← Назад
Решение #482078 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
24
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| нинг | 274 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law |
Текст решения
11 245 символов
4-1805-2201/563-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 23 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Касби туман
прокуратураси томонидан келтирилган апелляция протестини Қашқадарё
вилоят прокурори катта ёрдамчиси Д.Қўчқорова, Касби туман прокурори
ёрдамчиси А.Эшмуродовлар (даъвогар ва жавобгар иштирокисиз)
иштирокида Касби тумани Қамаши қишлоқ Обод маҳалла маркази биносида
ўтказилган, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Касби туман адлия бўлими, даъвогар “Элдор Чўянов” фермер хўжалиги
манфаатини кўзлаб, Касби туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар Касби туманидаги «Асқар Транс Голд»
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34.823.969 сўм асосий
қарздорлик, 5.223.595 сўм пеня ва олдиндан тўланган почта ҳаражатларини
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
Касби
туманидаги «Асқар Транс Голд» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар Касби туман «Элдор Чўянов» фермер хўжалиги фойдасига
17.628.168,03 сўм асосий қарздорлик, 5.223.595 сўм пеня ва олдиндан тўлаб
чиқилган 21.600 сўм почта харажати, Республика бюджетига 457.035,26 сўм
давлат божи ундирилиши белгиланган.
Апелляция протестида 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорини
ўзгартириб, иш бўйича янги қарор қабул қилиш сўралган.
Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок
этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция протестини
қувватлашини билдириб, апелляция протести тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция протестини
қувватлашини билдириб, апелляция протести бўйича қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини давлат божи қисмини
ўзгартиришга, апелляция протестини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 10 декабрда “Ғаллачилик кластери
билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйияа “
фюьчерс шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига асосан
даъвогар жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 16 гектар ер майдонидан давлат
стандарти бўйича 48 тонна ғалла топшириши, жавобгар эса шартномада
белгиланган тартибда етиштирилган ғаллани қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жами 48 тонна ғалла етказиб берилган бўлсада,
жавобгар қабул қилиб олинган ғалла ҳақини тўламасдан келган.
Тарафлар ўртасида 17.628.168 сўм қарздорлик ўзаро тузилган
солиштирма далолатнома ва ҳисоб фактуралари билан ўз исботини топган.
Даьвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш ҳақидаги
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак эканлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, биринчи босқич суди даъвогарнинг даъво аризасини
қисман 17.628.168 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида асосли хулосага
келган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, даъвогар жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
5.223.595 сўм пеня ундиришликни билдирган.
ФКнинг
261-моддасига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
даражада бажармаганлигини тақдим этилган ҳужжатлар ва суд
муҳокамасида берган кўрсатмалари билан ҳам ўз тасдиғини топиб,
жавобгардан 5.223.595 сўм пеня ундириш қисми асосли ҳисобланади.
ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу
модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қисман қаноатлантириш
ҳақида асосли хулосага келган бўлса-да, бироқ, давлат божи
ундирилишида хатоликка йўл қўйилган. Яъни давлат божи мутаносиб
ундирилмаган.
Даъво талабини рад этилган қисми яъни 17.195.801 сўм учун
даъвогардан 343.916.2 сўм давлат божи Республика бюджетига
ундирилмасдан қолган.
Бундан кўринадики биринчи инстанция суди 343.916,2 сўм давлат божи
ундирмасдан хатоликка йўл қўйган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19моддасини 19-қисмида, бир вақтнинг ўзида мулкий ва номулкий хусусиятга
эга бўлган даъво аризалари учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун
белгиланган
ставкалар
бўйича
(даъво
баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда)
ва номулкий хусусиятга эга даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга
кўра, ҳар бир талаб бўйича алоҳида-алоҳида давлат божи тўланиши
белгиланган.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгилаб
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги
2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 30-банди тўртинчи хатбошсида суд
харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал
этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос
бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорининг давлат божи қисмини янгидан тақсимлашни лозим топади.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд
этилганларга
кўра
судлов
ҳайъати
Касби
туман
прокуратурасининг апелляция протестини қаноатлантиришни, ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмидаги даъвогар “Элдор Чўянов” фермер хўжалигидан
Республика бюджетига 343.916,2 сўм ишни биринчи инстанция судида
кўриш билан боғлиқ қўшимча давлат божи ундиришни, жавобгардан Касби
туман прокуратураси фойдасига 33.000 сўм пачта харажати ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
Касби
туман
прокуратурасининг
апелляция
протести
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар “Элдор Чўянов” фермер хўжалигидан Республика бюджети
343.916,2 сўм ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
қўшимча давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «Асқар Транс Голд» маъсулияти чекланган жамиятидан
Касби туман прокуратураси фойдасига 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят
(протест) бериш мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
Д.Рахимов
М.Бозоров