← Назад
Решение #482888 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 107 | — | law | |
| нинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
4 740 символов
4-1805-2301/2713-сонли иқтисодий иш
КАСБИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2023 йил 18 октябрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Игамов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “+++++”
фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “+++++” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни фермерлар кенгаши вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида)
иштирокида Касби туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар "+++++"
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “+++++”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 118.247.484 сўм асосий қарз 17.737123 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Суд мажлисига иштирок этган кенгаш вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар вакили суд
мажлисидан хабардорлиги тўғрисидаги далиллар иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 128,
170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд тарафлар вакилларининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
тақдим этилган ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 августдаги 4-1805-2302/2361сонли ажрими билан “+++++” МЧЖга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиб,
2023 йил 29 августдан кузатув жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 9-бандига кўра,
жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва
жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик
тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилади.
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 21бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади. ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва
кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди. Даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг
108-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Фермер,
деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ3318-сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, бунда
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво
аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан
давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Суд мазкур қоидани даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилганда қўлланилиши лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони кўрмасдан қолдиришни, ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан
тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195, 196-моддаларига
асосланиб, суд
ажрим қилди:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг даъвогар “+++++” фермер хўжалиги манфаатида берган даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин.
Ажримдан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ғ.Р.Игамов