← Назад
Решение #482931 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| нинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ФК | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 187 символов
4-1101-2301/9151-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 18 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ......................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“.......................” МЧЖнинг жавобгар “.......................” МЧЖ (СТИР 300801244)
ҳисобидан
85
982
058
сўм
асосий
қарз,
10 747 750 сўм пеня ва 12 037 488 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият
раҳбари .........................нинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“.......................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “.......................” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 85 982 058 сўм асосий
қарз, 10 747 750 сўм пеня ва 12 037 488 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари даъво талабларини тўлиқ
қувватлаб, бажарилган ишларнинг қиймати турли важлар билан
тўланмасдан келинаётганлиги, бир неча бор қилган мурожаатлари самара
бермаганлиги боис судга даъво билан мурожаат этилганлигини маълум
қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, шу билан бирга
судга даъво талабларига аниқлик киритиш мазмунида ариза тақдим этиб,
даъво аризасида жавобгар ҳисобидан у ўзганинг пул маблағидан
ноқонуний фойдаланганлиги учун банк фоизи ундириш истагида банк
фоизининг асоси ва ҳисоби келтирилган бўлса-да, якунда банк фоизининг
ўрнига жарима ундириш сўралганлиги, шунга кўра 12 037 488 сўм жарима
ундириш сўзларини 12 037 488 сўм банк фоизи деб ўқишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
гибрид почта орқали ҳамда қўшимча равишда жавобгарнинг
“yangiyul.duk@mail.ru” электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд
зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа
воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин.
ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги
тўғрисида
суд
мажлиси
бошлангунига
қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шунга кўра суд низони жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, ИПКнинг
157-моддасига кўра даъво талабларига аниқлик киритиш мазмунидаги
аризани иш юритишга қабул қилишни ҳамда қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар (субпудратчи) ва жавобгар
(пудратчи) ўртасида 2022 йил 1 июнда 6-сонли субпудрат пудрат
шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарнинг топшириғига асосан
Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги “Д-5” коллектор тизимида
таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш мажбуриятини олган
бўлиб, ўз навбатида жавобгар ишларни қабул қилиши ва шартномада
назарда тутилган тартибда ҳамда муддатда тўловни амалга ошириши
лозим бўлган.
Шартноманинг 2.2-бандида шартноманинг баҳоси 500 000 000 сўм
эканлиги назарда тутилган.
Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини
лозим даражада бажарган ва объектда таъмирлаш-тиклаш ишларини
амалга оширган.
Шартноманинг 2.1-бандида шартномадаги бажариладиган ишлар
бўйича ҳисоб-китоблар, амалда ишлаб чиқарилган ва икки томонлама
тасдиқланган далолатнома ҳужжатлари асосида амалга оширилиши
келишилган.
Шартноманинг 4.3.2-бандида пудратчи ушбу шартноманинг
2-бандида кўрсатилган суммани бажарилган ишлар бўйича далолатнома
икки томонлама имзолангандан сўнг субпудратчига тўлаб бериши лозим
деб белгиланган.
Гарчи бажарилган ишлар эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да,
бироқ жавобгар бажарилган ишлар бўйича тўловларни тўлиқ амалга
оширмаган, тарафлар ўртасида имзоланган солиштирма далолатномага
кўра 2023 йил 5 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
85 982 058 сўм қарздорлиги мавжуд, шартнома бўйича қарздорликни
тўлаш тўғрисида даъвогарнинг бир неча марта юборган талабномаларини
жавобгар ижросиз қолдирган, натижада тарафлар ўртасида мазкур низо
юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг
бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки
қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ
тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи
томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига
мувофиқ ҳақ тўланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Гарчанд, бажарилган ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул
қилиб олинган бўлса-да, аммо жавобгар ишлар қийматининг
85 982 058 сўмлик қисмини тўламаган.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчилик ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 673-моддасига кўра буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки
шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ
тўланади.
ФКнинг 638-моддасига кўра агар пудрат шартномасида бажарилган
ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда
тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш
тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги
билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил
топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Мавжуд қарздорлик ишда тўпланган ҳужжатлар, хусусан бажарилган
ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, ҳисобварақфактуралар ҳамда суд мажлисларида даъвогар вакилининг берган
кўрсатмалари билан тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг асосий қарз
ундириш талаби қаноатлантирилмоғи лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шартноманинг 6.2-бандида ушбу шартнома билан тартибга
солинмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонунлари асосида ҳал қилиниши ҳақида келишилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси
иккинчи қисмига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогар 10 747 750 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома
мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина
қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун
ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у
жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
шунингдек асосий қарздорликни қайтариш ҳақидаги талабнома
юборилган
кундан
бошлаб
250
кунгача
бўлган
муддатга
кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига
мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд талаб қилинган пеня миқдорини
10 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан ўзганинг пул маблағидан
фойдаланганлиги учун 12 037 488 сўм банк фоизи ундиришни ҳам сўраган.
Юқорида таъкидланган 163-сонли Пленум қарорининг 13-бандида
шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан
қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд
пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти
билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар
ҳисобланиши лозимлиги, қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул
мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг
неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкинлиги, агар
қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун
зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам,
ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли
эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд жавобгар шартнома интизомини бузганлиги учун
ундан даъвогар фойдасига шартнома бўйича пеня ундириб
берилаётганлиги, шунингдек талаб этилган мулкий санкцияларни
мажбуриятнинг бузиш оқибатларига мутаносиблигини инобатга олиб,
даъвонинг мазкур талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни рад этишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида
ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган, шундай экан у белгиланган ставканинг
50 фоизи миқдорида, яъни 1 087 672 сўм давлат божи тўлаши лозим
бўлган. Бироқ даъвогар томонидан 1 087 671,4 сўм давлат божи ортиқча
тўланган.
Демак даъво талабларининг асосли деб ҳисобланган қисми бўйича
967 298,08 сўм давлат божи ва почта харажатлари жавобгар, даъвонинг
асоссизлиги боис рад этилган 12 037 488 сўм банк фоизи ундириш қисми
бўйича 120 073,9 сўм давлат божи харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади, ортиқча тўланган 1 087 671,4 сўм давлат божи эса
маълумотнома асосида даъвогарга қайтарилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 157, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабларига аниқлик киритиш мазмунидаги ариза иш
юритишга қабул қилинсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“.......................” МЧЖ ҳисобидан “.......................” МЧЖ фойдасига 85 982 058
сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня, 967 298,08 сўм давлат божи ва 33 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим қилишда тўланган 120 073,9 сўм давлат божи
“.......................” МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 1 087 671,4 сўм давлат божи
“.......................” МЧЖга маълумотнома асосида қайтарилсин
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси ва
маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
.......................