Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2302/4664 Дата решения 17.10.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Юсупов Ихтиёр Адхамович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент туман хокимияти Ответчик / Подсудимый Shuhrat Ziyo фермер хўжалиги
Source ID 1180337 Claim ID 3678933 PDF Hash 1874be06550d04df... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 274-моддаси ИПК 274 law
ИПК 274-моддаси ИПК 274 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
ари Ер кодексининг 1-моддаси ари Ер кодекси 1 code_article
ари Ер кодексининг 1-моддаси ари Ер кодекси 1 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
жумладан Ер кодексининг 23-моддаси жумладан Ер кодекси 23 code_article
жумладан Ер кодексининг 23-моддаси жумладан Ер кодекси 23 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2302/4664 – сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья -Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья --------- ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 17 октябрь Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси судья ---------нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар --------- ҳамда ---------дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ---------нинг котиблигида, Тошкент вилоят прокурори ёрдамчиси ---------, даъвогар вакили --------- (2023 йил 16 октябрдаги 01/361-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили --------, --------, -------(2023 йил 19 июндаги ҳамда 3 ва 9 октябрдаги ишончномаларга асосан), кадастр ходими -------- (2023 йил 16 октябрдаги 01/03/395-сонли ишончнома асосида) иштирокида мазкур иқтисодий иш бўйича -------- судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “--------” -------- томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Тошкент вилоят суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатлари ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида баён этилганларга кўра --------нинг 2019 йил 29 январдаги 333сонли қарори билан “--------” -------- (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га туман заҳирасидаги 5-лойиҳа ғалла-сабзавотчилик йўналишида жами 23,97 -------- ер майдони ижара асосида қўшимча бириктириб берилиб, жавобгарнинг умумий ер майдони қишлоқ хўжалик харитасининг --------, 238қ, 171қ, 170, 260, 280, 182-контурларида жойлашган жами 28,09 --------, шундан 25,10 -------суғориладиган, 0,24 -------- боғзор, 0,04 -------- ўрмонзор, 1,10 -------- ариқ ва зовур, 0,92 -------- йўл ости, 0,06 -------- кўча ва сарой, 0,63 -------- бошқа ер майдони деб белгиланган. --------нинг 2019 йил 25 июлдаги 2790-сонли қарори билан жавобгарга тегишли 260, 280, 293қ-контурларида жойлашган 6,76 -------ер майдони туман давлат захира -------- ҳисобига қайтарилган. Тошкент туман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар ўртасида 2021 йил 26 июлда 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилиб, “Ғуломмаҳмуд барака” агрофирмаси ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 170, 171қ, --------, 182, 238қ-контурларида жами 21,33 ------- -, шундан 19,59 -------- экин --------, 0,24 -------- боғлар, 0,82 -------- сув ости ерлар ва 0,68 -------- йўл остидаги -------- жавобгарга ижарага берилган. -------ўринбосари томонидан тасдиқланган 2022 йил 1 февралдаги далолатномада жавобгар режадаги 9 -------- ер майдонига бошоқли дон экиш ўрнига 6,07 --------, яъни режадан 2,93 -------- кам экилгани қайд этилган. --------нинг 2022 йил 27 июлдаги 289-10-212-Q/22-сонли туманда 2023 йил ҳосили учун қишлоқ ҳўжалиги экинларини жойлаштириш ва маҳсулотлар етиштириш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланган иловаларда жавобгар томонидан 2023 йилда 6 -------- буғдой, 5,99 -------- сабзавот, 7,6 -------- картошка экилиши белгиланган. -------- (бундан буён матнда Бўлим деб юритилади) томонидан 2023 йил 12 январда ўтказилган йиғилиш баённомасида жавобгар аъзо ва деҳқонлари томонидан жавобгар иш юритувчиси И.Иброҳимов ҳар бир -------ер майдонини 10-12 млн. сўмга ижарага беришини кўрсатиб ўтилганлиги қайд этилган. -------ўринбосари томонидан тасдиқланган 2023 йил 28 мартдаги далолатномада жавобгар режадаги 6 -------- ўрнига амалда 4,48 --------, режадан 1,52 -------- кам бошоқли дон экилгани, ундан 2,08 --------и 2022 йил куз мавсумида, 2,04 --------и 2023 йил январь ойида экилган бўлиб сийрак униб чиққанлиги, жавобгар режадаги 5,99 -------- сабзавотлар ўрнига амалда 12,94 -------сабзавотлар режадан 6,95 геткар кўп экилгани, режадаги 7,6 -------картошка экилмаганлиги, 2,17 -------- ер майдонига экинлар экилмагани, 0,24 -------- боққа шакл берилмагани, қатор оралари ҳайдалмагани, ички ариқларни тозалаш якунига етказилмагани кўрсатилган. Бўлим томонидан 2023 йил 17 апрелда --------га жавобгар томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйган ҳолатларни муҳокама қилиб, қонунда белгиланган чораларни кўриш юзасидан 01/127-сонли тақдимнома киритилган. -------- томонидан 2023 йил 18 апрелда жавобгарга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган. Тошкент туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) томонидан 2023 йил 19 апрелда жавобгарнинг 21,33 -------- ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш, ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини давлат захирасига қайтариш ҳақида судга даъво аризаси киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилган. Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг 2023 йил 11 майдаги қарори билан жавобгар томонидан камчиликларга йўл 2 қўйилганлиги сабабли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишга тавсия берилган. -------- томонидан 2023 йил 11 майда тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифига жавобгар томонидан рад этиши ҳақида жавоб берилган. Тошкент туман прокуратураси даъвогар манфаатида -------судига даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгарга нисбатан Тошкент тумани, “Ғуломмаҳмуд барака” агрофирмаси ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 170, 171қ, --------, 182, 238қ-контурларида жами 21,33 --------, шундан 19,59 -------- экин --------, 0,24 -------- боғлар, 0,82 -------- сув ости ерлар ва 0,68 -------йўл остидаги -------юзасидан 2021 йил 26 июлдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш, 21,33 -------- ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини Тошкент туман ҳокимлиги захирасига қайтаришни сўраган. Суднинг 2023 йил 7 июндаги ажрими билан Бўлим, Кенгаш, 3 июлдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Судининг 2023 йил 17 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасининг 21,33 -------- ер майдонини туман захирасига қайтариш талаби бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2021 йил 26 июлдаги 168-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномаси бекор қилиниб, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 5 (беш) кун муддат ичида жавобгар Тошкент вилояти, Тошкент тумани, “Ғуломмаҳмуд барака” агрофирмаси ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 170, 171қ, --------, 182, 238қ-контурларида жойлашган, жами 21,33 -------ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган ҳамда “--------” -------- ҳисобидан республика бюджети фойдасига 6 600 000 сўм давлат божи, Тошкент тумани ҳокимлиги фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қуйидагиларга кўра бекор қилишни сўраган, низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилинмаганлиги, ерларни сотилганлик ҳолати исботланмаганлиги ҳамда мажбуриятлар доимий бажариб келинганлиги аниқлаштирмаганлигини баён қилиб даъво аризасини рад этиш тўғрисида янги қарор чиқаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятида кўрсатиб ўтилган важларни тўлиқ қўллаб қувватлаган ҳолда тарафлар ўртасида имзоланган ижара шартноманисини жавобгар бажармаган ҳолларда бир тарафлама туман хокимлиги бекор қилиши мумкинлигини, низони судга ҳал этиш тартибларига тўлиқ риоя 3 келинганлигини ҳамда апелляция шикояти бўйича тақдим этилган қўшимча фикрномани инобатга олиб биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида моддий ва процессуал ҳуқуқ бузилишларига йўл қўйганлиги сабабли у томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво аризасини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилганлиги, жавобгар бир неча бор ерни ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида давлат идоралари томонидан огоҳлантирилганлигини, ер майдонлари эътибор қаратмаган ҳолда бошқа шахсларга хеч қандай ижара шартномаларисиз сотиб келинганлигини, бу ҳақида айнан ер майдонида юзага келган келишмовчиликлардан сўнг туман хокимлиги ҳам хабар топганлигини, шартномани бекор қилиш юзасидан Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда барча босчиқлар тўлиқ бажарилганлигини билдириб, тарафлар ўртасида имзоланган ер ижара шартномаси мавжудлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат этилганлигини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Прокурор апелляция шикоятига нисбатан ўз эътирозини билдириб, биринчи инстанция суди томонидан барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Кадастр агентлиги вакили тарафлар ўртасида имзоланган ер ижара шартнома ҳақиқатдан ҳам давлат рўйхатидан утказилганлигини, билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда апелляция шикоятини рад этишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмади. ИПК 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важлари ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. 4 кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Бундан ташқари Ер кодексининг 1-моддасига кўра, ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Юқоридагиларни инобатга олиб судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида келтириб ўтган важларини қуйидаги асосларга кўра, рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 203-сонли Қарорининг 16-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 235-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. Судлар назарда тутишлари керакки, агар шартноманинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмаса, шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга унда фақат иштирок этувчи шахслар ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 12 мартдаги “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалар тўғрисида” 115-сонли Қарорининг 10 бандига кўра, иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкаси ижарага берилган муддатнинг тугаганлик ҳолати ер участкасига бўлган 5 -------- томонидан 2023 йил 18 апрелда жавобгарга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган. Кенгаш томонидан 2023 йил 19 апрелда жавобгарнинг 21,33 -------- ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш, ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва ер майдонини давлат захирасига қайтариш ҳақида судга даъво аризаси киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тузилган. Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг 2023 йил 11 майдаги қарори билан жавобгар томонидан камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли узоқ муддатли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилишга тавсия берилган. -------- томонидан 2023 йил 11 майда тарафлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифига жавобгар томонидан рад этиши ҳақида жавоб берилган. Даъвогар томонидан низони судгача ҳал этиш тартига тўлиқ риоя қилиб бўлингандан сўнг судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд томонидан ерга оид қонунчилик ҳужжатлари билан тегишли органларнинг ваколатига тааллуқли масалалар судлар томонидан ҳал қилинмаслигига, жумладан Ер кодексининг 23-моддасига асосан ер участкасини бериш (реализация қилиш) бўйича ваколатли органлар белгиланганлиги, қонунчиликка мувофиқ ер участкаларини захирага олиш (қайтариш) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатига кириши сабабли, даъвонинг шартномани бекор қилиш ва мажбурий тартибда чиқариш талабини мазмунан кўриб қаноатлантириш ҳамда ер майдонини туман захирасига қайтариш талаби судга тааллуқли эмаслигига эътибор қаратиб низо бўйича иш юритишни тугатиб тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлигини ҳамда уни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция шикоятида келтирган важлар билан келиша олмайди ҳамда биринчи инстанция суди томонидан асосли равишда ҳал қилув қарори қабул қилинган деб ҳисоблайди. 6 Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118 – моддаси талабларидан келиб чиқиб ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, давлат божи ҳамда почта харажатлари ихтиёрий тўланганлиги сабабли ундирмасликни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 278-279-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: ўзгаришсиз, жавобгар “--------” -------- томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар “--------” -------- томонидан апелляция шикояти бўйича тўланган суд харажатлари ўз зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи судья: --------- ҳайъат аъзолари: ----------------- Қарорининг кўчирма нусхаси аслига тўғри ___________ судья --------- 7