Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/9251 Дата решения 20.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SARDOR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1185329 Claim ID 3710629 PDF Hash cab3610875d13a2d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 57-моддаси онуннинг 57 law
оида ФК 272-моддаси оида ФК 272 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 13 267 символов
4-1101-2302/9251-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Хусанов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 97 574 222 сўм муддати ўтган асосий қарз, 41 628 186 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 155 555 556 сўм муддатли асосий қарз, жами 1 294 757 964 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Бинокор МФЙ, Фаровон кўчаси, 150А-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган, ер майдони 523,82 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 466,80 кв.м., қурилиш ости майдони 433,38 кв.м. бўлган нотурар жой (кадастр рақами (11:15:03:03:01:0146)га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили А.А.Бобохонов (2023 йил 9 январдаги 01-95/11-сонли ишочномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 5 майда 61/2022сонли кредит шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандида банк (даъвогар) мавжуд кредит ресурслари доирасида Миллий банк Тошкент вилоят бўлими Янгийўл филиали кредит қўмитасининг 2022 йил 12 апрель 61-911-сонли қарорига кўра берилган ваколат асосида ўз маблағи ҳисобидан узоқ муддатли кредит бериши белгиланган. Шартноманинг 2.1-бандида банк ушбу шартномада кейинги ўринларда баён этилган ёки эслатиб ўтилган шартларда қарз олувчи (жавобгар)га кредитдан фойдаланганлик учун муддатли қарз бўйича йилига 23% (5% Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсациясини олиш режалаштирилган) ҳажмида фоизлар тўлаш шарти билан 48 ой муддатга 12 ойлик имтиёзли давр билан 1 300 000 000 сўм миқдорида банк ўз маблағлари ҳисобидан тиббиёт маркази қурилишини тўлиқ якунлаш мақсадида қурилиш материаллари ҳамда мебель ва маиший техника буюмларини сотиб олиш учун кредит бериш, 3.4-бандида эса қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбуриятларга мувофиқ муддатларда кредитни қайтариш 1-иловасига асосан қайтариш мажбуриятини олиши кўрсатилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 12 апрелда тузилган гаровга қўйилаётган мол-мулкни баҳолаш бўйича келишув далолатномасида гаров нарсаси 2 348 856 000 сўмга баҳоланган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 6 майда Янгийўл шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Х.И.Умаров томонидан тасдиқланган ипотека шартномаси тузилган. Ипотека шартномасининг 2-бандида кўра, ипотекага қўювчи (жавобгар)га тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Бинокор м.ф.й., Фаровон кўчаси, 150 А-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган нотурар жой (11:15:03:03:01:0146) ер майдони 523,82 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 466,80 кв.м., қурилиш ости майдони 433,38 кв.м.дан иборат бўлган нотурар жой ва унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга (бундан буён матнда ипотека объекти деб юритилади) гаровга қўйилган. Даъвогар 2023 йил 2 август ва 14 сентябрда жавобгарга кредит қарздорлигини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборган. Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажармаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 97 574 222 сўм муддати ўтган асосий қарз, 41 628 186 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 155 555 556 сўм муддатли асосий қарз, жами 1 294 757 964 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Бинокор МФЙ, Фаровон кўчаси, 150А-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган, ер майдони 523,82 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 466,80 кв.м., қурилиш ости майдони 433,38 кв.м. бўлган нотурар жой (кадастр рақами (11:15:03:03:01:0146)га қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризасида кредит қарздорлиги суммасининг жамиси хатолик билан 1 300 474 402 сўм этиб кўрсатилганлиги, аслида 1 294 757 964 сўм кредит қарздорлиги мавжуд бўлганлиги, жавобгар томонидан судга даъво ариза киритилганидан кейин кредит қарздорликни қисман сўндирилганлиги, 2023 йил 20 октябрь ҳолатига жами 1 243 851 283,84 сўм кредит қарздорлиги мавжудлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қанотлантиришни сўради. Палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди Ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Даъво аризасида кредит қарздорлиги ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномаси 4.1-бандининг иккинчи хатбошисида қарздор кредит шартномасига илова қилинган қайтариш жадвалига бир марта ва бир кунга кечиктирган ҳолда ҳамда учинчи бўлимдаги бирон бир банди бузилганида банк ҳеч қандай бахс-мунозарасиз кредит шартномасини бекор қилишга, кредит суммасини ва фоизларни муддатидан олдин тўлиқ қарздорнинг ўзидан ва таъминот ҳисобидан ундиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Қарздор кредитга берилган 1 300 000 000 сўм кредит маблағларини қарздорликни қоплаш графигида белгиланган миқдорда қопламаганлиги сабабли, 97 574 222 сўм муддати ўтган асосий қарз, 41 628 186 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 1 155 555 556 сўм муддатли асосий қарз, жами 1 294 757 964 сўм кредит қарздорлик юзага келган. Шартноманинг 3.10-бандида кредитни қайтариш муддати бузилган ҳолларда муддати ўтган қарз учун йилига 34,5% оирилган фоизларни тўлаши белгиланган. Даъвогар судга 2023 йил 20 октябрда маълумотнома тақдим этиб, қарздорнинг бугунги кунда 1 119 444 445 сўм муддатли асосий қарз, 36 111 111 сўм муддати ўтган асосий қарз, 12 720 015,23 сўм муддатли фоиз қарзи, 74 995 461,47 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 580 251,14 сўм пеня, жами 1 243 851 283,84 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Юқоридагиларга кўра, суд қарздор томонидан олинган кредит маблағлари кредит шартномасида назарда тутилган муддатда кредит қарздорлиги ва ҳисобланган фоизлар қайтарилмаганлиги ўз исботини топганлиги, шартномада ўз вақтида тўланмаган қарздорлик учун юқори банк фоизи ҳисобланиши белгиланганлиги, даъвогар кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, қарздор кредит қарздорлигини қисман тўлаганлиги, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномада кўрсатилган муддатли фоиз қарзи, муддати ўтган фоиз қарзи ва пеня судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг ҳисобланганлиги, даъвогар даъво талаблари миқдорини ошириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилмаганлигини инобатга олган ҳолда, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 155 555 556 сўм (шундан, 1 119 444 445 сўм муддатли асосий қарз, 36 111 111 сўм муддати ўтган асосий қарз) кредит қарздорлиги ундиришни лозим топади. Даъвогар ундирувни гаров нарсасига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасининг иккинчи қисмида ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак деб кўрсатилган. Қонуннинг 57-моддасига кўра, бинолар ёки иншоотлар ипотекасига фақат ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича шу бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлаб туришини таъминлайдиган қисмига бўлган ҳуқуқлар ёхуд мазкур участканинг ёки унинг тегишли қисмининг ипотекага қўювчига тегишли ижарага олиш ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида гаровга қўйилган ҳолда йўл қўйилади. Худди шундай қоида ФК 272-моддасининг тўртинчи қисмида ҳам белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлиги бўйича ундирувчи гаров объектига қаратиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, ипотека шартномасида белгиланган тавсифга мувофиқ равишда қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлиги ундириш тўғрисида даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 25 895 159,28 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти фойдасига 1 155 555 556 сўм (шундан, 1 119 444 445 сўм муддатли асосий қарз, 36 111 111 сўм муддати ўтган асосий қарз) кредит қарздорлиги, 33 000 сўм почта харажати, жами 1 155 588 556 сўм ундирилсин. Ундирув “ККК” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Бинокор м.ф.й., Фаровон кўчаси, 150 А-уйда жойлашган қурилиши тугалланмаган нотурар жой (11:15:03:03:01:0146) ер майдони 523,82 кв.м., умумий фойдаланиш майдони 466,80 кв.м., қурилиш ости майдони 433,38 кв.м.дан иборат 6 бўлган нотурар жойга ва унга бириктирилган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети фойдасига 25 895 159,28 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов