← Назад
Решение #483728 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ИПКнинг | 89 | — | law | |
| ИПКнинг | 89 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| шунингдек ФК | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 010 символов
4-1001-2325/50519-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 16 октябрь
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Ййй” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ккк”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 252 770 777,47 сўм асосий қарз,
126 385 388,50 сўм пеня, жами 379 156 165,97 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили,
адвокат ппп (2023 йил 2 январдаги 1-сонли ордер ва 2023 йил 6
сентябрдаги 18-Ю-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг
маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ййй” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) ва “Ккк” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2023 йил 9 январда 110-23-сонли нефть маҳсулотлари етказиб бериш
шартномаси тузилган (шартнома электрон тарзда даъвогар томонидан
2023 йил 17 январда, жавобгар томонидан 19 январда имзоланган).
Шартноманинг 1.1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) мазкур
шартнома амал қилиш муддати давомида нефть маҳсулотларини етказиб
бериши, сотиб олувчи (жавобгар) мазкур шартномаларга иловалар бўйича
қабул қилиш ва пулини тўлаши лозимлиги, 2.2-бандида маҳсулотнинг
умумий нархи 2 000 000 000 сўм эканлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида 2023 йил 9 январда 130 427 696,94 сўм,
30 январда 103 279 579,51 сўм, 27 февралда 79 895 406,16 сўм, 18 мартда
161 168 333,92 сўм ва 42 999 760,94 сўм, жами 517 770 777,47 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида 5 та ҳисобварақ-фактуралар
тузилган.
Жавобгар томонидан 2023 йил 30 январда 150 000 000 сўм,
1 февралда 70 000 000 сўм, 2 февралда 35 000 000 сўм, 13 апрелда
10 000 000 сўм, жами 265 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб,
252 770 777,47 сўм тўлов амалга оширилмаган. Бу ҳақда даъвогар
томонидан бир томонлама ўзаро ҳисоб-китоб далолатномаси тузилган.
Даъвогар 2023 йил 8 июнда жавобгарга юзага келган қарздорликни
тўлаш юзасидан талабнома юборган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 252 770 777,47 сўм асосий
қарз, 126 385 388,50 сўм пеня, жами 379 156 165,97 сўм ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ўзига олинган мажбуриятларни
бажарилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов амалга
оширилганлиги, маълум бўлишича судга даъво аризаси тақдим
этилгунига қадар 2023 йил 6 июнда 5 000 000 сўм, 27 июнда 7 000 000 сўм,
10 июлда 7 000 000 сўм, 4 августда 4 000 000 сўм, судга даъво аризаси
тақдим этилганидан сўнг 11 октябрда 10 000 000 сўм тўлов амалга
оширилганлиги, бугунги кунда 219 770 777,47 сўм қарздорлиги
мавжудлиги, пеня ҳисоблашда ҳам даъво тақдим этилгунига қадар
тўланган 23 000 000 сўмни қарздорлик ҳисобига қўшган ҳолда 50 фоиз
миқдорида пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи жавобгарга тилхат орқали
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 171-моддасининг олтинчи қисмига
мувофиқ, ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар
ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда янги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Суд мажлисига
келган ишда иштирок этувчи шахслар иш материалларига қўшиб
қўйиладиган тилхат орқали хабардор қилинади.
Суд, ИПКнинг 127-128, 170171-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонунчилик ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян
муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини
берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандида сотиб олувчи
шартнома тузилганидан 7 банк куни ичида юкланаётган маҳсулотнинг
100 фоизи миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгунига қадар
2023 йил 6 июнда 5 000 000 сўм, 27 июнда 7 000 000 сўм, 10 июлда
7 000 000 сўм, 4 августда 4 000 000 сўм, жами 23 000 000 сўмни
даъвогаргарга тўлаганлиги, судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг
11
октябрда
10 000 000
сўм
тўлов
амалга
оширилганлиги,
219 770 777,47 сўм қарздорлик мавжудлиги тўғрисида даъвогар
томонидан бир томонлама ўзаро ҳисоб-китоб солиштирма далолатномаси
тузилган.
ИПКнинг 89-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
иш учун аҳамиятли бўлган ўзларига маълум ҳолатлар тўғрисидаги
тушунтиришлари текширилиши ва бошқа далиллар билан бирга
баҳоланиши лозим. Ишда иштирок этувчи шахс суднинг таклифига кўра ўз
тушунтиришларини ёзма шаклда баён қилиши мумкин. Бошқа шахс ўз
талабларини ёки эътирозларини асослаётган фактларнинг ишда иштирок
этувчи шахс томонидан тан олиниши суд учун мажбурий эмас. Агар
фактни тан олиш ишнинг ҳолатларига мувофиқ эканлигига ва алдаш,
зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, чалғитиш таъсирида ёки ҳақиқатни яшириш
мақсадида қилинмаганлигига судда шубҳа туғилмаса, у тан олинган
фактни аниқланган деб ҳисоблаши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот
етказиб берилганлиги тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақфактуралар билан ўз исботини топганлиги, жавобгар судга даъво аризаси
киритилишидан олдин қисман тўловни амалга оширган бўлса-да,
даъвогар ушбу тўловларни инобатга олмаган ҳолда судга даъво аризаси
тақдим этганлиги, судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг ҳам
қисман тўлов амалга оширилганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш даъво талабини қисмн қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 219 770 777,47 сўм асосий қарз ундиришни лозим
топади.
Даъвода 126 385 388,50 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 6.4-бандида етказиб берилган
маҳсулот учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмаганида сотиб олувчи
сотувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган қисмининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур қарорнинг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, судлар неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги, шунингдек ФКнинг 263-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ
тарафларнинг келишуви билан қонунда аниқланган неустойка (қонуний
неустойка)
миқдорининг
оширилиши
ўз-ўзидан
ундирилаётган
неустойкани камайтиришга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин
эмаслигига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги баён этилган.
Маълумки, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, суд пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби
миқдори қисман асосли эканлиги, пеня миқдорини ҳисоблашда жавобгар
томонидан тўланган 23 000 000 сўм тўловни ҳам асосий қарздорлик
сифатида баҳолаб, қарздорликнинг 50 фоизи миқдорида пеня
ҳисобланганлиги, ваҳоланки, 114 885 388,73 сўм пеня талаби қўйиши
мумкин бўлганлиги, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олган
ҳолда, пеня миқдорини 13 000 000 сўмга камайтиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар
5
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд 379 156 165,97 сўмлик даъво баҳосининг
344 656 165,97 сўми асосли, 34 500 000 сўм қисми асоссиз эканлиги, суд
томонидан неустойка миқдори камайтирилганлигини, давлат божи
даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 3 446 561,62 сўм давлат божи,
33 000 сўм почта харажати ундиришни, 345 000 сўм давлат божини
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170-171, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
“Ккк” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Ййй” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 219 770 777,47 сўм, 13 000 000 сўм пеня,
3 446 561,62 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами
236 250 339,09 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Ййй” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 345 000
сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов