← Назад
Решение #483642 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 962 | — | law | |
| ФКнинг | 963 | — | law | |
| ФКнинг | 965 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| Аммо ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 716 символов
4-1101-2301/8762-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси ..................., судья
ёрдамчиси Н.Бобоёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар МЧЖ
шаклидаги “...................” хорижий корхонасининг жавобгар “...................” МЧЖ
ҳисобидан
50
000
000
сўм
асосий
қарз,
25 005 699 сўм банк фоизи ҳамда 25 000 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили .................. (2023 йил 10 январдаги 32/04-RS-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили ....................... (раҳбар)ларнинг
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
МЧЖ шаклидаги “...................” хорижий корхонаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “...................” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади), шунингдек бошқа шахслар ўртасида 2019 йил
10 декабрда ҳамкорликда фаолият олиб бориш юзасидан 1-сонли
шартнома тузилган бўлиб, унга кўра битим субъектлари газ таъминотини
яхшилаш мақсадида саноат коллекторини қуриш ишларида биргаликда
ҳамкорлик қилишга келишганлар.
Шартноманинг 2.1-бандида унинг ҳар бир субъекти умумий мақсад
сари етишиш учун бошқарувда тенг даражада иштирок этишлари
лозимлиги, 2.3-бандида эса биргаликдаги фаолият натижасида қўлга
киритилган мулклар барча субъектларга уларнинг улушларига мутаносиб
равишда
тегишли
эканлиги,
ҳар
бир
иштирокчи
бошқа
иштирокчиларнинг розилиги асосидагина ўзига тегишли улушни сотиш
ёки бошқача тарзда реализация қилиши мумкинлиги белгиланган.
Шартноманинг 2.5-бандида иштирокчилар номидан иш юритиш
даъвогарнинг зиммасига юклатилган, шунингдек унинг 2.6-бандида
даъвогар битим субъектларининг ишончномаси асосида уларнинг
номидан шартномавий муносабатга киришиши мумкинлиги ҳам
белгиланган.
Шартномага 1-сонли қўшимча келишув тузилган ва унда газ
таъминотини яхшилаш мақсадида саноат коллекторини қуриш учун
“Ideal Universal montaj” МЧЖ танлаб олинганлиги, харажатлар
1 360 000 000 сўмни ташкил этиши, қурилиш ишларини бошлаш учун ҳар
бир иштирокчи даъвогарнинг ҳисоб рақамига 5 кун муддат ичида
100 000 000 сўмдан тўлаши лозимлиги қайд этилган, бу ҳақда жавобгар
ҳам даъвогарга кафолат хати тақдим этган.
Аммо жавобгар 2020 йил 4 сентябрь куни даъвогарнинг ҳисоб
рақамига 50 000 000 сўм пул маблағини ўтказиш билан чекланган, бу
борадаги даъвогарнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирган, натижада
тарафлар ўртасига мазкур низо юзага келган.
Суд мажлисида даъвогар вакили асосий қарздорлик тўлиқ
қопланганлиги, даъвонинг қолган талабларидан эса даъвогар тўлиқ воз
кечишини маълум қилиб, бу ҳақида ариза тақдим этди ва суд ҳужжатини
қабул қилишда ушбу аризани инобатга олишни сўради.
Жавобгар вакили ҳам асосий қарздорлик тўлаб берилганлиги боис
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини рад этишни, қолган
талаблардан даъвогар воз кечганлигини инобатга олишни, шу билан
бирга, ёзма ариза тақдим этиб, иш бўйича барча суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, улар томонидан тақдим этилган ёзма
аризалар ва ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвонинг асосий қарз ундириш талабини рад этишни,
даъвонинг қолган талабларидан даъвогарнинг воз кечишини қабул қилиб,
ушбу талаблар бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 962-моддасига мувофиқ оддий ширкат
шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича
шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда
олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз
ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш
мажбуриятини оладилар.
ФКнинг 963-моддасига мувофиқ шерик умумий ишга қўшадиган
ҳамма нарса, жумладан пул, бошқа мол-мулк, касбий ва бошқа билимлар,
малака ва маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў-эътибори шерикнинг
қўшган ҳиссаси ҳисобланади.
Шериклар, агар оддий ширкат шартномасидан ёки ҳақиқий
ҳолатлардан бошқача мазмун келиб чиқмаса, қиймати бўйича тенг ҳисса
қўшадилар деб тахмин қилинади. Шерикнинг қўшган ҳиссасини пулда
баҳолаш шериклар ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади.
ФКнинг 965-моддасига мувофиқ умумий ишларни юритишда ҳар бир
шерик, агар оддий ширкат шартномасида ишларни юритиш
шартноманинг айрим иштирокчилари томонидан ёхуд биргаликда барча
иштирокчилар томонидан амалга оширилиши белгиланмаган бўлса, барча
шериклар номидан иш кўришга ҳақли.
ФК 967-моддаснинг биринчи қисмида шерикларнинг биргаликдаги
фаолиятига боғлиқ харажатлар ва зарарларни қоплаш тартиби уларнинг
келишуви билан аниқланиши, бундай келишув бўлмаганда ҳар бир шерик
ўзининг умумий ишга қўшган ҳиссаси қийматига мутаносиб равишда
харажатлар ва зарарларни зиммасига олиши белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар, шунингдек бошқа шериклар ўртасида
2019 йил 10 декабрда ҳамкорликда фаолият олиб бориш юзасидан
тузилган 1-сонли шартнома ҳамда унга тузилган 1-сонли қўшимча
келишувдан аниқланишича, газ таъминотини яхшилаш мақсадида саноат
коллекторини қуриш учун “Ideal Universal montaj” МЧЖ танлаб олинган,
у билан шартнома тузиш учун харажатлар 1 360 000 000 сўмни ташкил
этиши, қурилиш ишларини бошлаш учун ҳар бир иштирокчи
даъвогарнинг ҳисоб рақамига 5 кун муддат ичида 100 000 000 сўмдан
тўлаши лозимлиги қайд этилган.
Гарчи жавобгар келишилган миқдордаги пул маблағини 5 кун
муддат ичида тўлаб бериш ҳақида даъвогарга кафолат хати тақдим этган
бўлса-да, аммо жавобгар 2020 йил 4 сентябрь куни даъвогарнинг ҳисоб
рақамига 50 000 000 сўм пул маблағини ўтказиш билан чекланган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Низони кўриш жараёнида жавобгар даъвогарнинг ҳисоб рақамига
50 000 000 сўм пул маблағини тўлаб бериб, кечикиб бўлса-да, ўз
мажбуриятини бажарган, ушбу ҳолат даъвогар томонидан имзоланган
медиатив келишувнинг лойиҳаси ва у томонидан тақдим этилган
далолатнома, шунингдек суд мажлисида тарафлар вакиллари берган
кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топади, шунга кўра даъвонинг асосий
қарз ундириш талабини қаноатлантириш рад этилади.
Асосий қарздан ташқари, даъвогар жавобгардан 25 005 699 сўм банк
фоизи ҳамда 25 000 000 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган, аммо даъвогар
ишни кўриш жараёнида мазкур талабларидан тўлиқ воз кечди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 157-моддасининг иккинчи қисмига
кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд
инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати
қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи
инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли
қарорининг 13-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, даъвогарнинг ўз талабларидан воз кечишининг қонунийлиги ва
у бошқа шахсларнинг манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, воз
кечган шахснинг ваколатларини текшириб, даъводан воз кечишни қабул
қилишни лозим топади.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар
даъвосидан воз кечса ва у суд томонидан қабул қилинса, ушбу ҳолат иш
юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.
Шунга кўра, ушбу талаблар бўйича иш юритиш тугатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилади, кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида
судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу ставканинг 50 фоизи миқдорида
давлат божи тўлайди.
Даъвогар учта алоҳида мулкий тусдаги талаблари учун уларнинг
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, яъни 2 000 114 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажати тўлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий
ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз
қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни
жавобгар томонидан қопланмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Аммо ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмида ишда иштирок
этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги
келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул
қилиши белгиланган.
Жавобгар ариза тақдим этиб, иш бўйича барча суд харажатларини
ўзининг зиммасига юклашни сўради.
Юқорида баён этилганлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110-, 118-, 157-, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
МЧЖ шаклидаги “...................” хорижий корхонасининг “...................” МЧЖ
ҳисобидан
25
005
699
сўм
банк
фоизи
ҳамда
25 000 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги талаблари бўйича даъвогарнинг
даъводан кечиши қабул қилинсин ва ушбу талаблар бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“...................” МЧЖ ҳисобидан МЧЖ шаклидаги “...................” хорижий
корхонасининг фойдасига 2 000 114 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
...................