← Назад
Решение #483689 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 223 символов
4-1101-2302/9217-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 16 октябрь
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Ййй” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ккк”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 441 746 963 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
даъвогар вакиллари иии (раҳбар), ттт (2023 йил 14 октябрдаги 53-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ййй” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “Ккк” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 4 январда 01/09-сонли
тиркамали тракторларга юк ташиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш
шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида бажарувчи (даъвогар) тиркамали
тракторларида буюртмачи (жавобгар)ни талаб ва таклифларига асосан юк
ташиш хизматларини, зарурат туғилганда ушбу йўналишга доир бошқа
трактор (ушбу ҳаракатларга боғлиқ ёрдамчи қисмлар ва ёқилғи-мойлаш
материалларини айирбошлаш) хизматларини бажариш, 1.2-бадида
шартномани 1.1-бандидига мувофиқ зарур бўлган юкларни ташиш учун,
бюртмачи томонидан берилган юк ташиш режасига асосан бажарувчи ҳар
ойда юкни тн/км ҳажмига қараб тиркамали тракторлар ажратиш,
1.3-бандида эса жавобгар буюртмачини хати ҳамда хисобварақ-фактурасига
асосан бажарувчига хизматлар ҳақи тўловини амалга ошириши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 1 январ ва 2023 йил 19 сентябрда
тузилган ўзаро солиштирма далолатномаларда жавобгарнинг даъвогар
олдида 441 746 963 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Жавобгар мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогар Зангиота
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 441 746 963 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасида 2018 йил 4 январда 01/09-сонли тиркамали
тракторларга юк ташиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш шартномаси
тузилганлиги, шартнома ижроси юзасидан хизматлар кўрсатилганлиги,
жавобгарда 441 746 963 сўм қарздорлик қолганлиги билдириб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакилининг иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид ва электрон почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг иккинчи қисмининг
учинчи хатбошисида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган
охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса, тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси
суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланиши белгиланган.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш
ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 711-моддасининг биринчи қисмига асосан, юк ташиш шартномаси
бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган
юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган
шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун
белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Ўзбекистон
Респбуликаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилга хўжалик шартномалари
бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли
тартибда бажаришлари шарт.
Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 2.1-бандида шартноманинг
баҳоси шартноманинг ажралмас қисми бўлиб, ишлаб чиқарилган
калькуляция-тарифи бўйича бир тн/км учун 2 284,20 сўм ҳисобидан ҳақ
тўланиши, 2.2-бандида эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш бюртмачи
томонидан ҳисоб-фактура асосида ички ҳисоб-китоблар натижасига кўра
бажарувчига тўлаб берилиши белгиланган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан хизматлар кўрсатилган
учун тўловларни амалга оширмаганлиги, жавобгар даъвогар олдида
қарздорлиги мавжудлигини солиштирма далолатномани тасдиқлаш орқали
тан олганлиги, жавобгар ушбу ҳолатни аксини тасдиқловчи ҳужжатларни
судга
тақдим
этмаганлигини
инобатга
олиб,
даъво
талабини
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 441 746 963 сўм асосий
қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан даъво талаблари асосли
киритилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 4 417 467 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Ккк” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ййй” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 441 746 963 сўм асосий қарз, 4 417 467 сўм
давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 446 197 430 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов