Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/9140 Дата решения 18.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NUR" МЧЖ иштирокчиси Тулаганов Собиржон Умарович Ответчик / Подсудимый "NUR" МЧЖ иштирокчиси Ёриева Нилуфар Нуритдинова
Source ID 1184585 Claim ID 3694981 PDF Hash 4b818756225ca2ab... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процеессуал кодекси 157-моддаси тисодий процеессуал кодекси 157 code_article
тисодий процеессуал кодекси 110-моддаси тисодий процеессуал кодекси 110 code_article
Текст решения 4 294 символов
4-1101-2301/9140-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (низо юзасидан иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 18 октябрь Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ........................, судья ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “........................” МЧЖнинг таъсисчиси ........................нинг жавобгар “........................” МЧЖнинг таъсисчиси ........................ ва қўшимча жавобгар “........................” МЧЖларга нисбатан “........................” МЧЖнинг таъсисчиси ........................ни жамият иштирокчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар ........................ ва унинг адвокати ................................ (2023 йил 18 сентябрдаги 17-сонли адвокатлик ордери асосида)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “........................” МЧЖнинг таъсисчиси ........................ Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “........................” МЧЖнинг бошқа бир таъсисчиси ........................ таъсисчи сифатида ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги, у жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишлари ҳақида белгиланган тартибда хабардор этиб борилган бўлишига қарамасдан, уларда сабабсиз иштирок этмаётганлиги, натижада жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган юз фоиз овоз билан ҳал этиладиган масалалар бўйича қарор қабул қила олмаётганлиги, унинг ҳаракатсизлиги ва бефарқлиги жамиятнинг нормал фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаётганлиги важлари билан уни иштирокчилар сафидан чиқаришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар низо бартараф этилганлиги, жавобгар ўзининг ихтиёри билан иштирокчилар сафидан чиқиб кетганлиги, жамиятнинг умумий йиғилиши қарори асосида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар ҳам киритилганлиги, шунга кўра у даъвосидан тўлиқ воз кечишини маълум қилди. Жавобгарлар суд муҳокамаси ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган бўлишларига қарамасдан, суд мажлисида ўзи ёки вакили иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисми талабига кўра, суд ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. асосларга кўра даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилишни ва даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процеессуал кодекси 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, воз кечишнинг қонунийлиги ва бошқа шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, воз кечган шахснинг ваколатларини текшириб, даъводан воз кечишни қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процеессуал кодекси 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар даъвосидан воз кечса ва у суд томонидан қабул қилинса, ушбу ҳолат иш юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, низо юзасидан иш юритиш тугатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Демак даъво тақдим этишда тўланган суд харажатлари даъвосидан воз кечган шахснинг зиммасида қолдирилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 157, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: ........................нинг даъвосидан воз кечиши қабул қилинсин ҳамда низо юзасидан иш юритиш тугатилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 3 300 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ........................нинг зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Суд раиси ........................