Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/8842 Дата решения 18.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Qurilish taraqqiyot масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1180354 Claim ID 3708056 PDF Hash 426faed14de3cb1a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 47-моддаси онуни 47 law
ИПК 93-моддаси ИПК 93 law
ИПК 96-моддаси ИПК 96 law
бандида ИПКнинг 94-моддаси бандида ИПК 94 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 223 символов
4-1101-2302/8842 – сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Хусанов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Зангиота тумани 2023 йил 18 октябрь Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Арипов ҳамда А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Намозовнинг котиблигида, мазкур иқтисодий иш бўйича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 сентябрдаги ажрими устидан аризачи ------------ томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ сайёр суд мажлисида Тошкент вилоят Зангиота туман ДСИ биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни ------------ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “------------” ------------ни (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 25 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан ариза қаноатлантирилган ҳамда қарздор соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ва жамият тугатиш бошқарувчиси этиб суд бошқарувчисининг номзоди тасдиқланган. Аризачи 2023 йил 25 сентябрдаги суд муҳокамаси жараёнида даъвони таъминлаш чораси сифатида қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни хатлаб қўйишни сўраб, ариза тақдим этган. Мазкур ариза суднинг 2023 йил 25 сентябрдаги ажрими билан рад этилган ва ажримига нисбатан аризачи томонидан апелляция шикояти берилган. Суд мажлисида аризачи ҳамда қарздор тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Апелляция судлов ҳайъати, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 47-моддасига асосан суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризаси асосида Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига мувофиқ кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўришга ҳақли. ИПК 93-моддасининг иккинчи қисмида даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилиши белгиланган. ИПК 96-моддасининг иккинчи қисмида даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза суд мажлисида берилган тақдирда, у шу мажлисда кўриб чиқилиши лозимлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 18-бандида ИПКнинг 94-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари, агар уларни қўлламаслик суднинг ҳал қилув қарорини бажаришга қийинчилик туғдириши мумкин бўлса ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, иш бўйича иш юритишнинг ҳар қандай босқичида қабул қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Гарчи аризачи даъвони таъминлаш чораларини қўллаш сифатида қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларни хатлаб қўйишни сўраган бўлса-да, бироқ аслида мол-мулклар мавжудлиги, шу билан бирга даъвони таъминлаш чорасини кўрмаслик келгусида суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини тасдиқловчи, яъни даъвони таъминлаш учун ҳақиқатан ҳам зарурат мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган, шу билан бирга Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими давлат ижрочиси томонидан “Ижро ишини юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш учун қонуний асос мавжуд эмас деб ҳисоблаган. Мазкур ҳолатда суд аризани рад этиб тўғри хулосага келган. ИПК 281-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга, ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш 2 юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ажрим қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ҳамда суднинг ажримини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва шу сабабли биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ажрим қабул қилинган деган хулосага келди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Олий хўжалик суди Пленум қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 93, 96, 274, 278-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз, аризачи ------------нинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. ------------ томонидан апелляция шикоятини беришда тўланган почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: И.Юсупов ҳайъат аъзолари: А.Арипов А.Ибрагимова Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри ___________ судья И.Юсупов 3