← Назад
Решение #483709 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| ИПК | 217 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 222 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
11 648 символов
4-1101-2302/9149-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
аризачи ЙЙЙнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор “РРР”га нисбатан
Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди, Зарбдор МФЙ, Чинор 1-берк кўчаси, 52уйда жойлашган 50 кв.м. биносида якка тартибдаги тадбиркор “РРР”га
қарашли бўлган “Ёчоғдан тайёрланган халқ ҳунармандчилиги
маҳсулотлари (эски ёғоч эшикларни таъмирлаш ва уларга қўшимча
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва таъмирлаш) цехи фаолиятини тўхтатиш
тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи
вакили ААА (2023 йил 3 октябрдаги 11/2414-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент
вилояти
Санитария-эпидемиологик
осойишталик
ва жамоат саломатлиги бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) 2023 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфааатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бундан буён матнда вакил
деб юритилади)га якка тартибдаги тадбиркор “РРР” (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) фаолиятида текширув ўтказишни келишиш
тўғрисида текширув дастурини илова қилган ҳолда буюртма берган.
Вакилнинг 2023 йил 14 сентябрдаги TM-00-06676-сонли хати билан
аризачи томонидан жавобгар фаолиятида жисмоний ва юридик шахс
мурожаатига асосан тақдим этилган текшириш дастури доирасида
2023 йил 14 сентябрдан 30 сентябргача бўлган муддат оралиғида 1 кунлик
текшириш ўтказилиши келишилганлиги маълум қилинган.
Аризачининг 2023 йил 16 сентябрдаги 8-сонли буйруғи асосида
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди, Зарбдор МФЙ, Чинор
1-берк кўчаси, 52-уйда жойлашган жавобгар фаолиятида санитария
текшируви ўтказилган.
Текширишлар натижасида жавобгар “Тайёр мебелни йиғиш,
таъмирлаш ва драпировка қилиш” (эски ёғоч эшикларни таъмирлаш ва
уларга қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва таъмирлаш) фаолиятини
(бундан буён матнда жавобгар фаолияти деб юритилади) билан
шуғулланиб келиши, Ўзбекистон Руспубликаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги томонидан тасдиқланган “Санитарные нормы и правила по
охране атмосферного воздуха населённых мест Республики Узбекистан”
СанҚваМ 0350-17 (бундан буён матнда СанҚваМ 0350-17 деб юритилади)
нинг 6.1.5-банди талабига кўра IV синфга мансуб бўлиб, “Производства
мебел, сборка мебели без лакирования и окраски” ишлаб чиқириш цехи
аҳоли турар жойларидан 50 метрлик санитария ҳимоя минтақасини
сақлаган ҳолда жойлаштирилиши белгилаб қўйилган бўлса-да, жавобгар
фаолиятини
юритадиган
цехини
жойлаштиришда
Ўзбекистон
Республикаси 2015 йил 26 августдаги “Аҳолининг санитарияэпидемиологик осойишталик тўғрисида”ги 393-сонли қонунининг 16
ва 19-моддалари ҳамда СанҚваМ 0350-17 нинг 6.1.5-банди талабларига
амал қилмаган ҳолда жойлаштирилганлиги аниқланиб, 2023 йил 19
августда жавобгарда санитария эпидемиолигик текширув ўтказилганлиги
ҳақида далолатнома тузилиб, унда жавобгар фаолиятини ўн беш кун
муддат ичида тўхтатиш тўғрисида огоҳлантирилган.
Аризачининг 2023 йил 19 сентябрдаги 5-қонли қарорига асосан
жавобгар фаолияти ўн иш кунига қадар тўхтатиб қўйилган.
Бироқ жавобгар томонидан текширишда аниқланган камчиликларни
ихтиёрий бартараф қилинмаган.
Шу сабабли, аризачи Зангиота туманлараро иқтисодий судига ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан Тошкент тумани, Кўксарой
ҳудуди, Зарбдор МФЙ, Чинор 1-берк кўчаси, 52-уйда жойлашган 50 кв.м.
биносида жавобгарга қарашли бўлган “Ёчоғдан тайёрланган халқ
ҳунармандчилиги маҳсулотлари (эски ёғоч эшикларни таъмирлаш ва
уларга қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва таъмирлаш) цехи
фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар фаолиятини юритадиган цехини жойлаштиришда
Ўзбекистон Республикаси 2015 йил 26 августдаги “Аҳолининг санитарияэпидемиологик осойишталик тўғрисида”ги 393-сонли қонунининг 16
ва 19-моддалари ҳамда СанҚваМ 0350-17 нинг 6.1.5-банди талабларига
амал қилмаган ҳолда қўшни деворидан 50 метрлик масофани сақламаган
ҳолда жойлаштирилганлиги, бу бўйича бир неча бор огоҳлантириш
берилганига қарамай ихтиёрий равишда ушбу ҳолатни бартараф
этмаганлиги, қўшнилар томонидан фаолияти юзасидан доимий равишда
мурожаатлар келиб тушиши, агар цех фаолиятини уйнинг бошқа
бурчагига кўчириб ўтгазган тақдирда санитария минтақаси масофасини
камайтиришга қаратилган чоралар кўрилган ҳолда фаолиятни давом
эттириши мумкинлиги, муҳофаза минтақасига риоя этмаганлиги,
экологик экспертиза хулосаси олиниши билан бартараф этилмаслигини
билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
телефон орқали хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили
иштирокини таъминламади. Суд мажлисида тингловчи сифатида иштирок
этган жавобгарнинг фарзанди Зокиров Рауфхўжа Султонхўжа ўғли отаси
инсульт касаллигига учрагани учун шифохона даволанаётганлиги, суд
мажлисларида қатнаша олмаслиги, шунга суд мажлисига ўзи келганлиги
суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида жавобгар хабардор эканлигини
маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ва 170-моддалари
талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган
аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра аризани қаноатлантиришни, почта харажатини жавобгардан аризачи
фойдасига ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
ПФ-3619-сонли
Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали
қўлланиш тартиби жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 8-моддасига асосан, давлат санитария назорати
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги бошқармалари, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимлари томонидан амалга
оширилади.
Қонуннинг 16-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги
тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек давлат санитария назоратини амалга
оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва кўрсатмалари
талабларини бажариши; юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлган
тақдирда уларни бартараф этиш мақсадида санитария-гигиена
тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда
амалга ошириши; ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда аҳолига
реализация қилиш пайтида маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган
ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига реализация қилиш,
ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш пайтида санитария
қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши; аҳолининг
санитария-эпидемиологик осойишталигига таҳдид солувчи авария
вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий
давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга
оширувчи органларга ишончли ахборот тақдим этиши шартлиги
белгиланган.
Шунингдек, Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, юридик ва жисмоний
шахслар объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш,
корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда
ишга тушириш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена
нормативларига риоя этиши шарт.
СанҚваМ 0350-17 нинг 6.1.5-бандида “Производства мебел, сборка
мебели без лакирования и окраски” IV-синфга мансублиги, аҳоли турар
жойларидан 50 метрлик санитария ҳимоя минтақасини сақлаган ҳолда
жойлаштирилиши белгиланган.
Аммо шундай бўлса-да, жавобгар юқоридаги қонун ҳужжатлари
талабларини бажармасдан ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 22 июндаги ҳал
қилув қарори билан Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармасининг аризаси қаноатлантирилиб, якка
тартибдаги тадбиркор “РРР”нинг мебелни йиғиш, таъмирлаш ва
драпировка қилиш фаолиятига нисбатан экологик экспертизасининг
ижобий хулосасини олгунга қадар тўхтатиб турилган.
Жавобгар 2023 йил 28 июлда Давлат экологик экспертизасининг
ижобий хулосаси олиниб, унда турар жой бинолари объектнинг шимолийғарбий томонидан 42 метр узоқликда жойлашганлиги кўрсатилган.
ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан фаолиятни
чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади,
бунда фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти
ва соғлиғи учун бошқа ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш
билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга
тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар амалдаги санитария
меъёрларида белгиланган аҳоли яшаш уйларида 50 метрлик санитария
ҳимоя минтақасини сақламаганлиги, ушбу ҳолат аҳоли саломатлигига
салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, жавобгар иштирокида ҳолат
аризачи томонидан ўрганилган бўлиб, унга фаолиятини тўхтатиш
юклатилганлиги, жавобгар томонидан ёзилган тушунтириш хатида
камчиликларни тан олиши, уларни бартараф этиши кўрсатилган бўлса-да,
фаолият давом эттирилганлиги, давлат экологик экспертизаси хулосаси
олиниши унинг аҳоли саломатлиги бўйича муҳофаза зонасига амал
қилиши лозимлигини истисно этмаслигини инобатга олиб, ариза
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий
таъсир
чорасини
қўллаш
тўғрисидаги
арз
қилинган
талаб
қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмида фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб
турилаётганлиги кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божи тўлашдан озод қилинган.
5
Шу билан бирга, суд ариза талаблари қаноатлантирилганлигини
инобатга олиб, аризачи томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
Якка тартибдаги тадбиркор “РРР”нинг Тошкент тумани, Кўксарой
ҳудуди,
Зарбдор
МФЙ,
Чинор
1-берк
кўчаси,
52-уйда жойлашган 50 кв.м. биносида “Ёчоғдан тайёрланган халқ
ҳунармандчилиги маҳсулотлари (эски ёғоч эшикларни таъмирлаш
ва уларга қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва таъмирлаш) цехи
фаолияти тўхтатилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “РРР” ҳисобидан Тошкент вилояти
Санитария-эпидемиологик
осойишталик
ва жамоат саломатлиги бошқармаси фойдасига 33 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор “РРР”томонидан фаолиятининг тўхтатиб
туришга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, ЙЙЙ
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида якка
тартибдаги тадбиркор “РРР”нинг фаолияти тиклансин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Р.Хусанов