← Назад
Решение #483625 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 176 символов
4-1101-2301/8760-сонлииқтисодийиш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил ...... октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ..................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг “...................” МЧЖ манфаатида жавобгар “...................” хусусий
уй-жой
мулкдорлари
ширкати
ҳисобидан
451 562 726 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ................... (2023 йил 26 сентябрдаги
01/1098-сонли ишончнома билан)нинг иштирокида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“...................” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Зангиота туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “...................” хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкати (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан регресс тартибда 451 562 726 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 сентябрдаги ажрими билан “...................”АТБ
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси даъво аризасида суд мажлисини вакили
иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб этилган “...................”АТБ эса суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади.
Жавобгарнинг юридик манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи
кўрсатилган суднинг ажрими алоқа бўлими орқали юборилган, бироқ
жавобгар манзилида фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли уни топшириш
имкони бўлмаган. Бу ҳақда алоқа бўлими томонидан маълумотнома судга
тақдим этилган.
Шундай бўлса-да, жавобгар иштирокини таъминлаш мақсадида суд
муҳокамаси бир неча маротаба бошқа муддатга қолдирилиб, ишни кўриш
вақти ва жойи кўрсатилган ажрим даъвогар вакили орқали жавобгарга
юборилган, бироқ у ўзи рўйхатдан ўтган манзилда фаолият
кўрсатмаётганлиги сабабли уни етказиш имкони бўлмаган, бу ҳақда
маҳалла фуқаролар йиғини раисининг маълумотномаси судга тақдим
этилган.
Жавобгарнинг иштирокини таъминлаш борасидаги суднинг
уринишлари самара бермаганлиги боис, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддаси иккинчи қисмининг
2-хатбошиси талабига кўра, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар – шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши мумкинлиги назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
14 декабрда №00/0831105407/1-сонли банк кредит портфелини
суғурталаш шартномасига асосан “...................” АТБга суғурта ҳимояси
тақдим этилган.
“...................”АТБ ва жавобгар ўртасида 2018 йил 26 февралда тузилган
54/2018-сонли кредит шартномасига асосан жавобгар томонидан кредит
шартномада келишилган тўлов графиги бўйича тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли қарздорлик келиб чиққан.
Шартноманинг 7.1.4-бандининг “в”-кичик бандига кўра даъвогар
суғурта ҳодисаси содир бўлганда, мазкур шартномада белгиланган тартиб,
муддат ва миқдорларда суғурта товони тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шунга кўра, суғурталанувчи “...................”АТБнинг аризасига кўра 2018
йил 26 февралда тузилган 54/2018-сонли кредит шартномасига асосан
жавобгар томонидан тўлов график бўйича амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвогар томонидан 2023 йил 31 январдаги 586-сонли тўлов
топшириқномасига асосан 451 562 726 сўм миқдоридаги суғурта
қопламаси “...................” АТБга тўлаб берилган.
Шартноманинг 9.1-бандида компания томонидан суғурта товони
қопланганидан сўнг тўланган сумма қарздордан, яъни жавобгардан талаб
қилиш ҳуқуқи компанияга ўтиши белгиланган.
ФКнинг 957-моддасига мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга
оширилади.
Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб
қилиш ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва
далилларни суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга
маълум қилиши шарт.
Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан
қопланган зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш
ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта
қилдирувчининг (наф олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса,
суғурталовчи суғурта товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини
тўлашдан озод қилинади ва товоннинг ортиқча тўланган суммасини
қайтаришни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Гарчи даъвогар суғурта ходисаси натижасида учинчи шахсга тўланган
пул маблағларини қоплаб бериш борасида жавобгарга бир неча маротаба
огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар тўловни амалга
оширмаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари
ва конунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши
лозимлиги, 333-моддасига мувофиқ эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши лозимлиги назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан учинчи шахсга тўланган
451 562 726 сўм жавобгар даъвогар фойдасига ундириб берилиши лозим.
Қайд этилганлар инобатга олиниб даъво қаноатлантирилади,
ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра иш бўйича бўйича давлат божи ва
почта харажатлари эса жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118,127, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
“...................” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан
“...................” МЧЖ фойдасига 451 562 726 сўм суғурта қопламаси ва 33 000
сўм почта харажати ундирилсин.
“...................” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳисобидан
республика бюджетига 9 031 254,52 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
...................