← Назад
Решение #483606 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 709 | — | law | |
| ФКнинг | 711 | — | law | |
| ФКнинг | 718 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law |
Текст решения
12 052 символов
4-1101-2301/8761-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси .................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “..................”
МЧЖнинг жавобгар “..................” МЧЖ (СТИР …………………) ҳисобидан
50 000 000 сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня, жами 75 000 000 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар
вакили
……………………(2023
йил
6
сентябрдаги
228-сонли ишончнома ва 2023 йил 8 сентябрдаги 7-сонли адвокатлик
ордери асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“..................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “..................” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)нинг ҳисобидан 50 000 000 сўм асосий қарз, 25
000 000 сўм пеня, жами 75 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили шартномани ижро этиш мақсадида
даъвогар жавобгарнинг ҳисоб рақамига олдиндан 50 000 000 сўм пул
маблағини ўтказиб берганлиги, аммо жавобгар хизмат кўрсатмаганлиги
ёки пул маблағини қайтармаганлиги, бу борадаги мурожаатларни
ижросиз қолдирганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
гибрид почта орқали ҳамда қўшимча равишда жавобгарнинг
“amazonstroy@mail.ru” электрон почта манзилига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд
зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа
воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин.
ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги
тўғрисида
суд
мажлиси
бошлангунига
қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган, шунга кўра суд низони жавобгарнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, мавжуд далиллар ва ишда иштирок
этган даъвогар вакилининг тушунтиришларига ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
13 октябрда 9-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси имзоланган.
Шартноманинг шартларига мувофиқ жавобгар (ижрочи) даъвогар
(буюртмачи)нинг буюртмасига асосан автомобиль транспортида юкларни
ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш, даъвогар эса юкларни қабул қилиш
ва кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижрочи томонидан унга ташишлар
учун топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ҳамда
буюртмачи юкни ташиш учун мазкур шартноманинг 5.1-бандида
кўрсатилган нархларда юкларни ташиб бериш хизмати ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.3-бандида ижрочи унга ишониб топширилган юкни
белгиланган манзилга етказиб бериш ҳамда уни юк олувчининг маъсул
вакилига юк ташиш учун буюртмада белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 5.1-бандида юкларни ташиб бериш ҳақи томонлар
ўртасида ўзаро келишилиб, мазкур шартномага илова қилинадиган ўзаро
нарх келишиш баённомасида кўрсатилган тарифлар бўйича амалга
оширилиши, шартноманинг 5.2-бандида унинг умумий қиймати қўшилган
қиймат солиғи билан бирга 50 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажарган ҳамда
2022 йил 13 октябрда 477-сонли тўлов топшириқномаси билан
50 000 000 сўм пул маблағларини жавобгарнинг ҳисоб рақамига олдиндан
тўлиқ ўтказиб берган, бироқ жавобгар шартномада келишилган
хизматларни бажармасдан 50 000 000 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш борасидаги мурожаатлари,
хусусан 2023 йил 13 февралдаги 8-сонли талабномаси самара бермагач,
у судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 703-моддасига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария,
аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик
хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади.
Ушбу Кодекснинг 37, 39, 40, 43, 44, 45, 46, 48, 49 ва 51-бобларида назарда
тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно.
ФКнинг 709-моддасига мувофиқ йўловчи, багаж ва юк ташиш (қуйида
ташиш деб юритилади) ташиш шартномаси асосида амалга оширилади.
Ташишнинг умумий шартлари ушбу Кодекс, транспорт уставлари ва
кодекслари, бошқа қонунлар ва уларга мувофиқ чиқарилган қоидалар
билан белгиланади.
Транспортнинг айрим турларида йўловчи, багаж ва юк ташиш
шартлари, шунингдек тарафларнинг уларни ташиш бўйича жавобгарлиги,
агар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексларида, бошқа
қонунларда ва уларга мувофиқ чиқарилган қоидаларда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, тарафларнинг келишуви билан белгиланади.
Шартноманинг 3.3-бандида ижрочи унга ишониб топширилган юкни
белгиланган манзилга етказиб бериш ҳамда уни юк олувчининг маъсул
вакилига юк ташиш учун буюртмада белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 711-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юк ташиш
шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб
топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга
ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни
ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 718-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ташишдан келиб
чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган
тақдирда, тарафлар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексларида,
шунингдек тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда жавобгар
бўладилар.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган
бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони
ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси
қонун,
шартнома
ёки
мажбуриятнинг
моҳиятидан
англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган
кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт
Жавобгар шартномада келишилган шартлар асосида даъвогар
томонидан олдиндан пул маблағлари ўтказиб берилганлигига қарамасдан
юк ташиш хизматини кўрсатмаганлиги ҳамда даъвонинг асосли эканлиги
ишда тўпланган ҳужжатлар, хусусан даъвогар томонидан ҳақиқатда пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги ҳақидаги тўлов топшириқномаси ва
талабнома билан тўлиқ ўз исботини топган.
Шунга кўра, суд даъво талабининг асосий қарздорликни ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шартноманинг 6.5-бандида томонлар ушбу шартнома бўйича келиб
чиққан
низоларни
Ўзбекистон
Республикасининг
амалдаги
қонунчилигига асосан ҳал қилишлари ҳақида келишилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига
асосан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган,
тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар
кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб
олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогар 25 000 000 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 11-бандида шартнома
мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина
қўлланилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун
ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у
жавобгарликдан озод қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
шунингдек асосий қарздорликни қайтариш ҳақидаги талабнома
юборилган
кундан
бошлаб
196
кунгача
бўлган
муддатга
кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш
тўғрисидаги қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди. Бироқ ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида
ҳам тушунтириш берилган.
Сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш оқибатларига
мутаносиблиги масаласини ўрганиб, суд талаб қилинган пеня миқдорини
8 500 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида
ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Даъвогар кичик бизнес субъектига мансублигини тасдиқловчи
ҳужжатларни даъво аризасига илова қилиб, имтиёздан фойдаланган ҳолда
бож тўловини тўлаган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги ва неустойка
миқдори суд томонидан ФКнинг 326-моддаси талабларига мос ҳолда
камайтирилганлиги боис иш бўйича суд харажатлари тўлиқ жавобгар
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“..................” МЧЖ ҳисобидан “..................” МЧЖ фойдасига 50 000 000 сўм
асосий қарз, 8 500 000 сўм пеня, 750 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм
почта харажати, жами 59 283 000 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Ғ.Солиев