← Назад
Решение #482047 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 381 | — | code_article | |
| исобланади ва ФК | 380 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
11 590 символов
4-1805-2101/1565-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья О.Мирзаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 23 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида Касби туман прокуратурасининг
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10 августдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан апелляция протестини Касби туман прокурори катта
ёрдамчиси А.Эшмуродов (тарафлар вакиллари иштирокисиз)лар иштирокида
Касби тумани “Қамаши” МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш
қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Миришкор туман 2-сонли касб-ҳунар
мактаби танлов комиссиясининг ушбу мактабни жорий таъмирлаш
мақсадида шартнома тузиш ва тақдим этилган иш ва хизматлар
таклифларини ўрганиб чиқиш тўғрисидаги 2021 йил 24 апрелдаги 01-сонли
танлов баённомасини ҳамда қўшимча жавобгар "ALISHER BUILDING AND
SERVICE" масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2021 йил
24 апрелдаги 1-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда жавобгар
Миришкор тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабига шу мактабни жорий
таъмирлаш мақсадида шартнома тузиш ва тақдим этилган иш ва хизматлар
таклифларини ўрганиб чиқиш масаласида қайта танлов ўтказиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 10 августдаги ҳал қилув
қарорига асосан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Касби туман прокуратураси томонидан келтирилган апелляция
протестида суд томонидан моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари
бузилганлиги, давлат божи кам ундирилганлиги билан боғлиқ важлар қайд
этилиб, ҳал қилув қарорининг давлат божи ундириш қисмини ўзгартириш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган Касби туман прокурори катта ёрдамчиси
апелляция протестини қўллаб-қувватлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси
тарафларга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинга ўринда - ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция протестини қаноатлантириб,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга
кўра Ўзбекситон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг
Қашқадарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасига
Миришкор
туман
прокуратурасининг 2021 йил 1 майдаги 10.2/4-156571-21-сонли талабномаси
келиб тушган бўлиб, ушбу талабномада 2021 йил 24 апрелда “MUBORAKTEKSTIL-SIFAT” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Т.Холмирзаевнинг
Миришкор тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби томонидан тижорат таклифи
қабул қилинмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатини ўрганиш
сўралган.
Даъвогар томонидан ушбу ҳолат ўрганилганда жавобгар томонидан
Миришкор тумани 2-сон касб-ҳунар мактабини ошхона ва ётоқхонасини
лойиҳа ҳужжатларга мос равишда сифатли таъмирлаш учун ташкилотлар
ўртасида танлов савдоси ўтказиш тўғрисида “dxarid.uzex.uz”
махсус
порталига 2021 йил 14 апрель куни эълон берилган.
Мазкур объектни таъмирлаш учун "ALISHER BUILDING AND SERVICE"
масъулияти чекланган жамияти, “SMART TECHOLOGI BUILDING STROQ”
масъулияти чекланган жамияти ҳамда “SANJAR KAPITAL QURILISH” хусусий
корхоналари ўз тижорат таклифини беришган.
Бироқ, тендер ўтказиш муддати тугамаган бўлсада, “MUBORAKTEKSTIL-SIFAT” масъулияти чекланган жамиятининг тижорат таклифи
асоссиз равишда қабул қилинмаган.
Ўтказилган тендер савдолари
натижалари бўйича "ALISHER BUILDING AND SERVICE" масъулияти чекланган
жамияти ғолиб деб топилиб, ушбу ташкилот билан 2021 йил 24 апрелда
1-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Ушбу тендер савдолари ғолиб бўлган "ALISHER BUILDING AND SERVICE"
масъулияти чекланган жамияти шартномани бажариш учун зарур техник,
молиявий, моддий, кадрлар ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги ҳамда
солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг
мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни танлов комиссиясига тақдим
қилмаган ва бу билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари
бузилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 11 майдаги 03-02/56-сонли
махсус комиссия қарорга биноан "ALISHER BUILDING AND SERVICE"
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2021 йил 24 апрелдаги
1-сонли шартномани ўн кун муддат ичида бекор қилиш ҳамда Миришкор
тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабини жорий таъмирлаш учун қайта танлов
ўтказиш тўғрисида 21.05.2021 йилда кўрсатма хати юборилган. Лекин
жавобгар даъвогарнинг ушбу мурожаатига ALISHER BUILDING AND SERVICE"
масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2021 йил 24 апрелдаги
1-сонли шартнома тузилганлиги ҳамда мактабда қурилиш-таъмирлаш
ишлари амалга оширилаётганлиги тўғрисида жавоб хати юборган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарларга нисбатан даъво ариза билан судга
мурожаат қилган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида асослий ва қонуний тўхтамга
келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддасига кўра эса ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмасдир.
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим
бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу
жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки
кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари
қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши
шарт.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 381-моддасига асосан қонунда
белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс
талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб
чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи
бўлади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандида судлар назарда тутишлари керакки,
агар кимошди савдосининг предмети товарлар (ишлар, хизматлар) бўлса,
кимошди савдосининг натижалари ҳақидаги баённома шартнома кучига эга
бўлади ва агар тарафлардан бири уни имзолашдан бош тортса, битим
тузилмаган ҳисобланади ва ФК 380-моддасининг тўққизинчи қисмида
назарда тутилган оқибатлар қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди жавобгардан 2 450 000 сўм давлат
божи ундириб, хатоликка йўл қўйган. Сабаби, даъво аризасида жавобгар
Миришкор тумани 2-сонли касб-ҳунар мактабига шу мактабни жорий
таъмирлаш мақсадида шартнома тузиш ва тақдим этилган иш ва хизматлар
таклифларини ўрганиб чиқиш масаласида қайта танлов ўтказиш
мажбуриятини юклаш сўралган бўлиб, ушбу даъво талаблари бўйича
4 900 000 сўм давлат божи ундирилмасдан қолинган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шунга кўра, жавобгардан республика бюджетига қўшимча равишда
4 900 000 сўм давлат божи ундирилиши лозим бўлади.
Мазкур ҳолатлар апелляция шикоятида келтирилган важларнинг
асосли эканлигини тасдиқлайди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини
ундириш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 20-бандига асосан судларга
тушунтирилсинки, давлат божи билан боғлиқ масалалар бўйича қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан умумий асосларда шикоят (протест)
берилиши мумкин.
Агар апелляция, кассация ва назорат шикояти берилганда суд
ҳужжатининг фақат ундириш ёки ундиришни рад этиш қисми шикоят
қилинаётган бўлса, давлат божи низолашилаётган суммадан келиб чиқиб
ҳисобланади.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция протестини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан Касби туман прокуратураси фойдасига
33 000 сўм почта харажати, ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ республика бюджетига 4 900 000 сўм давлат божи ундиришни ҳамда
5
бундан турдаги апелляция шикояти (протести) бўйича давлат божи
ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114, 116, 381моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 128, 118, 274,
278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Касби туман прокуратурасининг апелляция протести тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10 августдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар Миришкор туман 2-сонли касб-ҳунар мактабидан Касби
туман прокуратураси фойдасига 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 4 900 000 сўм давлат божи қўшимча равишда ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Ҳ.Турсунов