← Назад
Решение #482685 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 029 символов
4-1101-2303/9201-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримов суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААА
МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар ККК ҳисобидан
2 954 000 сўм асосий қарз, 1 477 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни тарафлар иштирокисиз, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ААА МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб
юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ККК (кейинги ўринларда жавобгар деб
номланади) ҳисобидан 2 954 000 сўм асосий қарз ва 1 477 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида
ариза йўллаган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига мувофиқ
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу модданинг иккинчи қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган тарафлар суд мажлисига келмади. Иш ҳужжатларида
уларнинг суд мажлисидан хабардорлиги тўғрисида суд ажрими нусхаси
мавжуд. Суд мазкур ҳолатни инобатга олиб, суд ҳужжати қабул қилиш
учун далиллар етарли деб ҳисоблаб, ИПКнинг 128,170-моддаларига
асосан ишни уларнинг (вакиллари) иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни
7-моддасига
мувофик,
тарафлар
ўртасида
тузилган
хўжалик
шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида
ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг
асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан ҳам
вужудга келади.
ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддасига кўра, агар қонунчилик ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг
кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган
товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар ҳақини ва ўзганинг пул
маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бузган ҳолда товарни
қабул қилиш ва ҳақини тўлашдан бош тортса, сотувчи ўз ихтиёрига кўра
товар ҳақини тўлашни талаб қилиш ёки шартномани бажаришдан бош
2
тўланмаган товарлардан ташқари бошқа товарларни ҳам топшириши
лозим бўлганида, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, у ушбу товарларни топширишни аввал
топширилган барча товарлар ҳақи батамом тўлангунга қадар тўхтатиб
қўйишга ҳакли.
Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021
йил 13 августда олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, мазкур
шартномага
асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
жами
49 316 000 сўмлик маҳсулотлар (жинси шим) етказиб берилган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, маҳсулотлар савдоси мавсумий
бўлганлиги
сабабли
баҳор-ёз сезонлари товарлари учун тўлов
мажбуриятини товар (маҳсулотлар)лар топширилган санадан 7 кун ўтиб
олади ва товар (маҳсулот) учун тўланадиган тўлов мажбуриятини олган
санадан бошлаб 21 (йигирма бир) кун давомида тенг 3 га бўлган холда
ҳар 7 кунда тўлаб берилиши белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга
маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, мажбурият жавобгар томонидан
лозим даражада бажарилмасдан, бугунги кунда товар ҳақининг
46 362 000 сўми тўланган ҳолда, қолган 2 954 000 сўмлик қисми тўлаб
берилмаган.
Мавжуд қарздорликни қоплаб беришни сўраб даъвогар томонидан
жавобгарга талабнома юборилган, аммо талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар манфаатида палата судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма
ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар даъвогарнинг талабномасига эътироз
билдирмаганлиги, суд муҳокамаси ҳақида хабардорлиги ҳамда даъво
талабига нисбатан эътироз билдирмаганлиги боис даъвогарнинг 2 954
000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
3
ундиришни сўраган.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори
10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома
шартларини
бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 2532-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик
белгиланган
бўлса,
тарафларнинг
жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Шартноманинг 5.5-бандига кўра, етказиб берилган маҳсулотлар
учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда ҳар бир
кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбурият қийматининг
0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг миқдори
бажарилмаган мажбурият қийматининг 50 фоизи миқдоридан ортиб
кетмаслиги назарда тутилган.
ФК
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд талаб қилинган пеня миқдорини бажарилмаган мажбурият
оқибатларига номутаносиб деб ҳисоблаб, пеня суммасини 600 000 сўмга
камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво
4
талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши, учинчи қисмида
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика
бюджети даромадига ундирилиши, олтинчи қисмига мувофиқ, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
236, 263, 326, 333, 386-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ККК ҳисобидан ААА МЧЖ фойдасига 2 954 000 сўм асосий
қарз, 600 000 сўм пеня ҳамда 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
ККК ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
П.Закирова
5