← Назад
Решение #483719 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онун | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 115 | — | law |
Текст решения
15 353 символов
4-1101-2302/8414-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродовнинг суд мажлиси
котиблигида, аризачи “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор
“ККК” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан умумий тартибда
банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги
аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни
аризачи
вакиллари
ИИИ
(раҳбар),
ТТТ
(2023
йил
24 сентябрдаги 29-сонли ордер ва 2023 йил 1 августдаги ишончномага
асосан), қарздор вакили ООО (раҳбар), муваққат бошқарувчиси ДДД
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Omad biznes fortun” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан судга
мурожаат қилиб, “ККК” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 9 августдаги ажрими билан ариза иш юритишга
қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган ва қарздорга
муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Мадрахимов Аброржон Алимжановичнинг номзоди
тасдиқланган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари кредиторлар йиғилишида
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда банкрот деб топишга овоз
берганликларини билдириб, ариза талабларини тўлиқ қаноатлантириб,
жамият фаолиятини тўхтатмаган ҳолда банкрот деб топишни сўрадилар.
Суд мажлисида қарздор вакили ҳозирда маҳалла гузарида озиқ-овқат
дўконида савдо фаолитини юритиши, дўкон ёнида тез орада нон ишлаб
чиқариш цехи фаолиятини бошлаш арафасида эканлиги, нонларини сотиб
олиш бўйича мижозлар ҳам топиб қўйганлиги, ушбу фаолиятидан тушган
маблағларни қарздорликларга йўналтириб декабргача кредитор
“Ўзмиллийбанк” АЖдан олинган кредит қарздорлик бўйича графикка
тушиб олиши, аризачи олдидаги қарздорликни ҳам февралдан қолмай
қоплаб беришини билдириб, жамият фаолиятини тўхтатмаган ҳолда
банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи вакили ариза талаблари асосли
эканлиги, кредиторлар йиғилишида барча кредиторлар бир овозда
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмаган ҳолда банкрот деб топишга овоз
берганликларини, ҳисоботини судга тақдим этишини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тўловга
қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги ариза ва қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритиш
тартиб-таомилини
бошлаш
ҳақидаги
илтимосномани
қаноатлантиришни лозим топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари
қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қонуннинг 8-моддасига асосан ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда қарздор тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этишга ҳақли.
Агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса,
қарздор юридик шахс ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки
мол-мулки эгасининг қарори ёхуд мол-мулкининг эгаси томонидан вакил
қилинган органнинг қарори асосида қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этади.
Иш ҳужжатларидан кўра, қарздор 2021 йил 13 япварда давлат
рўйхатидан 935770-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилган бўлиб, корхона таъсисчилари Салихова Мадина Ўткировна ва
Салихов Махмуджан Мелибаевич ҳамда раҳбари Миркалонов Музаффар
Миржалалович ҳисобланади, қарздорнинг юридик манзили – Тошкент
вилояти, Янгийўл шаҳри, Фаровон маҳалласи, Тошкент шоҳ кўчаси,
рақамсиз уй кўрсатилган. Қарздор асосий фаолияти – овқатланишни
ташкил қилишнинг бошқа турлари.
Қарздор кредиторларининг 2023 йил 12 октябрдаги йиғилишида
кредиторлар талаблари реестри 4 803 584 209 сўм деб тасдиқланган.
Мазкур кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор барча (100
фоизи рози бўлган) кредиторлар овози билан тасдиқланган.
Қарздор муваққат бошқарувчи А.Мадрахимов 2023 йил 16 октябрда
судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, кредиторлар йиғилиши
қарорига мувофиқ, жамиятда ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатмаган
ҳолда умумий таомил бўйича тўловга қобилиятсиз деб топиш сўралган.
Муваққат бошқарувчи ўзига юклатилган вазифаларни бажариб, ўз
фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотларни шунингдек, қарздор фаолиятида сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса тузилган.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Қонуннинг 52-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид
тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни
тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб
топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш
бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс
эттирилиши керак.
Бу ҳолатда суд, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини
инобатга олиб, аризани қаноатлантириш ва қарздорни банкрот деб топиш
ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим
топади.
Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг 5-хатбошисида қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини
бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш
ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор
қабул қилиш кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига
кириши белгиланган.
Қонун 140-моддасининг бешинчи қисмига асосан, суд қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги
қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан
келиб
чиққан
ҳолда,
кредиторлар
йиғилишининг,
тугатиш
бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви
органларининг,
маҳаллий
давлат
ҳокимияти
органларининг
илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг
фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин.
Бунда қарздорнинг
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш
қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур
бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни
рад этишга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд муваққат бошқарувчининг фаолиятни
тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш тўғрисидаги илтимосномасини
муҳокама қилиб, қарздорнинг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга
ошириш учун моддий-техника ва хом-ашё балансида мавжудлиги маълум
қилганлигини инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни лозим
топади.
Шунингдек, Қонун 140-моддасининг саккизинчи-тўққизинчи
қисмларига асосан, Қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни
тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш, агар икки ҳисобот чораги
якунларига кўра фаолиятдан кетма-кет зарар кўрилган бўлса, иқтисодий
жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилади. Қарздорнинг фаолиятини
тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш
иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, суд
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан туриб, уни тугатишга доир иш
юритишни бекор қилиши ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилининг умумий тартибига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши
мумкин.
Юқоридагиларга кўра, тугатувчи бошқарувчи зиммасига 2024 йил
22 апрелга қадар қарздор фаолиятида икки ҳисобот чораги якунларига
кўра фаолият зарар ёки фойда кўрилганлиги, фаолиятни тўхтатмасдан
тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан
мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида батафсил ҳисобот
тақдим этиш юклатилсин.
Маълумки, Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот
деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини
ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган
корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам
тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига асосан ташқи бошқарув тартибтаомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш
тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи
бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.
Суд, кредиторлар йиғилишида тугатиш бошқарувчилигига
А.А.Мадрахимов номзоди тақдим этилганлигини инобатга олиб, учинчи
тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Мадрахимов Аброржон
Алимжоновични тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топади.
Қонуннинг 26-моддасида суд бошқарувчисига вазифаларини
бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар
ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланиши ва суд томонидан тасдиқланиши ҳамда, агар кредиторлар
билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса,
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланаши белгиланган.
Суд кредиторлар йиғилишида суд бошқарувчисига меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида ойлик иш
ҳақи тўлаш ҳақида қарор қилинганлигини инобатга олиб, уни тасдиқлаб
беришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда, мазкур банднинг изоҳида эса кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г”
ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган.
ИПК 115-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ,
давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим.
Давлат божи тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд
қайтарган даъво аризалари (аризалар), апелляция ёки кассация
шикоятлари бўйича ҳамда давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш
назарда тутиладиган суд ҳужжатлари бўйича давлат божини қайтариш суд
томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Юқоридагиларга кўра, суд ариза талаби асосли киритилганлиги,
аризачи кичик тадбиркорлик субъектилигини инобатга олиб, қарздор
ҳисобидан аризачи фойдасига 495 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм
почта харажатларини ундиришни, ортиқча тўланган 495 000 сўм давлат
божини аризачига маълумотномага асосан қайтаришни лозим топди.
6
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд
қаноатлантирилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Муваққат
бошқарувчи
А.Мадрахимов
илтимосномаси
қаноатлантилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамиятида тугатишга доир иш юритиш
қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув таомили
тугатилсин.
Иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган
Мадрахимов Аброржон Алимжанович “ККК” масъулияти чекланган
жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Мадрахимов Аброржон Алимжановичга кузатув таомили даври учун
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 20 (ўн беш) баравари миқдорида
ойлик иш ҳақи белгилаш тўғрисидаги кредиторлар йиғилиши қарори
тасдиқлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- 2024 йил 22 апрелга қадар “ККК” масъулияти чекланган жамияти
фаолиятида икки ҳисобот чораги якунларига кўра фаолият зарар ёки
фойда кўрилганлиги, фаолиятни тўхтатмасдан тугатишга доир иш
юритишни амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ёки
мувофиқ эмаслиги тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этилсин;
- “ККК” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб
эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги
тўғрисида
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган
қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон
қилиш;
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини
тўлиқ бажариш;
- тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган
тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга
тақдим қилиб бориш, 2024 йил 14 октябрга қадар эса тугатишга доир иш
юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин.
“ККК” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига
уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва
штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига
топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин.
7
“ККК” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти
чекланган жамият фойдасига ариза тақдим этишда олдиндан тўланган
495 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу
ҳақда ижро варақаси берилсин, ортиқча тўланган 495 000 сўм давлат божи
маълумотнома асосида қайтарилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга,
шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят Янгийўл шаҳар
бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
У.Р.Хусанов