← Назад
Решение #482871 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 704 символов
4-1805-2301/2718-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 18 октябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Нишон туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “+++++” фермер
хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “+++++” МЧЖ хорижий корхонаси
ҳисобидан 7945900сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни фермерлар кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида),
даъвогар вакили С.Эгамбердиев(шахс маълумотнома асосида), жавобгар
вакили С.Исомов (ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “+++++” фермер
хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб,
жавобгар “+++++” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар
деб юритилади)дан 7945900сўм пул маблағларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакиллари тарафлар
ўртасида тузилган контрактация шартномаси бўйича фермер хўжалиги
18100 кг дон маҳсулотларини етказиб берганлигини, мазкур маҳсулотлар учун
ҳисоб-китоб қилинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини
жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорига
асосан топширилган дон маҳсулоти учун Биржа томонидан тақдим этилган
маълумотга асосан биржада шаклланган ўртача нарх 439 сўмдан ҳар бир
килограмм учун маҳсулот етиштирувчиларга тўлаб берилиши назарда
тутилган бўлса-да, 7945900 сўм тўловлар амалга оширилмасдан келганлигини
маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили шартнома
мажбуриятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорида фермер
хўжаликларига тўлаб бериш назарда тутилмаганлигини баён этиб, даъво
талабини рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 25 ноябрда 299-сонли
бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартномаси тузилган бўлиб, дон
маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу
шартномада белгиланган тартибда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2022
йил 23 июндаги 12-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 18100 кг
54600000 сўмлик буғдой маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги
“Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарор талабларидан келиб чиқиб,
дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда, кейинги босқичда эса биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача
котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисобкитоб қилиниши назарда тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси
товар хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги
04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга олиб,
бугунги кунда жавобгар томонидан 7945900 сўм тўловлар амалга
оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни
сўраган.
Суд даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа
шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид
қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Республикаси
Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини
жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарорнинг
2-бандига кўра,
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни
Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш,
шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича
тижорат вакили ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари
ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади: дастлабки босқичда —
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда; (амалда 3 000 сўм
деб белгиланган); кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан
(ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ
қайта ҳисоб-китоб қилинади; (амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон Республикаси
товархом ашё биржаси” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги
04-05/3639-сонли хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш
учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа
савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 01 февралдаги 01/06-48-сонли хатида
жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги босқичлар
ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш, қабул қилиш,
сақлаш ва харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб берилгани маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисоб-китоб
қилиш бўйича “+++++” МЧЖ хорижий корхонасига тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 262-сонли ва Вазирлар
Маҳкамасининг 284 - сонли қарорларида давлат захираси учун сотиб олинган
буғдойни биржа нархида қайта ҳисоб - китоб қилиш назарда тутилган.
Даъвогар топширган ғалланинг 13667 кг давлат захираси учун сотилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда сотилган ғалланинг ҳар кг учун ҳисобланган
қўшимча 439 сўм 13667кг ғалла учун 5999813 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ Суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво
аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси
киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат
божи ундирилмайди деб кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
5999813 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабини
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ва даъво талабининг рад
этилган қисми бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини
инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “+++++” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар
“+++++”
фермер
хўжалиги
фойдасига
5999813 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ғ.Р.Игамов