← Назад
Решение #483648 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| бандида эса агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| бандида эса агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК | 327 | — | law | |
| лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/8759-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси А.Холмаматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ААА” МЧЖнинг жавобгар "ККК" МЧЖ ҳисобидан 85 000 000 сўм асосий
қарз, 42 500 000 сўм пеня, 42 511 027 сўм фоиз қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакили МММ (2023 йил 10 январдаги 32/04-12-S-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
A Н И Қ Л А Д И:
“ААА” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, “ККК” МЧЖ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 85 000 000 сўм асосий қарз,
42 500 000 сўм пеня, 42 511 027 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
"International Paper" МЧЖ, “Mirismoil Tex Invest” оилавий корхонаси,
“Yangiyol Omega Ziravorlari” МЧЖ, “BERAD AGRO” МЧЖ, “Yangiyo'l Yog'
Moy” АЖ, “Янгийўл туман Йўллардан фойдаланиш” УК, “Nurli Yo'l Gaz
Servis” МЧЖ, "Natural Juice" МЧЖ, “Biokimyo” АЖ, “Акоп сифат қурилиш”
МЧЖ, “Yangiyo‘l tuman yo‘llardan foydalanish” УК, “BZ Janub OYL” МЧЖ,
“Zapinvest” МЧЖ, “Петрометан” МЧЖ, "Инсоф" МЧЖлар жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида ҳамкорлик
шартномаси тузилганлиги, барча шартнома иштирокчиларининг
келишуви билан газ коллектори қуриш тўғрисидаги таклиф
маъқулланганлиги, даъвогар барча ташкилий масалаларни ўз
зиммасига олганлиги, бунинг эвазига ҳар бир шартнома иштирокчиси
100 000 000 сўмдан пул маблағини даъвогарнинг ҳисоб рақамига
ўтказиб беришига келишганликлари, бироқ бир нечта шартнома
иштирокчилари, шу жумладан жавобгар ҳам келишувга риоя қилмай
тўловни тўлиқ амалга оширмаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар ҳамда учинчи шахслар суд мажлисида
вакил иштирокини таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан
келиб чиқиб, суд низони жавобгар ва учинчи шахслар иштирокисиз
кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, 2019 йил 6 декабрда даъвогар 16 та
ҳамкор, шу жумладан жавобгар билан келишув тузиб, унда барча
бўлажак ҳамкорлар фаолиятида газ таъминотини яхшилаш мақсадида
саноат корхоналари учун амалдаги ва режалаштирилаётган саноат
корхоналари учун қурилаётган “Гулбаҳор” газ тақсимлаш станциясида
саноат коллекторини қуришга, шунингдек, “Гулбаҳор” газ тақсимлаш
станциясида саноат коллектори учун махсус саноат линиясини қуришга
келишганлар.
Танлов
якунига
кўра
қурилиш
ишларининг
қиймати
1 360 000 000 сўмни ташкил этганлиги, ёғин-сочин мавсуми бошланиши
билан сарф-харажатлар ошишига олиб келиши мумкинлиги сабабли
қолган барча ҳамкорлар даъвогар – ҳамкор 1нинг ҳисоб рақамига
5 кунлик муддатда 100 000 000 сўмдан пул маблағини ўтказишлари,
даъвогар эса қурилиш ишларини амалга оширувчи пудрат ташкилоти
билан шартнома тузиши, ҳамкорлик ишларини юритиши лозим бўлган.
Мазкур келишув асосида 2019 йил 10 декабрда ҳамкорлар –
даъвогар, жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
"International Paper" МЧЖ, “Mirismoil Tex Invest” оилавий корхонаси,
“Yangiyol Omega Ziravorlari” МЧЖ, “BERAD AGRO” МЧЖ, “Yangiyo'l Yog'
Moy” АЖ, “Янгийўл туман Йўллардан фойдаланиш” УК, “Nurli Yo'l Gaz
Servis” МЧЖ, "Natural Juice" МЧЖ, “Biokimyo” АЖ, “Акоп сифат қурилиш”
МЧЖ, “Yangiyo‘l tuman yo‘llardan foydalanish” УК, “BZ Janub OYL” МЧЖ,
“Zapinvest” МЧЖ, “Петрометан” МЧЖ, "Инсоф" МЧЖлар ўртасида 1-сонли
ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Мазкур шартномага кўра тарафлар саноат корхоналари учун
қурилаётган “Гулбаҳор” газ тақсимлаш станциясида саноат
коллекторини ҳамда саноат линиясини қуриш бўйича умумий
мақсадларга эришиш бўйича ҳамкорликда ишлаш мажбуриятини
олганлар.
Шартноманинг 1.3-бандида шартнома иштирокчилари ўзаро
ҳамкорликнинг бутун даври мобайнида ёки ҳамкорлик тугатилишигача
ўзаро келишган ҳолда барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз
зиммаларига олганлар.
Шартноманинг 2.3-бандида ҳамкорлик фаолияти жараёнида
яратилган ёки сотиб олинган мулк шартнома иштирокчиларига улушли
мулк
ҳуқуқи
асосида
тегишли
бўлади
ҳамда
шартнома
иштирокчиларининг ҳар бири улушини ўз хоҳишига кўра, бироқ бошқа
иштирокчиларнинг розилиги билан тасарруф қилиш ҳуқуқига эга
бўлиши, шартноманинг 2.5-бандида шартнома иштирокчиларининг
келишувига кўра ўзаро ҳамкорликда фаолият юритиш ишлари
даъвогарга топширилиши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим дажаража бажариб,
қурилиш ишларини назорат қилган ва ўз ҳисобидан якунига етказган.
Бироқ, жавобгар томонидан келишувга мувофиқ тўловлар тўлиқ
амалга оширилмаган. Тўловнинг бир қисми тўланиб, қолган тўлов шу
кунга қадар амалга оширилмаган. Даъвогар келишув баённомасида
ҳамда ўзаро ҳамкорлик шартномасида назарда тутилган мақсадларга
эришиши учун коллектор қурилиши учун зарур бўлган тўловларни ва
бошқа харажатларни қоплашга мажбур бўлган.
Бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 85 000 000 сўм
миқдорида қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни
бартараф этиш борасида юборган 2023 йил 30 мартдаги
219/03-55-сонли талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддаси эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари
билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, жавобгарнинг даъвогар
олдида ҳақиқатда ҳам 85 000 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини
инобатга олган ҳолда, суд даъво талабларининг асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги
Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли
қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар
учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилади.
Мазкур Қонуннинг 32-моддасига асосан даъвогар жавобгар
ҳисобидан 2019 йил 12 декабрдан 2023 йил 13 апрелига қадар бўлган
давр учун, бироқ қонунда белгиланган чегарани инобатга олган ҳолда
42 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги,
яъни тўлов уч йилдан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун даъво
талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги,
унинг
асослилиги,
мажбурият
бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил
тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Суд, юқоридагиларни ва талаб этилган пенянинг мажбуриятни
бузиш оқибатларига мутаносиблиги, шу билан бирга мажбуриятни
бажариш уч йилдан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги, бундан
ташқари даъвогар ҳам шартнома шартларига риоя қилмай, шартнома
иштирокчиларининг фикрини инобатга олмай олдиндан тўловларни
амалга
оширганлигини
инобатга
олиб,
пеня
миқдорини
16 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
Даъво аризасида жавобгар ўз мажбуриятини шартлашилган
муддатларда бажармаганлиги учун 2019 йил 12 декабрдан 2023 йил
13 апрелга қадар бўлган давр - 1 217 кун учун банкнинг қайта молиялаш
ставкасида, яъни 42 511 027 сўм банк фоизи ундириш талаби ҳам
қўйилган.
ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,
уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар, бошқа
шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий
муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”
163-сонли қарорининг 7-бандида тушунтириш берилган.
Шунингдек, юқорида таъкидланган 163-сонли Пленум қарорининг
10-бандида банк фоизларини ундириш ҳақидаги низоларни ҳал
қилишда судлар даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити
сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар
ундиришни талаб қиляптими ёхуд талабнинг моҳияти пул
мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик
учун жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) қўллашдан иборатми,
шуларни аниқлаши лозимлиги, 11-бандида эса агар пул мажбуриятини
бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг
327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул
мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ
номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб,
ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан
фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни
ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 13-бандида шартномалардан келиб
чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар,
хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш,
тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган
мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши
лозимлиги, қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини
бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш
мажбурияти кўзда тутилиши мумкинлиги, агар қонунда ёки
шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор
пул
мажбуриятини
бажармаганлиги
учун
зарар
етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам,
ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли
эканлигидан келиб чиқиши кераклиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
ФК 9-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ,
фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг
ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслиги
шарт.
Фуқаролик
ҳуқуқий
муносабатлари
иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши
назарда тутилади. Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи
қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда,
суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин.
Суд, қайд этилган асосларни ҳамда талаб этилган банк фоизи
мазкур ҳолатда пул мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жазо чораси эканлиги, даъво талабларининг пеня ундириш
тўғрисидаги қисми қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб,
фоиз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, даъво
талабларининг шу қисми бўйича давлат божини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг бир
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Демак, даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
иш бўйича суд харажатлари тарафларнинг зиммасига уларнинг
қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган талабларига мутаносиб
равишда юклатилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
9, 236, 333, 327-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 72, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ККК” МЧЖ ҳисобидан “ААА” МЧЖ фойдасига 85 000 000 сўм асосий
қарз,
16 000 000 сўм
пеня,
7
2 550 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати, жами
103 583 000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
П.Закирова