Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2301/2717 Дата решения 18.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Касби туманлараро иқтисодий суди Судья Игамов Ғайрат Рахмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эрназар бобо фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "INDORAMA AGRO" XK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1184833 Claim ID 3701441 PDF Hash 81df25a3674c5297... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 3 831 символов
4-1805-2301/2717-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2023 йил 18 октябрь раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар “+++++” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар “+++++” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 71 296 000 сўм қарз, 7 129 600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни фермерлар кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида), даъвогар раҳбари И.Кўчкинов (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар вакили С.Исомов (ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “+++++” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “+++++” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 2022 йил пахта ҳосили учун қарз 71 296 сўм, 7 129 600 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талаблари асосли эмаслигини, даъвогар билан қўшимча шартнома тузиб, пахта хом ашёси пулини тўлаш муддатини 2023 йил ноябрь ойига қадар узайтирилганлигини билдирди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14 декабрда 5615-сонли “пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича (контрактация) шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан даъвогар жавобгарга 47 748 кг пахта хом ашёсини топширган. Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган. берилган маҳсулот баҳосининг якуний тўлови 2023 йил ноябрь ойининг охига қадар амалга оширилиши келишилган. Бундай ҳолатда даъвогар қарзни талаб қилишга ҳаққи йўқ, чунки тўлов муддати ҳали келмаган. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъвосини рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Бу ҳолатда суд рад этилган даъво талаби бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаблари рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Касби туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Судья Ғ.Р.Игамов