банкрот деб топиш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилган ҳамда даъвогар банкрот деб
топилган. Даъвогарга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланиб,
тугатиш бошқарувчиси этиб А.Турғунов номзоди тасдиқланган.
Техника воситаларининг олди-сотди шартномалари даъвогар
томонидан тузилмаганлиги, ҳисобварақ-фактуралар, ишончномалар
даъвогар томонидан расмийлаштирилмаганлиги, шартномалардаги
нархлар даъвогар билан келишилмай паст нархда сотиб юборилганлиги,
техника воситаларининг ҳақиқий нархи ва сотилган нархи ўртасида
катта тафовут мавжудлиги боис ушбу фарқ суммаси жавобгар томонидан
даъвогарга қайтарилиши лозимлиги тўғрисидаги важлари билан
тугатиш бошқарувчиси Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 225 457 680 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Мажбурий ижро бюросининг Тошкент
вилояти Янгийўл ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари,
“Ўзагросервис” ҳамда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖлар низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари суд қарори
билан кредит маблағлари эвазига олинган қишлоқ хўжалиги техника
воситалари жавобгар томонидан аукцион савдоларига қўйилмай,
тўғридан-тўғри қонунга зид равишда сотиб юборилганлиги, бироқ барча
шартномалар даъвогар номидан расмийлаштирилганлиги, бунда
даъвогар раҳбарлари шартномаларга уларнинг оқибатини тушунмай
имзо чекканликлари, гаров мулклари ўз нархидан анча паст нархда сотиб
юборилмаганда ҳозирда даъвогарнинг банк олдида қарздорлиги ортиғи
билан қопланган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб,
шартномалар даъвогар томонидан тузилганлиги, олди-сотди
шартномаларидан келиб тушган пул маблағларининг барчаси
давогарнинг банк олдидаги қарзини қоплаш учун йўналтирилганлиги,
даъвогарнинг бундан аввалги ўхшаш мазмундаги даъво аризасида шу
каби
важлар
келтирилганлиги,
мазкур
даъво
аризасини
қаноатлантириш рад этилганлиги, ҳозирги даъво аризаси ҳам асоссиз
ҳисобланиши, ундирилиши сўралган қарздорлик суммаси ноаниқ
эканлигини таъкидлаб, даъво талабини рад этишни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бошқа ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида
вакиллари иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан
келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён мантда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари
қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа
битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа шахсга зарар етказиш
натижасида ҳам вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади, 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида мажбурият кредит шартномаси
асосида юзага келиб, даъвогар жавобгар олдидаги ўз зиммасига олган
мажбуриятни бажара олмаган. Суднинг қарори асосида кредит
қарздорлиги даъвогар ҳисобидан ундирилган, ундирув гаров
мулкларига қаратилган. Ушбу суд қарори устидан шикоят қилинмаган.
Шу боис даъвогарнинг жавобгарга нисбатан талаб билдириши
асоссиз ҳисобланади. Олди-сотди шартномалари эса даъвогар ва фермер
хўжаликлари, жамиятлар ўртасида тузилган бўлиб, жавобгар мазкур
шартномаларнинг тарафи бўлиб ҳисобланмайди. Жавобгар ушбу
шартномалар доирасида ҳуқуқ ва бурчларга эга эмас.
Бундан ташқари, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундириб
берилиши сўралган қарздорлик суммасини ҳам асоссиз, ноаниқ деб
ҳисоблайди. Чунки даъвогар томонидан тафовут суммасини аниқлашда
мақбул далилларга таянилмаган.
Шунингдек, даъвогар вакилларининг суд муҳокамасида келтирган
кредит шартномасидаги имзо даъвогар раҳбарига тегишли эмаслиги,
олди-сотди шартномалари янглишиш оқибатида, бошқа шахсларнинг
таъсири остида тузилганлиги тўғрисидаги важлари ҳам ноўрин
ҳисобланиб, мазкур иш доирасида кўрилаётган даъво талабига тегишли
эмас.
Зеро, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос қилиб
келтираётган ҳоларларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб
қўйилган.
Суд даъвогар томонидан жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги мавжуд эканлиги ҳолати далиллар билан исботлаб
берилмади деб ҳисоблайди. Шунга кўра даъво талаби асоссиз ва уни
қаноатлантириш рад этилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Даъво аризаси судга тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим
этилганлиги боис, иш юритишга давлат божи тўловисиз қабул қилинган.
Демак, суд даъво талабини асоссиз деб топганлиги сабабли давлат
божи даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундирилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68-, 118-, 128-, 170-,176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин.
ААА МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 44 509 153,6 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво аризасини тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта
харажати ААА МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
П.Закирова