← Назад
Решение #483615 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 634 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| негаки ФК | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 635 | — | law | |
| ФКнинг | 642 | — | law | |
| аноатлантирилиши лозим ИПК | 118 | — | law | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| олда камайтирилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 622 символов
4-1001-2304/47244-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
"FFF" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “<<<” акциядорлик
жамиятининг “БББ” филиали ҳисобидан 44 240 008 сўм асосий қарз ва 17
120 004 сўм пеня, жами 61 360 012,12 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Шарипов
(2023 йил 24 июлдаги 56/2023-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакиллари Ш.Мирзаахмедов (2023 йил 4 октябрдаги 02-01-04-71/448сонли ишончнома асосида), А.Мухитдинов (2023 йил 4 октябрдаги
02-01-04-72/449-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"FFF" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат этиб, “<<<” акциядорлик жамиятининг “БББ” филиали
ҳисобидан 44 240 008 сўм асосий қарз билан бирга 17 120 004 сўм пеня,
жами 61 360 012,12 сўм ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 14 августдаги
ажрими билан мазкур иш судловга тегишлилик қоидаларига кўра
мазмунан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига
ўтказилган.
Суднинг 2023 йил 25 сентябрдаги ажрими билан дастлабки жавобгар
“<<<” акциядорлик жамиятининг “БББ” филиали юридик шахс мақомига
эга эмаслиги боис, у тегишли жавобгар “<<<” акциядорлик жамияти билан
алмаштирилган бўлса, суднинг 2023 йил 5 октябрдаги ажрими билан
эса
“<<<”
акциядорлик
жамиятининг
фирма
номи ўзгарганлиги инобатга олиниб, у ҳуқуқий вориси “ААА” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) билан
алмаштирилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2020 йил 2 мартда 5/20-сонли шартнома тузилганлиги,
унга кўра даъвогар Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули
кўчасида жойлашган болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги газ
объектида қурилиш механизмлари билан хизмат кўрсатиш, буюртмачи
кўрсатилган хизматларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олганлиги, гарчи даъвогар шартномада келишилган
ишларни бажарган бўлса-да, аммо жавобгар бажарилган ишлар учун
тўловларни амалга оширмаганлиги, бундан ташқари тарафлар ўртасида
2021 йил 1 июлда тузилган КС.1/07-сонли шартномага асосан даъвогар
олдиндан аванс тариқасида 10 000 000 сўм пул маблағини 2021 йил
5 июлдаги 149-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига ўтказиб берганлиги, бироқ жавобгар шартнома бўйича
хизматлар кўрсатмаганлигини таъкидлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъвога нисбатан қисман эътирозларини
билдиришиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 июлда тузилган
КС.1/07-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан ўтказиб берилган
10 000 000 сўм пул маблағи жавобгарнинг ҳисоб рақамига келиб
тушганлиги, у тўлаб берилиши, аммо даъвогар таъкидлаётган 2020 йил
2 мартдаги 5/20-сонли шартнома, 2020 йил 15 октябрда тақдим қилинган
34 240 008 сўмлик бажарилган ишлар ҳақидаги 24-сонли ҳисобварақфактураси ва бошқа шартномага оид ҳужжатлар жавобгарда мавжуд
эмаслиги, ўша вақтда меҳнат фаолиятини олиб борган ходимлар айни
кунларда жавобгар жамиятда ишламаслиги боис даъвогар билан
муносабатларни
тасдиқловчи
далилларни
топишнинг
имкони
бўлмаганлигини маълум қилишиб, даъвонинг бу қисмини рад этишни
сўрашди.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар, яъни даъвогар (ижрочи)
ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2020 йил 2 мартда 5/20-сонли
шартнома тузилган бўлиб, унга кўра ижрочи Тошкент шаҳри, Яшнобод
тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган болалар кўп тармоқли тиббиёт
марказидаги газ объектида горизонтал йўналишли бурғулаш ва киритиб
қўйиш усули билан тортиш учун қурилиш механизмлари (ГНБ, Штанговый
разрушитель) билан хизмат кўрсатиш, буюртмачи кўрсатилган
хизматларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 2.1-бандида унинг умумий қиймати қўшилган қиймат
солиғи билан бирга 35 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Даъвогар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини
бажарган ва объектда жами бўлиб 34 240 008 сўмлик ишларни бажарган,
даъвогар томонидан 2020 йил 15 октябрда тақдим қилинган
34 240 008 сўмлик бажарилган ишлар ҳақидаги 24-сонли ҳисобварақфактура жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган бўлса-да,
бироқ жавобгар бажарилган ишлар бўйича тўловларни амалга
оширмаганлиги, қарздорликни бартараф этиш борасидаги бир неча бор
мурожаатлари самара бермаганлиги важлари билан даъвогар судга
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 634-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки пудрат
шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи
бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг
бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни
жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи
ҳисобланади.
ФКнинг 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши
учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки
шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ
тўланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 19-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Тарафлар
ўртасида
2020
йилнинг
15
октябрь
кунида
34 240 008 сўмлик ишлар даъвогар томонидан бажарилганлиги тўғрисида
расмийлаштирилган
24-сонли
ҳисобварақ-фактураси
имзоланиб,
тасдиқланган.
Даъво аризасида жавобгар томонидан амалга оширилган ишлар учун
34 240 008 сўм асосий қарз ундириш талаби қўйилган.
Гарчанд, бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган бўлса-да, аммо жавобгар 34 240 008 сўмлик бажарилган ишлар
учун тўловни амалга оширмаган.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим
этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-бандининг биринчи
хатбошисига кўра, ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг
Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган
товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган БББдаги (форматдаги),
товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини
ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Жавобгарга даъвогар томонидан тақдим қилинган 2020 йил
15 октябрдаги 34 240 008 сўмлик бажарилган ишлар тўғрисида
24-сонли ҳисобварақ-фактураси электрон тартибда тасдиқланганлиги
ишлар амалда бажарилган деган хулосага келиш имконини беради.
Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.
Суд, жавобгар вакилларининг даъвогар билан ушбу шартномавий
муносабатга оид ҳужжатлар уларда мавжуд эмаслиги борасидаги
келтирган важлари даъвони рад этиш учун асос бўлмаслиги боис бу
важларни инобатга олмайди, негаки ФКнинг 237-моддасида мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги, 341-моддасида эса
мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан
бекор бўлиши белгиланган бўлиб, мазкур ҳолатда жавобгар амалда қабул
қилиб олган ишлари учун ҳисоб-китобни амалга оширмаган.
Суд, ишлар амалда бажарилганлиги даъвогар томонидан
тасдиқланганлиги, қонунчилик ва шартнома шартларига кўра бажарилган
ишлар ҳақи тўланиши лозимлигидан келиб чиқиб, даъвогарда тўловни
амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқи, жавобгарда эса пулни тўлаш
мажбурияти юзага келган деб ҳисоблайди.
Жавобгар шартнома шартларини бузиб, 34 240 008 сўм қарздорликка
йўл қўйганлиги ҳолатлари ишдаги тўпланган ҳужжатлар, хусусан
ҳисобварақ-фактураси, тўлов ҳужжатлари ҳамда суд мажлисида даъвогар
вакилининг берган кўрсатмалари билан тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш қисми тўлиқ
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Шартноманинг 5.7-бандида бажарилган ишлар юзасидан тўлов ўз
вақтида амалга оширилмаганда буюртмачи ижрочига ҳар бир
кечиктирилган кун учун тўлов кечиктирилган сумманинг 0,2 фоизи
миқдорида, лекин кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши лозимлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари тўлов ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги учун 17 120 004 сўм пеня ундириш
талабини ҳам қўйган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов ҳақиқатан 660 кун муддатга кечиктирилганлиги учун суд
даъвонинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
164-сонли қарорининг 4-бандида ҳам батафсил тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилиши даражаси ва
сўралган
пеня
миқдори
мажбуриятнинг
бузиш
оқибатларига
мутаносиблигини муҳокама қилиб, суд талаб қилинган пеня миқдорини
10 200 000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар (пудратчи) ва жавобгар (субпудратчи) ўртасида
2021 йил 1 июлда КС.1/07-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ пудратчи ва субпудратчи мазкур
шартнома шартларига мувофиқ Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси, 9-уйда
жойлашган қозонхонада ўрта босимли газ қувурини қуриш лойиҳасида
назарда тутилган қурилиш ишларини амалга ошириш мажбуриятини
олади, бош пудратчи эса пудратчи ва субпудратчига қурилиш ишларини
бажариш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш учун зарур
шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.1-бандида шартнома суммаси ҚҚС билан
66 670 000 сўмни ташкил қилиши белгиланган.
Шартноманинг 7.1-бандига кўра буюртмачи пудратчига шартнома
тузилган кундан бошлаб 3 кун ичида шартнома бўйича ишларнинг
умумий жорий қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида аванс
тўловини амалга ошириши белгиланган.
Даъвогар шартнома бўйича 10 000 000 сўм пул маблағини 2021 йил
5 июлдаги 149-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига ўтказиб берган, ушбу ҳолат иш ҳужжатида мавжуд солиштирма
далолатномаси ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари билан исботини
топади.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича умуман хизматлар кўрсатмаган,
хусусан шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига ўтказиб берилган 10 000 000 сўм миқдоридаги хизматлар
кўрсатилмаган ёки ушбу пул маблағи даъвогарга қайтарилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2023 йил 19 июлда 057/2023-сонли
қарздорликни тўлаш тўғрисидаги огохлантириш хати юборилган. Аммо
жавобгар ушбу мурожаатни ижросиз қолдириши натижасида тарафлар
ўртасида мазкур низо юзага келган.
ФКнинг 635-моддасига мувофиқ пудрат шартномасида ишни
бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари кўрсатилади. Тарафлар
ўртасидаги
келишувга
мувофиқ,
шартномада
ишнинг
айрим
босқичларини тугаллаш муддатлари (оралиқ муддатлар) ҳам назарда
тутилиши мумкин.
Пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
пудратчи ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги, шунингдек оралиқ
муддатларини бузганлик учун жавобгар бўлади.
Гарчи даъвогар бажариладиган ишлар ҳақини олдиндан тўлаб қўйган
бўлса-да, аммо жавобгар шартлашилган ишларни шартномада назарда
тутилган муддатда бажармаган.
ФКнинг
642-моддасига
мувофиқ
буюртмачи
пудратчининг
фаолиятига аралашмаган ҳолда исталган вақтда ишнинг боришини ва
сифатини текширишга ҳақли. Агар пудратчи пудрат шартномасини
бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажариши натижасида
уни белгиланган муддатда тугатиш мумкин эмаслиги аниқ бўлиб қолса,
буюртмачи шартномадан воз кечиб, етказилган зарарни қоплашни талаб
қилишга ҳақли. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 7.1-бандида ҳам тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар шартнома шартларини бажармасдан,
10 000 000 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги, ишдаги шартнома, тўлов
топшириқномаси ҳамда бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган. Шу боис даъвонинг 10 000 000 сўм ундириш талаби ҳам
қаноатлантирилиши лозим
ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида
ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Демак даъво асосли деб топилганлиги ва неуйстока миқдори суд
томонидан
ФКнинг
326-моддаси
талабларига
мос
ҳолда
камайтирилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан барча суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
7
кодексининг 118-, 176-179- ва 180-моддаларини қўллаб, суд
“ААА” акциядорлик жамиятининг ҳисобидан "FFF" масъулияти
чекланган жамиятининг фойдасига 44 240 008 сўм асосий қарз, 10 200 000
сўм пеня, 1 227 200 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм почта харажати,
жами 55 700 208 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
С.Солиев