Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/9200 Дата решения 19.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение INOYAT BUSINESS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NEST-FOOD-GRUOP масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1184440 Claim ID 3703976 PDF Hash da2e788071427f4d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 659 символов
4-1101-2303/9200-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 19 октябрь Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “CCC” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “RRR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 500 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили – тугатиш бошқарувчиси YYY иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “CCC” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда даъвогар деб номланади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “RRR” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб номланади) ҳисобидан 15 500 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги ҳамда ўз вазифаларини бажариш жараёнида жавобгарга молиявий ёрдам ўтказилганлиги ҳолати аниқланганлиги, жавобгарга ушбу пул маблағларини қайтариш тўғрисида йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофик, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб номланади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, “CCC” масъулияти чекланган жамияти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-11012201/3328-сонли иши бўйича 2022 йил 14 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган ва иш буйича суд бошқарувчиси этиб YYY тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан “CCC” масъулияти чекланган жамиятининг молиявий-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, “CCC” масъулияти чекланган жамияти томонидан “RRR” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил 1 июлдаги 2-сонли молиявий ёрдам шартномасига асосан 15 500 000 сўм тўлаб берилганлиги, бироқ шу кунга қадар жавобгар томонидан пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги аниқланган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 15 500 000 сўм қарздорлиги юзага келган. Мазкур қарздорликни қоплаб беришни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 19 январда 01/03-А-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 15 500 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 144-моддасига кўра, тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтади. ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга биноан, даъвогар томонидан судга мурожаат қилишдан олдин талабнома юборилганлиги, жавобгар томонидан ҳолат юзасидан бошқа ҳолатни тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 15 500 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда даъвогар даъво тақдим этишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидаларга биноан давлат божи тўламаган. Даъво асосли эканлиги боис суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-,236-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-, 72-, 118-, 128-, 170-, 176-180-, 186-, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. “RRR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “CCC” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 15 500 000 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. “RRR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти бериши мумкин. Судья П.Закирова