← Назад
Решение #482176 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law |
Текст решения
7 987 символов
4-1805-2201/566-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 23 октябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанцияси М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
Касби туман прокуратурасининг апелляция протестини даъвогар
раҳбари М.Эгамбердиев, Қашқадарё вилоят прокурори катта ёрдамчиси
Д.Қучқорова, Касби туман прокурори катта ёрдамчиси А.Эшмуродовлар
иштирокида Касби туман Қамаши қишлоғи Обод маҳалла маркази
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Касби туман адлия бўлими (бундан кейин матнда адлия деб
юритилади) даъвогар “Эгамбердиев Холмирза” фермер хўжалиги
(бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб,
жавобгар “Asqar Trans Gold” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 105.857.828 сўм қарз,
15.878.674 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
“Asqar Trans Gold” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“Эгамбердиев Холмирза” фермер хўжалиги фойдасига 75.141.472 сўм
асосий қарз, 15.878.674 сўм пеня ва олдиндан тўланган 21.600 сўм почта
харажати, Республика бюджетига 1.820.402,92 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Касби туман прокуратурасининг апелляция протестида 2022 йил
5 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонунда белгилинган
давлат божини ундириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Касби туман адлия бўлими ва жавобгар суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор апелляция протестини
қувватлаб уни қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини қонунга
мувофиқлаштиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Судлов
ҳайъати,
даъвогар
раҳбари
ва
прокурорнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
танишиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини давлат божи
қисмини ўзгартиришга, апелляция протестини қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
10.12.2020 йилда 265-сонли “Ғаллачилик кластери билан фермер
хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс”
шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1 бандига асосан даъвогар
жавобгарга 2021 йил ҳосилидан 22,4 гектар ер майдонидан давлат
стандарти бўйича 73,9 тонна ғалла топшириши, жавобгар эса
шартномада белгиланган тартибда етиштирилган ғаллани қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жами 73,9 тонна ғалла етказиб берилган бўлсада, жавобгар қабул қилиб олинган ғалла ҳақини тўламасдан келган.
Шундан сўнг даъвогар судга мурожаат қилган.
Даъвогар ва жавобгар томонидан солиштирма далолатнома
расмийлаштирилган бўлиб, унда жавобгарнинг қарздорлиги 75.141.472
сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Шунга кўра 75.141.472 сўм қарздорлик даъвогар ва жавобгар
тарафидан тасдиқланган ва ўз исботини топган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда
ФК деб юритилади)нинг 465-модда кўра контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда
топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Биринчи инстанция суди даъво аризасида кўрсатилган асосий
қарзнинг 75.141.472 сўм қисми асосли бўганлиги сабали, уни
қаноатлантиришни лозим топиб, асосий қарзнинг қолган қисми ўз
исботини топмагани учун уни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъво талабида жавобгар ҳисобидан тарафлар
ўртасидаги шартномага асосан 15.878.674 сўм пеня ундириш сўралган.
“Харидор” “Хўжалик”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
муддати ўтказиб тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши
кўрсатилган.
ФКнинг
261-моддасига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб
юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка
пеня ҳисобланади.
Қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда биринчи инстанция суди
талаб қилинган пеняни тўлиқ яъни 15.878.674 сўмга қаноатланириш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Биринчи инстанция суди даъво аризасини қисман қаноатлантириш
ҳақида
асосли
хулосага
келган,
бироқ
давлат
божи
ундирилишида хатоликка йўл қўйилган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилган бўлса-да, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
қаноатлантириш рад этилган даъво талабларидан мутаносиб равишда
манфаати кўзланган тарафдан давлат божи ундирилмасдан қолган.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида”ги 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 30-банди
тўртинчи хатбошсида суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал
этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини
бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорининг давлат божи қисмини янгидан тақсимлашни лозим
топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати прокурорнинг апелляция
протестини қаноатлантиришни, даъвогардан Республика бюджетига
ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ ундирилмай
қолган 614.327 сўм 12 тийин давлат божи ундиришни, жавобгардан
Касби туман прокуратураси ҳисобига апелляция протести учун тўланган
33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 260, 274, 276-280-моддаларига
асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби
туман
прокуратурасининг
апелляция
протести
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 апрелдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар “Эгамбердиев Холмирза” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 614.327 сўм 12 тийин давлат божи;
Жавобгар “Asqar Trans Gold” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Касби туман прокуратураси ҳисобига 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов