Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2201/559 Дата решения 23.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Эгамбердиев Ниёз Равшанович" фермер хўжалиги фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Асқар Транс Голд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1178189 Claim ID 3703950 PDF Hash 232c0f604ef43e9a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Текст решения 7 820 символов
4-1805-2201/559-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Игамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 23 октябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокурори катта ёрдамчиси Д.Қучқорова, Касби туман прокурорининг катта ёрдамчиси А.Ишмуродовнинг иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Касби туман прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протести бўйича ишни Касби тумани Қамаши маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Касби туман адлия бўлими (кейинчалик матнда Адлия деб юритилади) “Эгамбердиев Ниёз Равшанович” фермер хўжалиги (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, “Asqar Trans Gold” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 45.750.391 сўм асосий қарз, 6.862.559 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 26.163.688,30 сўм асосий қарз, 6.862.559 сўм пеня ва 21.600 сўм почта харажати, республика бюджетига 660.524,94 сўм давлат божи ундирилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Касби туман прокуратурасининг апелляция протестида биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонунда белгиланган миқдордаги давлат божини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Адлия, даъвогар ва жавобгарлар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакиллари апелляция протестини қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, белгиланган миқдорда давлат божини ундириб, қонунга мувофиқлаштиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган прокуратура вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорининг биринчи инстанция судида давлат божи ундирилмай қолган қисмини қўшимча ундиришни ва апелляция протестини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 10.12.2020 йилда 463-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс” шартномаси тузилган, шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 23,3 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича 65,8 тонна ғалла топшириши, жавобгар эса шартномада белгиланган тартибда етиштирилган ғаллани қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жами 65,8 тонна ғалла етказиб берилган бўлсада, жавобгар қабул қилиб олинган ғалла ҳақини тўламасдан келган. Суд томонидан даъвогарнинг солиштирма далолатномаси ўрганилганида жами 26.163.688,30 сўм қарздорлик томонлар иштирокида тасдиқланган ва ўз исботини топган. Даъво аризасида кўрсатилган асосий қарзнинг 26.163.688,30 сўм қисми асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлган, асосий қарзнинг қолган қисми ўз исботини топмагани учун рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига асосан “Харидор” “Хўжалик”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Шунга асосан даъвогар жавобгар ҳисобидан 6.862.559 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда биринчи инстанция суди талаб қилинган пеняни тўлиқ, яъни 6.862.559 сўмга қаноатланириш ҳақида тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган бўлсада, бироқ давлат божи ундирилишида хатоликка йўл қўйган. Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган бўлса-да, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қаноатлантириш рад этилган даъво талабларидан мутаносиб равишда манфаати кўзланган тарафдан давлат божи ундирилмасдан қолган. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 16-сонли қарори 30-банди тўртинчи хатбошсида, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг давлат божи қисмини янгидан тақсимлашни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати апелляция протестини қисман қаноатлантиришни, даъвогардан республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ ундирилмай қолган 391.734 сўм давлат божини ундиришни, жавобгардан Касби туман прокуратураси ҳисобига апелляция протести учун тўланган 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. 4 процессуал кодексининг 68, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Касби туман прокуратурасининг апелляция протести қисман қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Эгамбердиев Ниёз Равшанович” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 391.734 сўм давлат божи ундирилсин. “Asqar Trans Gold” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Касби туман прокуратураси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар Д.Рахимов Н.Хўжақулов