← Назад
Решение #482872 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 3 | — | law | |
| ИПКнинг | 149 | — | law | |
| бандида ИПК | 149 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| олдирилганда ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law |
Текст решения
8 240 символов
4-1101-2301/9150-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 18 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .........................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “..........................” давлат
муассасасининг жавобгар “..........................” МЧЖга дори воситалари ва тиббий
буюмларни чакана реализация қилиш учун 2020 йил 14 февралда
берилган №743-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили .................. (2023 йил
20 сентябрдаги 25/01-932-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
........................ (раҳбар)ларнинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
видеоконференцалоқа
режимида
(кўмаклашувчи
суд
Тошкент
туманлараро иқтисодий суди), очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“..........................” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2020
йил 14 февралда берилган №743-сонли лицензия асосида Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, .......................... шаҳарчаси, .......................... йўли
кўчаси, 1/1-уйда фаолият юритиб келган.
Фуқаро .......................... Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги “..........................” давлат муассасаси (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади)га ариза билан мурожаат қилиб, ўзи харид қилган дори
воситаларининг сифатини, уларнинг инсон саломатлиги учун ножўя
таъсири бор-йўқлигини текшириб беришни сўраган.
Шунга кўра, аризачининг 2023 йил 7 августдаги 16-сонли буйруғи ва
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
бўйича вакилнинг 2023 йил 4 августдаги (текшириш коди 942-746-790)
келишуви асосида 2023 йил 7 август куни муассасанинг Фармацевтика
фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ..........................,
бош мутахассислар .......................... ва ..........................лар томонидан текшириш
ўтказилган.
далолатнома расмийлаштирилган. Текширишда дорихона савдо залидан
5 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари
жавобгар жамиятнинг раҳбари М.Жумаевнинг иштирокида сифат
назорати учун намуна тариқасида танлаб олинган.
Аризачининг 2023 йил 11 августдаги 1466-сонли ҳамда
04/1430-сонли хатларида танлаб олинган дори воситаларидан
2 турдагисига мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги, 4 турдаги дори
воситалари эса тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори
воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат рўйхатидан
ўтмаганлиги маълум қилинган.
Шунга кўра, аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгарга дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун
берилган лицензияни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаган бўлса,
жавобгар вакили аризага эътирози йўқлиги, текширишда аниқланган
камчиликларни инкор этмаслиги, фақат қонунбузилиш ҳолатларини
бартараф этиш учун унга имкон бериш ва лицензияни бекор қилиш
талабининг ўрнига бошқа жазо турини тайинлашни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим
топди:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 4-моддасига мувофиқ
иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилиши мумкин.
Иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилган тақдирда, ишда
иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа
иштирокчилари ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган
ҳужжатларни электрон шаклда судга тақдим этишга ҳақли.
“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 3-моддасида электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги
мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ
калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил
қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида
электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва
электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш
имконини берадиган имзо эканлиги белгиланган бўлса, 4-моддасида эса
электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил
аҳамиятга эга эканлигини эътироф этиш шартлари белгиланган, унга
мувофиқ бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда,
электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо қоғоз ҳужжатга қўлда
шахсан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга бўлади, агар:
электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
электрон рақамли имзо калитининг сертификати электрон рақамли
имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш пайтида ёхуд имзолаш пайтини
2
белгиловчи далиллар мавжуд бўлганда электрон ҳужжатни имзолаш
пайтида амалда бўлса;
электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг
сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга бир
вақтнинг ўзида риоя этилган тақдирда, юридик шахснинг электрон
рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат юридик шахснинг
муҳри билан тасдиқланган қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади.
Ариза судга дастурий таъминот орқали электрон шаклда эмас, балки
алоқа бўлими орқали тақдим этилган, аризада уни раҳбар М.Қодиров
имзолаётганлиги кўрсатилган, аммо ариза у томонидан ўз қўли билан
имзоланмаган, QR кодга бириктирилган ҳавола орқали очилиши лозим
бўлган саҳифага ўтишда техник хатолик мавжудлиги сабабли аризадаги
имзо эгасини идентификация қилишнинг имкони йўқ.
ИПКнинг 149-моддасида даъво аризаси судга ёзма шаклда берилиши
ва у даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланиши, вакил томонидан
имзоланган даъво аризасига унга даъво аризасини имзолаш ҳуқуқини
берувчи ҳужжатлар илова қилиниши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 24-бандида ИПК 149-моддасининг биринчи қисми мазмунига
кўра даъво аризаси даъвогарнинг раҳбари ёки унинг вакили томонидан ўз
қўли билан имзоланган бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Идоралараро интеграцион платформа орқали эмас, балки қоғоз
шаклида судга тақдим аризадаги электрон рақамли имзонинг
ҳақиқийлиги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборот тизимида
тасдиқланганмаганлиги боис ариза имзоланмаган деб баҳоланади.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси
имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми
кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Бундай асос билан даъво кўрмасдан қолдирилганда ИПКнинг
118-моддаси ва “Давлат божи” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 2-банди талабига кўра давлат божи
ва бошқа суд харажатлари даъвогар (аризачи) зиммасига юклатилади,
аммо “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
19-моддасида бу тоифадаги ишлар учун давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Шунга кўра иш бўйича давлат божи ундирилмайди, бошқа суд
чиқимлари эса аризаси кўрмасдан қолдирилган шахс зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 118, 170, 195-196-моддаларига асосланиб, суд
3
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ариза кўрмасдан қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “..........................”
давлат муассасаси томонидан ариза тақдим этишда тўланган 33 000 сўм
почта харажати зиммасида қолдирилиб, ундан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Аризани кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин аризачи судга ариза билан умумий
тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтириб
ўтилсин.
Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
..........................
4