Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/8756 Дата решения 16.10.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиота туманлараро иқтисодий суди Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение My insurance акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый QALDIRGOCH OHUNOVA LALAHAN уй-жой мулкдорлари ширкати
Source ID 1185647 Claim ID 3673483 PDF Hash 477aa59b6f742e31... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
тиши ФКнинг 957-моддаси тиши ФК 957 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 953 символов
4-1101-2303/8756-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 16 октябр Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова раислигида, судья ёрдамчиси А.Холмаматовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “ААА” акциядорлик жамияти суғурта компаниясининг манфаатида жавобгар “ЕЕЕ” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ҳисобидан 244 341 213 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ССС (2023 йил 12 июндаги 73-сонли ишончномага асосан), ООО (2023 йил 21 сентябрдаги 100-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Чет эл капитали иштирокидаги “ККК” АТБ Янгийўл филиали (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва “ЕЕЕ” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 26 февралда 55/2018-сонли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатини ёпиқ линияли кредитлаш шартномаси тузилган. Шартноманинг 2.1-бандида шартномага асосан банк жавобгарга 120 ой муддатга, дастлабки 36 ой имтиёзли давр билан, 2028 йил 26 февралга қадар 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши назарда тутилган. Шартноманинг 3.1-бандида банк мазкур шартномага асосан қарз олувчи (мазкур ҳолда жавобгар) томонидан кредит таъминотига оид барча талаблар бажарилгач, жумладан, кредит таъминоти сифатида тақдим қилинаётган мол-мулклар (ёки мулкий ҳуқуқлар) кредит муддатига суғурта қилиниб, гаров шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ваколатли органларда рўйҳатга олинганидан ҳамда тақиқ қўйилганидан сўнг ёинки таъминот сифатида кафиллик тақдим қилинаётган бўлса, кафиллик шартномалари қонуний тартибда расмийлаштирилганидан сўнг қарз олувчининг тўлов топшириқномаси асосида ёпиқ кредит линиясига мувофиқ қарз олувчига кредит ажратиши белгиланган. Банк кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада бажариб, жавобгарга кредит маблағларини ажратган. Кредит шартномасининг таъминоти сифатида ““ААА” суғурта компанияси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва банк ўртасида 2022 йил 4 октябрда 01/93/01/009-сонли банк кредит портфелини суғурта қилиш Бош шартномаси тузилиб, суғурта пули 10 000 000 000 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга суғурта муддати суғурта мукофоти ёки унинг бир қисми даъвогар ҳисоб рақамига келиб тушган кундан бошлаб 2023 йил 21 ноябргача амалда бўладиган суғурта полиси берилган. Жавобгар томонидан банк олдидаги мажбуриятлари бажарилмаганлиги натижасида кредит қарздорлиги юзага келган. Банкнинг даъвогарга 2023 йил 28 мартда йўллаган 661/13-0602-сонли мурожаатида жавобгарнинг ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли 244 341 213 сўм суғурта товонини қоплаб бериш сўралган. Даъвогарнинг 2023 йил 28 мартдаги 189/И-сонли қарори билан 244 341 213 сўм суғурта товонини банкка тўлаб бериш ҳамда тўлаб берилган суммани жавобгар ҳисобидан регресс тартибда ундириб олиш ҳақида қарор қабул қилинган. Даъвогар банкка 2023 йил 30 мартдаги 2168-сонли тўлов топшириқномаси орқали 122 170 606 сўм, 2023 йил 31 мартдаги 2212-сонли тўлов топшириқномаси орқали 122 170 607 сўм, жами 244 341 213 сўм суғурта товони тўлаб берган. Даъвогар суғурта товонини регресс тартибида ундириб бериш тўғрисида жавобгарга талабнома юборган. Жавобгар томонидан мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида Зангиота туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, регресс тартибда жавобгар ҳисобидан 244 341 213 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 11 сентябрдаги ажрими билан “ККК” АТБ ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қўллабқувватлаб, қонунчиликда ва шартномада даъвогар банкка тўлаб берган суғурта товонини жавобгар регресс тартибида қайтариб бериши белгиланганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар. Палата ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Жавобгарнинг юридик манзилда фаолият юритмаётганлиги тўғрисида далолатнома иш ҳужжатларида мавжуд. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими тарафларга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабига кўра, ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Даъвогар вакиллари тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар банкдан олинган кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтармаганлиги сабабли, жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги юзага келган. Шу боис банк даъвогарга суғурта ходисаси содир бўлганлиги ҳамда пул маблағларини тўлаб беришни сўраб мурожаат қилган. Даъвогар ҳам ўз навбатида суғурта шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажариб, пул маблағларини тўлаб берган. ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори 18-бандининг иккинчи хатбошисида қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади, деган тушунтириш берилган. 01/93/01/009-сонли банк кредит портфелини суғурта қилиш Бош шартномасининг 9.1-бандида суғурта қилдирувчининг қарз олувчилардан зарарни қоплаш бўйича барча талблари, суғурта қилдирувчига тўланган суғурта товони миқдори доирасида суғурталовчига ўтиши белгиланган. Демак, жавобгар томонидан банк олдидаги кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги, шу сабабли кредит қарздорлиги юзага келганлиги, ушбу қарздорлик даъвогар томонидан банк фойдасига тўлаб берилганлиги, бундай вазиятда банкнинг жавобгардан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган суғурта товони миқдорида даъвогарга суброгация тартибида ўтганлигини инобатга олиб, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 244 341 213 сўмни регресс тартибида ундириши лозим бўлади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги, даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 4 886 824 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. 5 “ЕЕЕ” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ҳисобидан “ААА” акциядорлик жамияти суғурта компанияси фойдасига 244 341 213 сўм қарз, 33 000 сўм почта харажати, жами 244 374 213 сўм ундирилсин. “ЕЕЕ” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ҳисобидан республика бюджети фойдасига 4 886 824 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова