Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2302/4776 Дата решения 20.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Мамаджон Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Шароф Рашидов туман СИ Ответчик / Подсудимый BUNYODKOR KELAJAK LYUKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1179492 Claim ID 3698178 PDF Hash 7fcc9f32560184a6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунинг 40-моддаси онунинг 40 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
аролик кодексининг 53-моддаси аролик кодекси 53 code_article
Кодекснинг 55-моддаси Кодекс 55 code_article
аролик кодексининг 57-моддаси аролик кодекси 57 code_article
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
онуннинг 62-моддаси онуннинг 62 law
онунининг 4-моддаси онуни 4 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
кодексининг 106-моддаси кодекси 106 code_article
мулкни хатлаш ушбу Кодекснинг 117-моддаси мулкни хатлаш ушбу Кодекс 117 code_article
рирдаги Конституциясининг 15-моддаси рирдаги Конституцияси 15 law
тисодий процессуал кодексининг 13-моддаси тисодий процессуал кодекси 13 code_article
онунининг 55-моддаси онуни 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онунинг 9-моддаси онунинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2302/4776-сонли иқтисодий иш судья – М.Юлдашев ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2023 йил 20 октябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Юлдашев раислигида, судья ѐрдамчиси А.Мусаев котиблигида, аризачи Ш.Рашидов туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар ―BUNYODKOR KELAJAK LYUKS‖ масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб таомилини қўллаб, банкрот деб топиш ва тугатишга иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Маликов (ходим) иштирокида, жавобгар вакили Э.Зокиров (ишоннома асосида) иштирокида Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ўринларда аризачи деб юритилади) ―BUNYODKOR KELAJAK LYUKS‖ масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)нинг 2023 йил 11 сентябрь ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 30 544 373,45 сўмни ташкил қилиши, 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисобот тақдим қилинганлиги, қарздор томонидан ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли, жамиятни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб таомилини қўллаб, банкрот деб топиш ва тугатишга иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш сўралган. Аризага қарздорнинг банк ҳисоб варақларида Картотека-2 да мавжуд инкассо топшириқномалари тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумоти, қарздорнинг давлат руйхатидан ўтганлигини тадиқловчи ҳужжат, солиқ қарзининг мавжудлиги тўғрисида солиқ тўловчининг мавжуд шахсий варағидан кўчирма, қарздорнинг банк ҳисоб варақларида пул ўтказмалари йўқлиги сабабли Картотека-2 га олинган инкассо топшириқномалари руйхати, МИБнинг ―Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари тўғрисида‖ги Қонунинг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ижро ҳужжатини тижросиз қайтариш ҳақидаги қарори, қарздорнинг мол мулки ѐки асосий воситалари йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ариза нусхаси қарздорга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, суд ҳаражатлари тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили солиқ қарзини ундиришга оид барча чоралар кўрилганини, Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжати ундирув имконияти йўқлиги сабабли, ижросиз қайтарилгани сабабли, 4146-сонли Президент Фармони талабларига кўра, қарздорни соддалаштирилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари борлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ДСИ томонидан банкротликка судга ҳужжатлар тақдим қилинганидан хабари йўқлигини, жамият солиқ қарзларини имконият берилса бажаралишини, ҳеч ким огоҳлантирмаганлигини, жамият фаолият юритаѐтганлиги, маблағлари борлиги, Хитой давлати билан экспорт бўйича шартнома тузилаѐтганлигини, жамиятни банкрот деб топишни рад қилишни сўради. Суд, ишга тақдим қилинган ҳужжатлар ва далилларга тегишли баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди; Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак, 74-моддага кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Хусусан, тақдим қилинган ариза талаби, шунингдек суд муҳокамасида талабларни исботлашда тақдим қилинган ҳужжатлар тўловга қобилиятсизликни соддалаштирилган тартиб таомилини қўллаб, банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш асосларига мувофиқ эмас, шунингдек, қонун билан белгиланган солиқ қарзини ундиришнинг барча чоралари кўрилмаган, аризада келтирилган талаб исботланмаган. Аризада МЧЖни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб таомилини қўллаб, банкрот деб топиш ва тугатишга иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор чиқарилиши учун ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Қонуннинг 5-моддаси (тўловга қобилиятсизлик аломатлари), 6 (Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш), 7 (Судга мурожаат этиш ҳуқуқи), 37 (Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш асослари), 45 (Давлат солиқ хизмати органининг ва бошқа ваколатли органнинг аризаси), 52 (Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор), 241 (Ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида ариза беришнинг ўзига хос хусусиятлари), 242-моддалари (Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш) асос қилиб келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилдаги ―Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 4146-сонли қарорнинг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг 2019 йил 1 июлдан қуйидаги тартибни ўрнатиш ҳақидаги таклифи маъқулланган ва унга кўра, солиқ хизмати органлари солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгиланган. ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Қонуннинг 45-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаси ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Қонуннинг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари кўрсатилган. Унга кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлишидир. 37-моддага кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Аммо, аризада Қонуннинг 5-моддасидаги қоидалар баѐн этилган бўлсада, тўловга қобилиятсизликнинг айнан қайси аломати (вақтинча ѐки доимий) юзага келганлиги асослантирилмасдан, қонун нормасини кўчириш билан чекланилиб, ариза талаби аниқ баѐн этилмаган ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган ҳамда суд муҳокамасида қарздорни тўловга қобилиятсизлиги далиллар асосида исботлаб берилмади. Ариза талабига кўра, ―BUNYODKOR KELAJAK LYUKS‖ МЧЖни Қонуннинг 241 (Ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида ариза беришнинг ўзига хос хусусиятлари), 242-моддалари (Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш)га асосан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор чиқариш сўралган. Иш ҳужжатлари ва ишни кўриш давомида аризачи вакилининг кўрсатувларидан аниқланишича, аризада асос сифатида 241-моддадаги тугатилаѐтган юридик шахснинг мол-мулки йўқлиги ҳақида давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижросиз қайтариш ҳақидаги қарори келтирилган. Қонуннинг 241-моддасида ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида ариза беришнинг ўзига хос хусусиятлари баѐн этилган. Унга кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ѐки тугатилаѐтган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ѐки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонуннинг 16-бобида тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари шартлари ва тартиблари белгиланган ва мазкур бобдаги 238-модданинг мазмунида тугатилаѐтган юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари баѐн этилган. Унга кўра, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ѐки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга ѐки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чоралар кўрилиши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт. 239-моддага кўра, суд тугатилаѐтган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди. Тугатилаѐтган юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Фуқаролик кодексининг 53-моддасида юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келиши молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши кўрсатилган. Кодекснинг 55-моддасида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаѐтган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонунчилик билан тартибга солиниши, юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ѐзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган деб ҳисобланиши белгиланган. Фуқаролик кодексининг 57-моддасида юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги)га таъриф берилган бўлиб, тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ѐки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораѐтган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкинлиги, юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келиши кўрсатилган. Бироқ, юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар базаси ―Registr.stat.uz‖дан 13.09.2023 йилда олинган маълумотномада жавобгар ―BUNYODKOR KELAJAK LYUKS‖ МЧЖ “фаолият кўрсатаѐтганлиги” қайд этилган бўлиб, мазкур юридик шахс тугатиш жараѐнида эмаслиги аниқланган. Тугатилаѐтган юридик шахснинг тўловга қобилиятсиз деб топишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2019 йилдаги ―Тадбиркорлик субъектларини ихтиѐрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаѐтган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида‖ги 704-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом, Солиқ Кодекси, ―Давлат солиқ хизмати тўғрисида‖ги Қонун талаблари риоя этилмасдан, белгиланган талабларни бузган ҳолда ариза тақдим этилиб, қонунчилик талаблари бузилган ҳамда аризада кўрсатилган талаблар суд муҳокамасида ўз исботини топмади. Суд муҳокамасида аниқланган фактик ҳолатларга кўра, аризада келтирилган қарздор тугатиш жараѐнида бўлмасада, соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақида ариза тақдим этилган, солиқ қарзини ундиришга қаратилган барча чоралар кўрилганлигига оид ҳужжатлар тақдим этилмаган. Хусусан, В.М.нинг 704-сонли Қарори билан тасдиқланган ―Тадбиркорлик субъектларини ихтиѐрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида‖ ги Низомнинг 4-бандига кўра, ушбу Низомнинг қоидалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тижорат ташкилотларини тугатишда қўлланмайди. Низомнинг 5-бандига кўра, тижорат ташкилотини ихтиѐрий тугатиш тўғрисидаги қарор унинг муассислари (қатнашчилари), вакиллари ѐки ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Қарорда тугатилаѐтган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотлар (тўлиқ ва қисқартирилган номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили), тугатувчи ҳақидаги маълумотлар (паспорт маълумотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили), тугатилаѐтган тадбиркорлик субъекти бўйича мурожаатларни қабул қилиш жойи ва муддати, тадбиркорлик субъектини тугатиш сабаби ва мўлжалланаѐтган тугатиш муддати кўрсатилиши белгиланган. Низомнинг 6-банди талабига кўра, тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб тижорат ташкилоти ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади ва 11-банд талабларига кўра эса, тугатувчи а) ихтиѐрий тугатишни амалга оширади ва тижорат ташкилотининг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди; б) тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини белгиланган тартибда таъминлайди; Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираѐтган тижорат ташкилотларини ихтиѐрий тугатиш ушбу Низомга мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. Яъни унга кўра, тугатувчи ихтиѐрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейинги иш кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказувчи органга ― ўзи келган ҳолда ѐки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ихтиѐрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини юборади. Низомнинг 17-банди талабига кўра, рўйхатдан ўтказувчи орган тугатиш тўғрисида қарор тушгандан сўнг бир иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади: а) тижорат ташкилоти ихтиѐрий тугатиш жараѐнида эканлиги тўғрисидаги маълумотларни давлат реестрига киритади ҳамда бу тўғрисида Тизим орқали қуйидаги органларни хабардор қилади: Ушбу ҳолатда юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар базаси ―Registr.stat.uz‖дан 13.09.2023 йилда олинган маълумотномада жавобгар ―BUNYODKOR KELAJAK LYUKS‖ МЧЖ “фаолият кўрсатаѐтганлиги” қайд этилган ва бу билан руйхатдан ўтказувчи орган тугатиш жараѐнидан хабардор қилинганлиги тасдиқланмади. рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ хизмати ва статистика органларини; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимини (кейинги ўринларда Бюро деб аталади); кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органни; автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва рўйхатдан ўтказиладиган бошқа техника воситаларини рўйхатдан ўтказувчи органларни; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги; «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзсувтаъминот» АЖларнинг ҳудудий ташкилотлари; б) рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига тижорат ташкилоти тугатилаѐтганлиги тўғрисида барча учун эркин фойдаланиш имкони бўлган эълон жойлаштиради, эълонда қуйидагилар кўрсатилади: кредиторларнинг талаблари кўрсатилган ҳолдаги мурожаатларни қабул қилиш муддати, ушбу муддат кўрсатиб ўтилган эълон чиққан вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак. Ваҳоланки, ушбу ҳолатда ―BUNYODKOR KELAJAK LYUKS‖ МЧЖда тугатиш жараѐни бошланмаган. ДСБ томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, фаолият кўрсатаѐтган ва солиқ мажбуриятига эга. «а» кичик банди учинчи ― еттинчи хатбошиларида кўрсатилган органлар тегишли хабарнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базасида тижорат ташкилоти тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади. Ушбу талабга кўра, ДСИ солиқ қарзи ҳақидаги маълумотларни тизим орқали тугатувчига тақдим этиши лозим бўлиб, бу ҳақдаги ҳужжатлар судга тақдим этилмади. Бироқ, аслида тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган қарздорни аризачи томонидан мулки йўқлиги асоси билан соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақида асоссиз равишда ариза киритилган. Судга қонуний, адолат, тўла ҳар томонлама ва холисона қарор қабул қилиниши учун қонун ҳужжатларга мувофиқ бўлган ҳужжатлар тугатиш баланси тақдим этилмай, 15.02.2023 йилда тақдим этилган актив ва пассивлари ―0‖ қилиб кўрсатилган ―Бухгалтерия баланс‖ Форма-1 шакли ҳисоботи тақдим қилинган. Ваҳоланки, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаѐтган тижорат ташкилотлари фаолиятини ҳаракатсиз ҳолатга ўтказиш учун тўққиз ой мобайнида молия-хўжалик фаолияти бўйича банк ҳисобварақларига пул маблағлари тушмаганлиги, солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги асос бўлади. Судга мақбул далиллар тақдим этилиши лозим. Аризачи қарздорни соддалаштирилган тарзда банкрот деб топиш ҳақидаги аризасига Мажбурий ижро бюросининг ―Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида‖ги Қонуннинг 40-моддаси 3қисми билан, ундиришга қаратилган чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш асоси билан қайтарилганлиги ҳақидаги қарор мол мулкини йўқлига асос қилиб келтирилган. Бироқ, ВМнинг 704-сонли Қарори билан тасдиқланган юқоридаги Низомнинг 20-бандига кўра, Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказган органнинг билдиришномасини олган санадан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритишда ижро ҳужжати мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлайди, унда тугатилаѐтган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этади. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда ижро ишини тугаллайди ва белгиланган тартибда тугатишни амалга ошириш учун ижро ҳужжатини тугатувчига юборади. Ваҳоланки, ―Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида‖ги Қонуннинг 62-моддаси иккинчи, учинчи қисмларига кўра, рўйхатдан ўтказувчи органдан қарздорнинг ихтиѐрий тугатиш жараѐнида эканлиги тўғрисида хабарнома олинганда давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлайди. Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда давлат ижрочиси ижро иши юритиш давомида қарздорнинг мол-мулкига ўзи қўйган хатловларни ва ушбу мол-мулкни тасарруф қилишга доир бошқа чекловларни олиб ташлайди. ижрочисининг ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро иши юритиш тамомланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тугатувчига юборилади. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади. Ушбу ҳолатда ижро иши ДСИга эмас, балки тугатувчи ихтиѐрига юборилиши ва Қонуннинг 62-моддасига кўра, тамомланганлиги асос бўлиши лозим. Низомнинг 21-24-бандлари талабларига кўра, тугатилаѐтган тижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ хизмати органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан Тизим орқали хабардор қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг молияхўжалик фаолиятини текширишга (тафтиш қилишга) киришади, унинг муддати ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак. Йиллик айланмаси охирги уч йил ичида бир миллиард сўмгача бўлган, солиқ маслаҳатчилари томонидан солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиѐрий тугатилиш истагини билдирган тижорат ташкилотида (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқ текшируви ўтказилмайди. Текширишда тижорат ташкилотининг охирги текшириш ўтказилган санадан бошлаб (тижорат ташкилотини текшириш давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб амалга оширилмаган бўлса ― давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб) тижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санагача бўлган давр мобайнидаги молия-хўжалик фаолияти қамраб олинади, бироқ ушбу давр уч йилдан ошмаслиги зарур. Текшириш ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган муддатда тугалланмаган тақдирда, тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи тугатувчи тақдим этган ҳисоб-китобларга биноан аниқланади. Текшириш якунига кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органи қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тижорат ташкилотларининг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач тугатувчи солиқ хизмати органи томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек, тузилган ижро ҳужжатлари реестрини ҳисобга олган ҳолда оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини тузади. Оралиқ тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади. Тугатувчи оралиқ тугатиш баланси тасдиқлангандан кейин беш иш куни мобайнида тасдиқномани олган ҳолда ҳар қайси кредиторларни уларнинг талаблари эътироф этилганлиги ѐки рад қилинганлиги, эътироф этилган талаблар суммаси ҳақида ѐзма (электрон) равишда тасдиқномани олган ҳолда хабардор қилади. Оралиқ тугатиш балансига мувофиқ у тасдиқланган кундан бошлаб тугатувчи томонидан кредиторларга қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади: иккинчи навбатда ― Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар; Бироқ, аризачи томонидан аризада ихтиѐрий тугатиш ҳақида кўрсатилмаган ҳамда текшириш ўтказилганлиги, натижалари, солиқ қарзини ундирилганлиги ҳақидаги чоралар тақдим қилинмаган. Аризачи ушбу қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида ариза киритишга далиллар етарли эмас ҳамда ваколатли эмас. Чунки, Низомнинг 30-бандига кўра, кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, тугатувчи тижорат ташкилотини тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиѐрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Низомнинг 31-бандига кўра, тугатувчи: кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан, шунингдек, тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари амалда ижро этилгандан кейин; солиқлар ва йиғимлар, молиявий жарималар суммаси, шу жумладан, текширишлар якунлари бўйича ҳисобланган суммалар тўлангандан кейин; тижорат ташкилотининг мол-мулки мулкка эгалик қилиш юзасидан буюмлар бўйича ҳуқуқларга ѐки ушбу тижорат ташкилотига нисбатан мажбуриятлар бўйича ҳуқуқларга эга бўлган муассислар (қатнашчилар) ўртасида тақсимлангандан кейин тугатиш баланси лойиҳасини тузади. Тугатиш баланси тижорат ташкилоти муассислари (қатнашчилари) томонидан тасдиқланади ва солиқ хизмати органига топширилади. Тугатувчи тугатилаѐтган тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ва ижро этилмаган ижро ҳужжатларининг иш юритувида мавжудлиги юзасидан Бюрога сўров юборади. Тугатиш баланси қабул қилингандан кейин солиқ хизмати органи тижорат ташкилотининг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, бир иш куни мобайнида солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлиги тўғрисида хулосани тугатувчига ҳамда Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга юборади. Низомнинг 48-бандига кўра, ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар, шу жумладан, ўзларига юкланган вазифаларни бажармаганлик ѐки зарур даражада бажармаганлик натижасида кредиторларга, муассисларга (қатнашчиларга) ѐки учинчи шахсларга етказилган зарар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органларининг асосий вазифаларидан бири сифатида солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш, солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш белгиланган. Қонуннинг 6-моддасига кўра Давлат солиқ хизмати органларининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, уларга кўра, солиқ тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириши, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши шартлиги белгиланган. Мазкур модда биринчи қисми 19-бандига кўра, қонунчиликка мувофиқ солиқ қарзи суммасини сўзсиз ундириши шартлиги белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 106-моддасида солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш усуллари кўрсатилган бўлиб, унга кўра солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк гарови, кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан таъминланиши мумкинлиги белгиланган. Солиқ тўловчининг солиқ қарзи бўйича унинг мол-мулкини хатлаш солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юборилган кундан бошлаб ўн беш календарь кун ичида у томонидан тўлиқ бажарилмаган тақдирда амалга оширилади. Мол-мулкни хатлаш тўлиқ ѐки қисман бўлиши мумкин. Мол-мулкни хатлаш ушбу Кодекснинг 117-моддасига мувофиқ солиқ органи томонидан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига юборилгандан сўнг қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг барча мол-мулки хатлаб қўйилиши мумкин. Фақат солиқ қарзини узиш учун зарур ва етарли бўлган мол-мулк хатлаб қўйилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан иҳтиѐрий тугатиш бўйича ўтказилган текшириш далолатномаси, тугатувчининг аризаси мавжуд эмас, қарздор иҳтиѐрий тугатиш жараѐнида ва қарздорнинг ҳозир бўлмаганлигига оид асосли ҳужжатлар тақдим қилинмаган ва иш давомида талаб исботланмаган. Ўзбекистон Республикасининг 30.04.2023 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциясининг 15-моддасида ―Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади‖ деб белгиланган. Иқтисодий процессуал кодексининг 13-моддасида суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Суд ишни кўришда давлат органининг ѐки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа, қонунга мувофиқ қарор қабул қилади. Суд иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, суд муҳокамасида аниқланган юқоридаги ҳолатлар ва асосларга кўра, Вазирлар Махкамасининг 704-сон карори асосида белгиланган тартибда тугатиш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли, ―Тўловга қобилиятсизлик тўрисида‖ги Қонунининг 55-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломати мавжудлиги аниқланмаганлиги сабабли, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг ―Давлат божи тўғрисида‖ги Қонунинг 9-моддаси, 12-бандига кўра, давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, аризачи давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажатларини ўз зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг ―Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида‖ги Қонунининг 3, 5, 37, 45, 238-242-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 118, 127-129, 170, 176, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Жиззах туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли. Раислик қилувчи, судья М.Юлдашев