Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9204 Дата решения 19.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение INTERLEX LAW FIRM адвокатлик фирмаси Ответчик / Подсудимый DOZ TUR LTD масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1185652 Claim ID 3701462 PDF Hash 9abfca2608e21f2d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 052 символов
4-1101-2303/9204-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 октябр Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, даъвогар “ВВВ” АФнинг жавобгар “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 44 223 700 сўм асосий қарз, 22 111 850 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ЕЕЕ иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ВВВ” АФ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ААА” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 44 223 700 сўм асосий қарз, 22 111 850 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, 2020 йил 13 мартдаги 70/05-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома)га асосан жавобгарга тегишли юридик ёрдам кўрсатганлигини, жавобгар шартнома бўйича зимасига олган мажбуриятни тўлиқ бажармаганлиги, тўловнинг бир қисми амалга оширилиб, 44 223 700 сўм қарздорлик юзага келганлиги, жавобгарга қарздорликни қоплаш юзасидан юборган талабномага жавоб берилмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига асосан, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбестон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги қонуни 1 9 -моддасининг 7-қисмига мувофиқ, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) томонидан адвокатга тўланадиган ҳақ ва адвокатнинг топшириқни бажариш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимда (шартномада) назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тегишли адвокатлик тузилмасининг кассасига кирим қилиниши ёки адвокатлик тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилиши шарт. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 13 мартда 70/05-сонли тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар ишонч билдирувчи шахс, яъни жавобгарга тегишли юридик ёрдам кўрсатиши, 8-бандига мувофиқ эса юридик ёрдам кўрсатиш учун тўланадиган хизмат ҳақи суммаси 2020 йил март ойидан бошлаб ҳар бир ой учун 3 000 000 сўм эканлги, ушбу сумма ҳар ой учун тарафларнинг бири томонидан шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклиф юборилгунига қадар амал қилиши белгиланган. Жавобгар томонидан кўрсатилган 80 223 700 сўмлик юридик ёрдам учун 36 000 000 сўм тўланган холос. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 44 223 700 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар 2023 йил 4 апрелда мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан жавобгарга 04-04/2-сонли талабнома юборган. Жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилмаганлиги сабабли низо юзага келиб, даъвогар судга 44 223 700 сўм асосий қарз, 22 111 850 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шартноманинг 9-бандига кўра, юридик ёрдам кўрсатилганлик учун тўланадиган ҳақ ойма-ой, ҳар бир ой учун 50 фоиз тўлов аванс ҳисобида, қолган 50 фоиз тўлов эса мазкур ойда иш бажарилганлиги томонлар ўртасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг, кейинги ойнинг 10 санасига қадар амалга ошириши белгиланган. Даъвогар томонидан даъво аризасига илова қилинган 2020 йил январь ойидан 2023 йил май ойига қадар бўлган давр учун шакллантирилган ҳисобварақ-фактураларнинг барчаси жавобгар томонидан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, 63-бандига кўра етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан ҳисобварақфактуралар тасдиқланганлиги даъвогар томонидан жавобгарга юридик ёрдам бериш хизматлари кўрсатилганлиги ҳолатини исботлашини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 44 223 700 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, даъво аризасида 22 111 850 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмига биноан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Жавобгар томонидан 44 223 700 сўм асосий қарз учун 2023 йил 16 май (илк мажбурият бажарилмаганлиги ҳолати)дан 2023 йил 27 сентябргача бўлган 134 кун учун 23 703 903 сўм (44 223 700 сўм * 0,4 * 134 кун) пеня ҳисобланган, лекин қонунчиликда белгиланган тартибга кўра кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошганлиги сабабли, асосий қарзнинг 50 фоизи миқдорида, яъни 22 111 850 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида батафсил тушунтириш берилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини муҳокама қилиб, талаб асосли киритилганлигини, жавобгар томонидан мажбурият кечиктирилганлигини, шунингдек даъвогарнинг судга ўз вақтида мурожаат қилмай, пеня суммасининг сунъий равишда кўпайишига олиб келганлигини инобатга олган ҳолда, 22 111 850 сўм пеня суммасини 8 500 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари 5 ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунингдек, юқоридаги модданинг олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 1 326 711 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ВВВ” АФ фойдасига 44 223 700 сўм асосий қарз, 8 500 000 сўм пеня, 1 326 711 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья П.Закирова