Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2317/54396 Дата решения 19.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "BOTIR INVEST BARAKA" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1184431 Claim ID 3691171 PDF Hash f0a02d9d0e7b366f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 33-моддаси нинг 33 law
ИПК 127-моддаси ИПК 127 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
суд ИПК 170-моддаси суд ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 63 law
нинг 165-моддаси нинг 165 law
кодексининг 14-моддаси кодекси 14 code_article
СКнинг 15-моддаси СКнинг 15 law
СКнинг 266-моддаси СКнинг 266 law
аролик кодексининг 124-моддаси аролик кодекси 124 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 135 символов
4-1001-2317/54396-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 октябр Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар FFFнинг жавобгарлар “CCC” МЧЖ, “RRR” МЧЖлардан 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили TTT иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: FFF (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгарлар “CCC” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), “RRR” МЧЖларга нисбатан 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 сентябрдаги ажрими билан жавобгарлар “CCC” МЧЖ Тошкент вилояти, Янгийўл туманида, “RRR” МЧЖ Фарғона вилояти, Учкўприк туманида давлат рўйхатидан ўтганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 33-моддасига асосланган ҳолда иқтисодий иш Зангиота туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 сентябрдаги ажрими билан иш ҳужжатлари иш юритувига қабул қилинган. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, “RRR” МЧЖ билан маҳсулот (автошиналар) етказиб бериш бўйича шартнома тузилганлиги, шартнома бўйича маҳсулотлар етказиб берилганлиги, маҳсулотлар ҳақи келишилгандек жавобгар томонидан тўлаб берилганлиги, шартномавий муносабатлар олиб борилган даврда ҳамкорининг солиқ тўловчиси сифатида рўйхатга қўйилганлиги, шу пайтда унинг қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида гувоҳномаси мавжудлиги, битим бўйича мажбуриятини бажаришга қобилиятлилиги тўғрисида маълумотларга эга бўлгани, ҳамкор жавобгар билан тузилган битим юзасидан ўз мажбурияларини тўла ҳажмда бажарганлигини таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар “RRR” МЧЖ вакиллари иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими даъвогар ва жавобгар “RRR” МЧЖга гибрид почта орқали юборилган. ИПК 127-моддасининг мазмунига кўра, суд зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин. ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд ИПК 170-моддасининг талабига мувофиқ, даъвогар ва жавобгар “RRR” МЧЖга суднинг ажрими етказилганлиги тўғрисидаги маълумот иш ҳужжатларида мавжуд эканлигини инобатга олиб, низони мазмунан кўриш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ, фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлаши шарт. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 165-моддаси ва даъвогарнинг 2023 йил 30 майдаги 04984-kt-сонли, 2023 йил 4 июлдаги 05406-kt-сонли буйруқларига асосан жавобгарнинг 2022 йил январьдекабрь ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган. Текширишда солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ва кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси махсус гувоҳномаси бекор қилинган “RRR” МЧЖ билан жавобгар ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги, жавобгар томонидан ушбу шартнома доирасида 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинганлиги, ушбу шартномага асосан асоссиз солиқ тўламаслик тарзида солиқ нафи олиш ҳуқуқбузарлиги содир этилганлиги ҳолати аниқланган. Текширув натижасига кўра, 2023 йил 2 августда камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тўғрисида 2465-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, 2023 йил 4 августда солиқ тўловчи ҳисобланмиш жавобгарга 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғининг фарқ суммасига солиқ ҳисобланганлиги ҳақида 20/1-74749-сонли талабнома юборилган, аммо жавобгар талабномада кўрсатилган 5 кунлик муддат давомида солиқ ҳисоботларига тузатиш киритмаган ёки ушбу фарқ суммасини инкор қилувчи асословчи ҳужжатларни тақдим этмаган, жавобгар аниқланган солиқларга нисбатан эътироз билдирган. Даъвогарнинг 2023 йил 21 августдаги 20/1-79196-сонли қарори билан жавобгарга 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган. Мазкур қарор устидан шикоят қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандида камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тасдиқланган хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланган ҳолатлар юзасидан солиқ органи томонидан икки кун муддатда солиқ тўловчига уларни бартараф этиш тўғрисида 7-иловага мувофиқ шаклда талабнома юборилиши, 39-бандида солиқ тўловчи талабнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида тегишли солиқлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан солиқ органига тақдим этиши шартлиги, 53-бандида эса солиқ тўловчи камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қабул қилинган қарорни ихтиёрий бажармаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш Солиқ кодексининг 120-124-моддаларида назарда тутилган тартибда солиқ органи томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар солиқ органи томонидан қўйилган талаб асоссиз эканлиги важи билан қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини ихтиёрий равишда тўламаган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга эканлиги, бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. СК 14-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли эканлиги, қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмаслиги белгиланган. Шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмида агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетмакетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилиши, саккизинчи қисмида эса ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. СКнинг 15-моддасида солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шартлиги, солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмаслиги белгиланган. Аммо жавобгар битим тузишда ҳамкорига оид маълумотларни, хусусан унинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, унинг молиявий ҳолатини ўрганмаган, бу борада лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган. СКнинг 266-моддасига мувофиқ агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 124-моддасига мувофиқ юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Бундан қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар мазкур битимда қатнашмаётган муайян шахсларда (бу ҳолатда солиқ органи) уларда битим иштирокчиларининг ниятлари тўғрисида сохта тасаввур ҳосил қилган ҳолда, алдаш учун амалга ошириш тушунилиб, тарафлар ушбу битимни ижро этиш ниятида эмас, бироқ у бажарилаётгани тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш учун айрим ҳаракатларни, хусусан молмулкни бошқага бериш, зарур ҳужжатларни тузиш ва шу кабиларни амалга оширадилар, бундай ҳолатда қонун ушбу битимлар номигагина тузилгани, улар ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни туғдирмаслигини таъкидлайди, уларни суд орқали ҳақиқий эмас деб топиш талаб этилмайди. Шунга кўра, суд солиқ органи томонидан ушбу битимлар асосида бюджетга келиб тушмаган солиқларни қарздордан ундириш ҳуқуқини беради деб ҳисоблайди. СК 120-моддасининг иккинчи қисмида солиқ қарзи мазкур солиқ қарзига эга бўлган солиқ тўловчидан, ушбу моддада назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа шахслардан ундирилиши, саккизинчи қисмида агар солиқ тўловчининг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзи шу шахслардан ундирилиши мумкинлиги, ўнинчи қисмида ушбу модда саккизинчи ва тўққизинчи қисмларининг қоидалари товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинадиган тушум ёки бошқа даромадлар ёхуд пул маблағлари ёки бошқа мулк ўзга шахсларга бир нечта операциялар орқали ўтказиб берилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам қўлланилиши, ушбу модданинг ўн учинчи қисмида эса солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса ҳам солиқни суд тартибида ундириш амалга оширилиши белгиланган. Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. ИПКнинг 72-моддасида далилларнинг мақбуллиги тушунчасига тўхтатилиб ўтилган бўлиб, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Иш ҳужжатларини ўрганиб, суд жавобгарнинг ҳамкори ҳисобланмиш “RRR” МЧЖ “шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилиб, унга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида берилган гувоҳнома бекор қилинганлиги, шунингдек жавобгарнинг ҳаракатларида “RRR” МЧЖ билан молиявий операцияларни амалга оширишдан кўзлаган мақсад солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олиш ёки ўзи тўлайдиган солиқлар суммасини камайтириш эканлиги, мазкур ҳолатлар ҳуқуқни суистеъмол қилиш ҳолатлари деб ҳисобланиши ҳамда жамият томонидан 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Демак даъво талаби асосли эканлигидан келиб чиқиб, давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72-,128-, 127-, 118-, 170-, 176-180- ҳамда 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “CCC” МЧЖ ҳисобидан FFF фойдасига 100 695 652 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. “CCC” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2 013 913,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья П.Закирова